Охирги пайт кўп эшитаётган гапларимдан бири "Катанец Ўзбек футболчиларининг потенциалини очиб бера олмаяпти" дейишяпти. Шунинг учун кўпчиликнинг айтишича Катанец кетиб бошқа келиши керакмиш. Масалан - Кападзе.
Менга бир нарса қизиқда. Шу гапни айтаётганлар Ўзбек футболини потенциалини қаерда кўрган эканлар ? Купер давридами? Абрамов давридами? Ёки суперлигадамикан?
Купер даврида ҳамма термамиз қанақа ўйнаганини эслайди (айтганча айнан Купернинг тактикаси ютқазмаслик эди, Катанецники эмас).
Ёки Абрамов давридами? Тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон 3 чи босқичга чиқа олмаганда кўришганмикан?
Ўзи потенциал нима у ? Қанақа рақибларга қарши ўйинларда аниқланади у нарса ?
Клубдаги ўйинга қараб аниқланса Суперлиганинг савияси билан ЖЧ нинг охирги босқичидаги ўйинлар билан солиштириб бўлмайди потенциални аниқлаш учун. Ҳатто Россия чемпионати ҳам ўлчов бўлиб бера олмайди. ОЧЛ ҳам ўлчов бўла олмаслигини кўряпмиз араблар мисолида.
Кейин Ўзбек футболчилари потенциали юқори деб бонг ураётганлар терма жамоамизни қайси ўйинларига қараб шу гапни айтяптилар? Биз доим ЖЧ иштирокчисимизми? Осиё Кубогини ютиш уёқда турсин финалига ҳам чиқа олганмизми? Энг юлдузли таркибимиз ва ёрқин Осиё Кубогимиз деб тилга олинадиган ОК 2011 да ҳам биринчи гранд жамоага дуч келишимиз билан 6 тани қучоқлаб қайтиб келганмиз. Унгача Хитойу, Иорданияларни ютиб юрганмиз. Эсимда ўша ОК да Австралия терма жамоаси бош мураббийига журналистлар " Ўзбеклар Барселона каби ўйнаб тўпни назорат қилишяпти. Уларга қарши нима қилмоқчисизлар?" деб савол беришганда "улар тўпни назорат қилишса қилишаверсин, бизга тўп керакмас" мазмунида гап айтган эди. Натижада Австралия тўпни атай бериб қўйиб қарши ҳужумда 6 та урган эди. Мана буни класс дейди.
Шу кунгача биз ҳали бирор бир Осиёнинг гранд жамоаси билан улар айтгандай потенциалимизни қойиллатиб кўрсатиб қўймаганмиз.
Бўлмағур гапларни йиғиштириб ўзимизга тўғри баҳо беришни ўрганайлик. Ва ўзимиз ўйлаб топган нарсалар билан мураббийларни тагига сув қуймайлик.
@salimov_futbol