ОНАМ ЙИҒЛАМАСА БЎЛДИ ҲУДОЖОНОёқ остим чоҳга тўлди Художон,
Ғанимлар устимдан кулди Художон.
Ҳамма нарса бўлсин ҳар нарса бўлсин,
Онам йиғламаса бўлди Художон.
Олисда сафарда бўлганимда ҳам,
Жони минг ҳатарда бўлганимда ҳам.
Ҳали кўп омонман ўлганимда ҳам,
Онам йиғламаса бўлди Художон.
Яхши ҳам ёмон ҳам ўзингдан раво,
Дард бергувчи ўзинг, ўзингдан даво.
Қанча йиғлатса ҳам ўша бевафо,
Онам йиғламаса бўлди Художон.
Кимдандир олдинда кимдан ортдаман,
Баъзан ёмғирдаман баъзан қордаман.
Кўксига бош қўйсам енгил тортаман,
Онам йиғламаса бўлди Художон.
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ 👇👉
@CHUST_reklamalari1