Ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, “Э.Т.Ф.” оилавий корхонаси раҳбари Э.О. ва бошқалар нефть маҳсулотини ташиш бўйича Қашқадарё вилоятидаги “С.Э.Г.” хорижий корхонасига шартнома асосида транспорт хизмати кўрсатиб, 30 тонналик сиғимни (цистерна) ички қисмига яширинча 3 тонналик сиғимни ўрнатиб, ҳар бир қатновдан яширин сиғим ичида қоладиган нефть маҳсулотини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиб келишган.
Тезкор тадбир давомида 27 тонна миқдоридаги нефть маҳсулоти ва бошқа ускуна ҳамда транспорт воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибида ушланган.
@CHIROQCHIOVOZI