Бухоро вилоят прокуратураси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Бухоро вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда кам даромадли оилалар учун томорқадан мақсадли фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Репост из: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Bugun viloyat hokimi Botir Zaripov, viloyat prokurori Ulug‘bek Hamdamov, Ichki ishlar boshqarmasi boshlig‘i Ikromjon Tursunov, boshqa huquq-tartibot organlari rahbarlari, Xalq deputatlari viloyat kengashi deputatlari, tegishli korxona va tashkilotlar vakillari ishtirokida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "2025-yilda respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan amalga oshiriladigan ishlarga bag‘ishlangan seminar o‘tkazildi.

👉
Batafsil

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.


🔰 Фармонга кўра, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;

🔹аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;

🔹табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;

🔹ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;

🔹“яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;

🔹республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси: Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Бухоро вилояти Пешкў туманида фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларни жойида ва тезкор ҳал қилиш бўйича сайёр қабул ташкил этилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро шаҳар прокурори С.Қурбонов ва шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Р.Юсуповлар томонидан “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Т.Жанди” МФЙда маҳалла еттилиги иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “ижтимоий реестрга” киритилган кам даромадли фуқароларнинг даромадини ошириш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида сектор ташаббуси билан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, маҳалла еттилиги ҳамда маҳаллага бириктирилган банк ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилади


Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бош прокуратурада маърифат тадбири ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


⚡️ Бухоро вилоят прокуратурасининг ишчи гуруҳи томонидан туман (шаҳар) ларда қизил тоифага киритилган “маҳалла еттилиги” ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори У.Ядгаров ва Бухоро шаҳар прокурорининг ўринбосари Ж.Ғафуров томонидан Бухоро шаҳрининг “Бунёдкор” МФЙда “маҳалла еттилиги” ходимларига 1-сонли қарор мазмун моҳияти тушунтирилди ва маҳаллани камералаштириш ишлари ўрганиб чиқилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида маҳалла ходимларига ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишларни жадалаштириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбари томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида берилган топшириқлари ижроси юзасидан Бухоро вилояти ҳамда ҳудудий штаблар фаолияти ўрганилди.

Сўнгра, Бухоро туманидаги “Эмир парранда” МЧЖ томонидан 1 МВтли қурилаётган қуёш панелларини ўрнатиш жараёни, “Дехча” маҳалласида табиий газни иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ташкилий-техник тадбирлар билан танишилди.

Шунингдек, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилмаслик, аҳолига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича тавсиялар масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Показано 11 последних публикаций.