Бухорода ички йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди.
Бухоро вилояти ҳокими имзолаган фармойиш билан турли ижтимоий мақсадлар учун жами 2,3 млрд сўм маблағ ажратилади.
Хусусан: Шофиркон туманидаги “Денов” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 140 млн сўм;
Қоракўл туманидаги “Янги қалъа” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 60 млн сўм;
Ғиждувон туманидаги “Лабирўт” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 150 млн сўм;
Вобкент туманидаги “Теракли” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 31 млн сўм;
Вобкент туманидаги “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 45 млн сўм;
Вобкент туманидаги “Бозоржойи” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 70 млн сўм.
📱 @Buxoro24_Live - энг сўнгги Бухоро янгиликлари каналига аъзо бўлинг!