Россияда айрим мигрантларга патентсиз ишлашга рухсат берилди. Президент Владимир Путин
чет элликлар бармоқ излари ва тиббий кўрикдан ўтган тақдирда патентсиз ишлашини мумкин қилувчи фармонни
имзолади.
Фармонга кўра, мигрантлар:
➖ ИИВда бармоқ излари орқали рўйхатдан ўтиши;
➖ Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш бўйича тест топшириши;
➖ ОИВ, сифилис ва сил каби юқумли касалликларга текширувдан ўтиши зарур.
2025-йилда Россия ҳукумати патент билан ишлашга оид талабларни юмшатишни режалаштирмоқда. Бу қонунда
мигрантларга фақат келган ҳудудида эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ишлаш имконияти берилиши назарда тутилган.
⚡️
@BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.