Репост из: Маьлудахон Хакимжоновна.
🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
✨ Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
🍃 Шундай экан, барвақт ётишга одатланинг!
✨🌙 Тунингиз хайрли ўтсин қадирдонлар!
https://t.me/Milliarderhonimman