Огох бўлинг дегани одамларни “қўй” қиламиз. Ким нима чўпчак тўқиб айтса хамма ишонади шунга дегани эмаску🤦♂️
Ўзи бир амакини “овозли хабари” тарқалиб жонга тегуди яқинда роса. Киберхавфсизлик “смс” кодларни берманг!! берманг!! берманг!! деб қайта қайта огохлантиряпти.
Ўзбекистон банклар системаси шу даражага бормагандир. Телефонни кўтарса картадан пул йўқ бўлиб қоладиган.
Охиргисику умуман дахшат. “6 та ўртоғимга 100 млн дан кредит оворипти” Биз нега оломаяпмиз? Бугун хам 5 та иловага “запрос” юбордим. 5 млн бермади. 1 ойдан кейин яна уриниб кўрар эмишман. Бу учинчи уринишим. Олиб берсин бизга хам шу 100 млнни ўзларига суюнчи қилиб 10 млн берамиз.
Огохлик давр талаби, лекин ким нима чўпчак ўйлаб топса ишониб кетавермаймизку ахир. Мантиққа яқинроқ қилиб алданглар хеч бўлмаса.
👉Bo'stonliq_PRESS