Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Риштонлик Абдураҳмонов Муҳайирҳўжа Мўҳсинҳўжа ўғли, Италиянинг Неапол университети, тиббиёт факультетини тамомлаб, микрохирургия/нейрохирургия соҳасида АҚШнинг Пенсилвания тиббиёт университетининг топ ўнталикка кирувчи микрохирургия лабораторясига постдокторантурага қабул қилинган.
Постдокторантурадаги илмий-тадқиқотлари якуни арафасида, Женева университетининг тиббиёт факультетида микрохирургия лабораториясида докторантурани давом эттириш мақсад қилди. Имтиҳондан ўтиб, мазкур лаборатория тарихида биринчи ўзбекистонлик тадқиқотчи сифатида қабул қилинди.
Муҳайирҳўжани Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида ўтказилаётган жаҳон микрохирурглар анжуманига таклиф қилиб, ўз тадқиқотлари бўйича маъруза қилишни сўрашган ва риштонлик укамиз нейрохирург олимлар олдида инсон организмидаги энг мураккаб, яширин томирлар мавзусида маърўза қилган.
Эътиборлиси, 26 ёшли Муҳайирҳўжа микрохирурглар ҳамжамияти томонидан, тиббиётнинг нозик соҳаси йўналишидаги энг ёш истиқболи мутахассис ва тадқиқодчи деб эътироф этилди.