Байрам АЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.
[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]
Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Канал муаллифи ҳақида:
@muallif_haqida_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#xayrlikech #tabassum

Аёл танишингга «дугонанг чиройли экан», дейиш, «дугонанг сендан чиройлироқ экан» деганга ўхшаб эшитилади. Лекин у «дугонанг хунук экан» деган гапни ҳам, «сен ҳам дугонангга ўхшаб хунуксан», деб қабул қилиши мумкин.
Эркакка эса «дўстинг келишган экан», десангиз, бу гапга жиддий эътибор бермайди. Аммо «дўстинг бадбашара экан», десангиз, беихтиёр тиржаяди, «болалигидаям шунақа эди», дейди, куйдирилган калладай...
Аёллар эркаклар билан таққослаганда ёмон дўст, яхши биродардирлар!

Хайрли кеч.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#rivoyat #umr_manzaralari

Александр Македонский Эрон шоҳи Дорога қарши уруш бошламоқчи бўлганида, Эронликлар "Унутмагинки, Доронинг саксон минг аскари бор" мазмунида мужда келтирибди. Шунда Македонский жавоб берган экан:
⸺ Сиз ҳам унутмангки, қассобни қўйнинг кўплиги ташвишга солмагай.

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos  #ruhiyat

Ҳақиқий озодлик ⸺ занжирларни узиш дегани эмас. У бошқаларнинг ҳам занжирдан озод бўлишини исташинг демакдир.

Зигмунд Фрейд

@BeshinchiTomon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#musiqa

Алижон Эшонқулов ⸺ Ўртоқларинг айтганда ёр-ёр...(жонли ижро)

Бир маза қилинг!

@BeshinchiTomon


#xayrlikech #kechinma

Сўзларнинг ҳам ўз тақдири бор, улар мангу қалбимизда яшаб қолиши мумкин. Айримлари тикан бўлиб, айримлари чечак бўлиб...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#umr_manzaralari

Бир солиҳ банда Шайх Увайс Қаранийнинг ёнларига келиб:
⸺ Ҳазрат, икки оғиз насиҳат қилингки, умр бўйи тинч, хотиржам яшай, ⸺ деб илтимос қилди.
⸺ Аллоҳни танийсанми? ⸺ деб сўрадилар ҳазрат.
⸺ Ҳа...
⸺ Унда, бошқаларни билмаслигингдан куюнма.
⸺ Яна-чи?
⸺ Аллоҳ сени биладими?
⸺ Ҳа...
⸺ Унда, бошқаларнинг билмаслигидан ғам ема.


@BeshinchiTomon


#kechinma

Дунёдаги энг узоқ йўл, юракдан юракка борадиган йўлдир. Манзилга етиш учун, бунда инсон нечалаб гумон, гина, умидсизлик суқмоқларини босиб ўтишига тўғри келади.

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

536 0 16 6 28

Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
"Bayram Alining "Dardli qush" hikoyasi menga qattiq ta’sir qildi. Bilasizmi, adabiyot uchun voqea muhim emas. Eng muhimi asarning ko‘ngil olamida qoldirgan izi. Bunda muallifning bizga yuqadigan qilib tasvirlash mahorati nihoyatda ahamiyatli. Bayram Ali sheva unsurlaridan ustalik bilan foydalangan. Oʻzbeklarga xos rishtalarni samimiy tasvirlagan. U manzaralarni xolis koʻrsatishga harakat qilgan".

Qozoqboy Yoʻldosh
adabiyotshunos

📚 @akademnashr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#iqtibos

Чарли Чаплин айтган экан...

•••
Овозсиз кинолар, эҳ, афсус... Аёлнинг оғзи очилса ҳам, саси эшитилмаган кадрлар қандай гўзал эди!

•••
Менинг оғриғим кимнидир кулдирса майли, бироқ кулишим ҳеч қачон ҳеч кимга оғриқ келтирмаслиги лозим.

•••
Ҳаёт фожиасини акс эттира олишим учун менга боғ, милиция ва бир гўзал қиз етарли.

••
Кўзгу – энг яқин дўстимдир. Чунки мен йиғлаганда, у ҳеч қачон кулмайди.

•••
Болалиги бўлмаган одамнинг кексалиги ҳам йўқ.


Раҳмат Бобожон таржимаси.

@BeshinchiTomon


#xayrlikech  #kechinma

Болалигим серзавқ ўтган. Отга, эшакка минганман, қишлоғимиздан оқиб ўтадиган Қашқадарёнинг бу қирғоғидан калла ташлаб, нариги бетидан чиққанман, Пахтаобод каналининг минг метрлаб жойига лўхдан тўқилган кўрпа билан борганман сузиб...

Бунга қарамай, менда ҳамиша ғалати бир ичикиш, ўртаниш бўларди. Йўқолиб қолгим, эртак қаҳрамонларига ўхшаб овлоқ бир ёқларга бош олиб кетгим келаверарди нуқул. Шунда одамлар мени ахтаришини, соғинишини орзу қилардим...

Ўша йиллар, ўша туйғуларни эслар эканман, бугун икки нарсага амин бўламан. Бирламчи, сен қандай муҳит, қандай шароитда яшама, кўнглингда вақти-вақти билан йўқолиб қолиш истаги уйғониб тураркан. Иккинчидан, ҳар қандай йўқолиб қолиш истаги ортида аслида кимдир томонидан ахтарилиш муддаоси ётаркан...
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#kechinma #kuzatish

Бир куни қоровул йигитнинг ўз шеригига маслаҳат бераётганини эшитдим: «ифлосга ифлос бўлиш керак!»
Бу гапи билан, у ўзининг табиатидаги ноқисликни намоён қилган эди. Ахир руҳимизда мавжуд турфа иллатлар юзага чиқиш учун муносиб вазиятни кутиб ётади. Файласуфлар айтганидек, ҳамма сабаблар ичкарида, ташқарида фақат баҳоналар бор...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


#iqtibos

Аёлнинг кучи хушмуомалалик ва мулойимликда. Унинг эркалашлари буйруқ, кўз ёшлари эса таҳдиддир.

© Жан-Жак Руссо

👉 @BeshinchiTomon

752 0 18 12 31

#xayrlikech  #kechinma

Энг ширин туйғуларни сен ато этдинг. Аммо хотирамда абадий қоладиган энг совуқ гапни гапирган ҳам ўзинг: "мен ҳақимда қандай ўйлашингизнинг қизиғи йўқ", деб...
Ортиқ азоблама-да, ажримини бер: баҳорларни уйғотган сенми, ёки қалбимга қаҳратонни бошлаб кирган сенмидинг, э севгили?!..
Эътибор қилганмидинг, кўзларингга боқмай қўйгандим. Чунки кўзларингдан сени топмай қўйгандим. Бугун сўзларингдан ахтардим, афсус, уларда ҳам йўқ эдинг. Бир жумла лабларимдан минг қийноқда истаб-истамайгина учиб чиқади.
"Асли сен бормидинг?.."
Хайрли кеч.


@BeshinchiTomon


#iqtibos

Ёлғизлик қайғули, аммо нифоққа тўла жамоатдан яхшидир.

⸺ Жуброн Ҳалил Жуброн

👉 @BeshinchiTomon

779 0 10 19 23

#iqtibos

Тилдан англаганга сўз, ҳолдан англаганга кўнгил омонат этилар.


© Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon

784 0 10 5 24

#ruhiyat_manzaralari

"Нега кўзларингиз бунчалар ғамгин?
Нерингиз оғрийди, ҳорғинсиз бунча?.."
Фариштам, юзимга термиласан жим,
Бошимда қотасан тонглар отгунча...

Муҳаббатинг баттар эзади мени,
(Бир ўйчи қалб берган, нетай, Худойим)
Азизим, мушфиғим, оғриқларимни,
Сўрама,
англама,
билма илойим...

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon


#iqtibos

Энг улуғ илм ⸺ унутиш лозим нарсаларни унута олиш илмидир.

Арасту

@BeshinchiTomon

813 0 12 14 37

#ruhiyat_manzaralari

Қиш. Февралнинг суронли туни,
Кўк булутли, йўқ юлдуз, ойим.
Гувлар шамол бузиб уйқуни,
Ташқарида қиёмат қоим.

Кимдир оғир ингради бирдан,
Мушт ўқталар серзарда чақмоқ.
Тағин фалак ёмғирлар билан
Савалади уни бетўқмоқ.

Ким экан у келган бемаҳал?
Ўғримикин толейи қора?
Ва ё ёрин кутганча маҳтал,
Қўлга тушган ошиқ бечора?!

Не бўлса ҳам мард экан, қурғур,
Саҳаргача беролди бардош.
Сўнг бешараф булутлар бир-бир
Чекиндилар ва чиқди қуёш.

Деразага отилдим шу он,
Билайин деб ким тунги донгдор.
Ташқарида турарди шодон
Юз-кўзлари кўкарган баҳор...


Ҳумоюн Қувондиқов

П/С. Баҳорнинг илк куни барча дўстларимизга муборак бўлсин. Янгириш фаслнинг қалбларингизга кириб боришини тилайман...

@BeshinchiTomon


#iqtibos

Қиз бола ⸺ она бўлади. Ҳатто, отасига ҳам...


Айман Ёғий

@BeshinchiTomon


#xayrlikun #iqtibos

Улғайиш ⸺ инсоннинг тақдир олдидаги жавобгарликни ўз зиммасига олишидан бошланади. Агар ҳали ҳам нимададир муҳит, президент, ота-онангиз, ё бошқа кимнидир айбдор ҳисобласангиз, унда улғаймагансиз.

© Альбер Эллис

👉 @BeshinchiTomon

1k 0 23 29 27
Показано 20 последних публикаций.