Bekobod tuman Yuridik xizmat ko'rsatish markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Yuridik xizmat ko'rsatish markaz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


⚡️Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлаштирилди.

Янги тартиблар билан танишинг

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

Бунда қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:
🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

❕Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:
🔸кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
🔸 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
🔸 давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔸 “E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔸 тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;
🔸 хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.

❕Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.

Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:
➖махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;
➖маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш.

Қуйидаги 3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:
▪️божхона брокери фаолияти;
▪️халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;
▪️нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.

⚠️Шу муносабат билан, белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


⚡️Расман: 2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 3 январгача дам олиш куни этиб белгиланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди 

✅ Қарорга кўра,  2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
➖28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);
➖29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;
➖30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
➖31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;
➖1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;
➖2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


ПҚ-452.pdf
331.4Кб
⚡️2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 3 январгача дам олиш куни деб эълон қилинди

Президент қарори имзоланди

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра:
➖28 декабрь — 5 кунликлар учун дам олиш куни 6 кунликлар учун иш куни;
➖29 декабрь — умумий дам олиш куни;
➖30 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
➖31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
➖1 январь — Янги йил байрами;
➖2 январь — 5 кунликлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Репост из: Бекобод туман Адлия бўлими
#Бир_мурожаат_изидан

Бекобод туман адлия бўлими ҳодимларининг олиб борган амалий чора тадбирлари натижасида умумтаълим мактаби ўқитувчиларига ўз вақтида тўлаб берилмаган 12 12 031 961 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


ПФ-223.pdf
12.1Мб
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining “Hududlarda yuqori iqtisodiy o'sish va aholi bandligini ta’minlashning yangi tizimini yolga qoyish hamda bu borada mahalliy hokimliklarning roli va mas’uliyatini oshirish chora-tadbirlari tog`risida”gi farmoni

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


ҚЎШМА_ХАТ_2025_йил_бюджетни_шакллантириш.pdf
1.0Мб
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йили учун синф комлектлари, тарификация рўйҳатлари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади


“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.

✅ Қуйидагилар Вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.

📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

📋 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


MMIBDO‘ larning HUJJATLARI RASMAN YANGI BUYRUQ BILAN TASDIQLANDI.

MMTV ning 2024-yil 23-avgust kungi 273-sonli buyrug‘iga ko‘ra endi MMIBDO‘ lar quyidagi  hujjatlarni yuritadilar.

🔷Yillik ish reja va ijrosi yuzasidan hujjatlar toʻplami (yuqori tashkilotlar rejasi, muhim tashabbuslar va taʼlim muassasasi umumiy rejasiga muvofiq ishlab chiqilgan /tasdiqlangan/ ish rejasi, undagi tadbirlarning bajarilishi yuzasidan tegishli hujjatlar);

🔷Voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning 
profilaktikasiga doir hujjatlar toʻplami
(Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiyasi bilan ishlash hujjatlari, ichki ishlarning profilaktik hisobida turuvchi oʻquvchilar yigʻma jildlari, yoʻl harakati va yongʻin xavfsizligi yoʻnalishiga oid yuqori tashkilotlarning hamkorlik rejasiga muvofiq ishlab chiqilgan tasdiqlangan/ taʼlim muassasasining tadbirlar rejasi, undagi tadbirlarning bajarilishi yuzasidan tegishli hujjatlar);

🔷“Oila-mahalla-taʼlim muassasasi” hamkorligi Jamoat kengashi faoliyatiga doir hujjatlar toʻplami (yuqori tashkilotlarning hamkorlik rejasiga muvofiq ishlab chiqilgan /tasdiqlangan/ taʼlim muassasasining tadbirlar rejasi, 
undagi tadbirlarning bajarilish yuzasidan tegishli hujjatlar);

🔷Oʻquvchilar davomati va boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishga doir hujjatlar toʻplami (direktor oʻrinbosari tomonidan muntazam va surunkali dars qoldiruvchi oʻquvchilar va noqobil oila farzandlari bilan olib boriladigan namunaviy tadbirlar rejasi, undagi tadbirlarning ijrosi yuzasidan hamda oʻquvchilarning boʻsh 
vaqtlarini mazmunli tashkil etish, toʻgaraklar faoliyati va taʼtil kunlariga doir hujjatlar)”


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚖️ Ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларингиз борми энди Туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари Сизга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатади !

❗️Адлия органларига мурожаат қилиш янада осонлашди, ушбу видеода электрон тартибда мурожаат йўллашингиз мумкинлиги тушунтирилган!

➡️ Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @Musayev_s_s


MAKTAB DIREKTORI KUNDALIK COMDA QUYIDAGI ISHLARNI BAJARISHI SHART.

Xalq ta’limi vazirining 2О22-уil  24- iyun 204 - son buyrug'iga ko'ra maktab direktorining vazifalari quyidagicha etib belgilangan.

🔹O'zbekiston Respublikasining "Shaxsiy ma'lumotlar to'g'risida" 2019-уil 2-iyuldagi O'RQ-547-son Qonuni talablariga rioya etish;

🔹elektron jurnalni o'z vaqtida yuritish;

🔹elektron jurnalga kiritilgan ma'lumotlarga o'zgartirish kiritilishining oldini olish;

🔹elektron jurnalni yuritishda, fan o'qituvchilari tomonidan yo'l qo'yilgan, inson omiliga bog'liq xatolarga o'zgartirish kiritish maqsadida tuman (shahar) xalq ta'limi bo'limiga rasmiy xat bilan murojaat qilish;

🔹maktab psixologi lavozimidagi xodimni Platformadagi sinflarga a'zo bo'lganini vа "Psixolog" guruhlarini tuzib, o'quvchilar hamda ota-ona (о'quvchining qonuniy vakili) bilan doimiy muloqotda bо'lishini muvofiqlashtirish;

🔹O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining 2021-yil 6-sentabrdagi 284-sonli buyrug'i bilan tasdiqlangan "Umumiy о'rtа ta'lim muassasalari faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimi bilan ishlash va arxivlash tartibi haqida nizom" talablariga muvofiq hujjatlarni arxivlashtirishni umumta'lim muassasasining o'zida tashkillashtirishni amalga oshiradi.

⚠️Shuningdek, maktab direktori sinf jurnallarini to'g'ri yuritilishini quyidagi tartibda ("Hisobotlar" bo'limidan) nazorat
qiladi vа "Jurnal olib borish haqida izoh" bo'limida izoh qoldiradi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-413-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;

🔹туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.

☑️ Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги оширилади


“Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-201-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

🔹Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

✔️ Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📝 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади


“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:

➖ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш;

➖давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;

“B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун масъул ташкилот эканлиги белгиланди.

📁 “давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.

✅ Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча давлат харидлари электрон тизимларида:

▪️давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади;

▪️харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда қўшимча закалат киритилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади


“Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-399-сон) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот таъсис этилади.

❕Бунда мукофотлар бўйича танловлар ҳар икки йилда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари МҲТЭКМнинг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

▶️ Режиссёр – драматург – композитор – рассом тамойили асосида ижодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 2025 йилдан ҳар йили август ойида “Нигоҳ” ижодий лойиҳаси амалга оширилади.

🔍 Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ҳар 2 йилда миллий композиторлар танлови ўтказиб борилади.

🏢 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади.

✅ Жаҳон драматургияси намуналаридан таржима қилинган асарлар бўйича ҳар йили “Энг яхши таржима саҳна асарлари” танлови жорий этилади.

🗓 2025 йилдан:

➖ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича “Энг яхши пьесалар” танлови ташкил этилади;

➖Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади


🔰 Қарорга кўра, аҳоли, айниқса, ёшларнинг театрларга доимий ташрифларини назарда тутувчи “Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади.

🔘 Бунда:

🔹 “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан биргаликда ҳар ойда маҳаллаларда “Театр куни” тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилади;

🔹“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади.

✔️ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “Академик” мақоми берилади.

🗓 2026 йил якунигача Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти замонавий намунали театр сифатида ташкил этилади.

📌 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади


“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

🔹оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);

🔹ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;

🔹шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

🏢 “O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.

🔍 Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

📝 Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM

Показано 20 последних публикаций.