👑 Bekalar Uchun 💕


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


#Ex_yoshlar🚷

To‘y kuni kelin kuyovbolaga debdi:
— Bizni uchta farzandimiz bo‘ladi!😅
— Nega bunchalik aniq gapiryapsiz🤔? - so‘rabdi kuyov.
— Aniq bilaman. Chunki...😂

Davomi...🤣👇🏻


—Йиғламайман. Ҳавотир олманг. -деди Мусфира ўзини сокин тутишга уриниб.
—Ҳавотир олмаслигим учун телефонни ўчирма! Қара доктир кўпроқ дам олсин деган. Сендан ҳавотир олиб ухлолмасам, секин тузалишимга сен сабабчи бўласан.
—Вой. -Ҳабибни ҳазил ва таҳдид аралаш гапидан Мусфирани юзига кулгу югурди. —Мен айбдор бўламанми шунда?
—Ҳада. Шу сабаб ўчирма. Кел яхшиси, энг бошида бефаросатларча хонамга бостириб келганинг ҳақида гаплашамиз.
Сенга анча дарс ўтишим керак, ўзингни тутишинг борасида.
—О-ҳоо, -Мусфира ростдан кайфияти кўтарилиб кулди. —Дарсни нимадан бошлайсиз устоз?
—Сенга салом беришни ўргатишдан.
Иккиси ҳам кулди бу гапдан.

—Менга устозлик қиламан деб сочларингиз тўкилиб кетмасайди. -деди Мусфира кулиб. —Қизлар қарамай қолса мендан ўпкалаб юрмайсизми? Хотинсиз қолиб кетдим. Қизлар турмушга чиқмаяпти менга деб?
—Унаштирилганманку, нега ғам чекай? Мен ўзимникини осонгина қўйворадиган инсон эмасман. -Ҳабиб ҳам ўзидек ҳазил қилди.
Мусфира жим бўлиб қолди.

💫 💫

Рустам ака, акасига аччиқ гапларни айтиб, унаштирувни бекор қилди.
Жияни Содиқ қанча узр сўраса ҳам кечирмади.
Сарвиноз ўзи ҳарактер жиҳатдан синиқ қиз бўлгани сабаб. Бу воқеа унга ёмон таъсир қилди.
Тушкунликка тушиб қолди. Эркакларга нисбатан ишончи яна бир бор сўнди.
Энг биринчи навбатда. Билол 2-3 марта бемалол кириб чиққан деразасига панжара ўрнатиб беришларини сўради.
Дадаси буни жияни Содиқни қилғилиғидан кейинги, қўрқувга йўйди.
Ва изоҳ сўрамай, қизини айтганини қилдирди.
Онаси ҳурсанд. Бошидан кўнгли чопмаган қудачилик эрта кунда йўқ бўлганига.
Билол қизни бироз тинчланиб олсин деб, уч-тўрт кун жим юрди.
Ахийри гаплашиш учун келганда. Деразадаги панжараларга ҳафсаласиз қаради.
—Бир кун келиб айнан шу қиз учун шунча овора бўласан деса кимдир, аввалроқ. Устидан кулардим.
Аммо ҳозир....
У билан гаплаша олмаётганим ёмон алам қиляпти. Индамас хоним мени шу йўл билан жазолаяптими?
Сени вақтида зерикарли дердим. Рости вақт келаркан. Фақат шундай сокинликни ҳис қилдирган инсонлар билан қолгинг келаркан...
Билол қандайдир соғинч билан, панжаралар қўйилган деразага қараб турди. Кейин бу туришдан фойда йўқлигини ўйлаб кетди у ердан.
—Ўқиш жойига бораман! Энг яхшиси шу. -деди ўзига-ўзи.

💫 💫

«Ҳақиқий эркак қандай бўлади?
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон онасини ҳотинига хор қилдириб қўймайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон оиласидаги гапларни кўчада гапирмайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон опа-сингилларига эътиборсиз бўлмайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон ожиза жуфти ҳалолини оёқ ости қилиб хўрламайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон оиласи муҳтож бўлиб қолганда уйда ўтирмайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон кўчадаги аёлларга ёмон кўз билан қарамайди.
Ҳақиқий эркак ҳеч қачон нафси йўлида виждонини сотмайди»
Мафтуна зерикканда телефон титаркан. Статус матнлар ўқиб ўтирарди. Шу жумлаларни ўқиркан. Беихтиёр ҳаёлига Иброҳим келди.
–Келяптимикан? -деди ташқарида ёғаётган ёмғирга боқиб жилмайди.
—Келдим. -ортидан келган қадрдон овоздан жилмайди.
—Келардингиз, яна бир-икки соатда. -ҳазилдан жаҳл қилди қиз.
—Ишим кўпайиб кетдида. -Мафтунага шоколаддан асорти қилиб ясалган гулдастани берди.
—Вууй. Бунча зўр. Вақтимгиз йўқмиди? Ёки шуни деб кеч қолдингизми? -деди азалдан ширинликни ёқтиргани учун гулдастасига завқланиб қараркан.
—Вақтни чамалаб, заказ қилгандим. Ишим битгунча тайёрлаб турсинлар деб.
—Раҳмат. -кўзлари қувонди қизни. —Ўзингиз учрашамиз деб. Кеч қолганингизга ўйланииб тургандим. -чимирилди Мафтуна.
—Фавқулотда вазият. -Иброҳим, кўрсатҳич бармоғи билан Мафтунани бурнини туртиб қўйди. —Ҳабиб Бурхоновга ўқ узган одамни шахсини аниқладик. Ҳуллас шунга кеч қолдим.
—Ким экан? -қизиқиб сўради.
—Алимов Иззат экан исм фамилияси. Бугундан қидирув эълон қилинди.

—Ким экан У?
—Аниқладик, Одил Сулаймоновни одамларидан экан. Хожасини қасдини олмоқчи бўлса керак.


❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky


💥 Зиддият. 17-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.

—Бу ерда нималар бўляпти? -деди кўнгли бир ноҳушликни сезган дадаси. Ҳаёлида минг битта ўй.
—Жиянингиз қизимга телефон қилиб....
Сарвинозни онаси бор гапни айтаркан. Баҳонада йиллар давомида йиғилган аламларини ҳам сочди....

—Кечир қизим. Сени Аллоҳ асрабди. -боши ҳам бўлди Рустам акани. —Ҳеч қандай тўй бўлмайди. -деди қатъий.
—Вой акангизни юзига қандай қарайсиз кейин. Ойижонни гапини икки қиласизми? -пайтдан фойдаланиб кесатиб олди хотини.
Ким билсин яна шундай тили узун бўладиган вазият бўладими-йўқми?
—Ўчир овозингни. Ҳозир бор аламимни сендан оламан. Бўшалиб кетдинг индамасам. -жаҳл билан чиқиб кетди.
—Мен молмидим бўшалгани? -заҳарханда гапирди ортидан аёли. Кейин қизига қараб, Аллоҳга шукур қилди.
—Яхшимисан қизим? Ҳозир амакинглар келади. Йўқ қилади даданг ҳаммасини. Бир нима дейишсин. Мана мен аралашаман энди. Анави тўнғиз ўғли айвонда ётибди. Бир кўришсин аҳволини.
—Ойии нима қилсаларингиз ҳам мени қўшманглар. Ёлғиз қолмоқчиман. Уларни олдига чиқишга юрагим дош бермайди. -деди Сарвиноз ниҳоят тилга кириб.
—Ҳўп қизим сен дам ол. Ҳеч ким безовта қилмайди.
Ойиси чиқиб кетгач, Сарвиноз ҳолсиз жойига чўзилди.
Миясида сал аввалги воқеалар айлана бошлади.

«Содиқ кирди, Сарвиноз эшик томон юрганда. Уни тутиб қолиб, эшикни қулфлади.
Қизни кийимига чангал солганди ҳамки, орқасидан яхшигина зарб **** ерга йиқилди.
Қўрқувдан титраётган, Сарвиноз нима бўлганини тушинишга улгурмай. Ўзини Билолни қучоғида кўрди.»

«—Яхшимисан? Қўрқма мен ёнингдаман! -Сарвиноз бошқа пайт бўлганда ўзини тортарди. Аммо ҳозир у нима бўлганини англайдиган аҳволда эмасди.
—Ҳозир имконим бўлса буни башарасини бузиб ташлардим. Лекин ундай қилолмайман. Мен келганимни билиб қолишади. -қанча нафрати тошмасин, ўзини босди Билол.
Ўзини босиш, Қийин экану, амалласа бўларкан. Дея ҳаёлидан ўтказиб ҳам қўйди.
–Сиз бу ерда?... -Сарвиноз сал ҳаёлини йиғиб ҳолсиз қаради. Оёқлари ҳамон титрарди.
—Жим! Келганимни ҳеч ким билмасин. -Билол хона эшиги тақиллашни бошлагач, кетиш пайига тушди. —Қайнона-қаймотам билмасин келганимни.
Сарвиноз нимадир дейишга улгирмай, Билол хонадан чиқиб кетди.
Қайта эшикни батартиб тақиллашидан, базўр эшикни очди Сарвиноз.»

Ҳозир ўйланиб ётаркан. Билол қаердан пайдо бўлганига ўйланиб қолди.
Қизиқ у келмаганда нима бўларди?
Онасику, эшитиб келди. Аммо эшикни очолмадику.
Аллоҳни асрагани шу бўлса керак. Лекин нега айнан Билол орқали?

💫 💫

—Ҳабиб яхшимисиз? -Мусфира ҳол сўраш учун қўнғироқ қилди.
—Сен салом беришни ўрганган кун энг зўри бўлсам керак. -юраётган бўлса ҳам, қалтис ҳаракат мумкин бўлмагани учун,кўпроқ ётиб зериккан Ҳабиб, ҳазил қилгиси келди.
—Умрбод шундай юрмоқчимисиз? -Ҳабибдаги самимийлик Мусфирага ҳам кўчиб, у ҳам ҳазил қилгандек бўлди.

—Балки таниш-билишчилик қилиб раҳм қиларсан? Ҳар қалай дўстмизку... -деди Ҳабиб кулиб.
—Дўстмизми? -деди Мусфира ҳам жилмайиб, унда бемалол гаплаша оладиган дўст йўқ эди. Ҳеч очилиб гаплаша олмасди кўпчилик билан.
Ҳудди узоқроқ суҳбат қурса, суҳбатдошлари сиридан воқиф бўлиб қоладигандек.
—Албатта, тан ол. Мен билангина бемалол суҳбат қура оласан. Бу фақат ҳақиқий дўстларда бўлади.
—Тўғри. -тан олди қиз. —Сизга бор гапни айтгач анча елгил тортдим. Яна...олдингидек ичимдан жудааа эзилмай қўйдим.
—Умуман эзилма!
—Барибир виждон азоби, ожизалик ҳисси қийнайдида.
—Сен виждонсизлик қилиб, уни қўйнига ўзинг кирмагансан! -Ҳабиб, мавзу бу таърафга бурилиб кетишини ўйламаганди. Ҳозирги гапидан кейин пешонасига урди. Қиз яна йиғласачи?
Жим бўлиб қолганига таҳмин ҳам қилди.
—Мусфирааа... -деди ҳавотир билан.
—Майли Ҳабиб, яхши дам олинг. Хол сўраш учун қўнғироқ қилгандим. -овози титраброқ чиқди қизни.
—Ўчирма! -деди Ҳабиб қатъий. —Ҳозир телефонни ўчирасанда, яна йиғлайсан! Мен эса сендан ҳавотир оламан кейин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
To'xtang! Fason axtarib haligacha o'z didingizdagi modalarni topolmadingiz to'g'rimi💁🏻‍♀

Ha albatta! Chunki  bu kanalga kirmasimdan oldin  menda ham shunday edi😊💗

Kanaldan 2025-yilda trend bo'ladigan zamonaviy  va turli xil fasonlarni topasiz bulardan😇👇🏻

✨Toy oqshomlari
✨Maktab va Universitetga
✨Uy va Ko'chaga kiyishga
✨Kelinchaklar uchun eng  
    chiroyli fasonlarni faqat 
    🌷
QIZLAR_UCHUN_FASON🌷
    kanalidan topshingiz
    mumkun 😍🫶🏻

HOMIY KANAL
@Qizlar_blogi 🦋 profilingiz uchun takrorlanmas rasmlar🫠🩵


—Ҳа онаси тинчликми шу вақтда? -навбатчиликда қолган Рустам ака бемаҳалда аёли қўнғироқ қилганига ҳайрон бўлди.
—Шеригизга тайинлаб, тез уйга келинг дадаси. -деди аёли биринчи марта овози баландроқ чиқди.
—Тинчликми ўзи?


Рустам ака хотини сўкиб ҳам кўрди. Шунча гапга кўз ёши қилиб, Уни ўчадиган аёл. Негадур бу сафар авжига чиқди.
—Бориб уриб юбормасам бўлди шу хотинни. -ўзини ўзи тинчлантирган бўлиб, асабий уйига йўл олди.

💫 💫

—Дадангни чақирдим. Келсин ҳаммасини айтаман. -деди Сарвинозни хонасида асабий айланаркан.
—Ойии, «берган сутимга рози эмасман» деб рози бўлмагунимгача қўймадингизку. Энди бундай деяпсиз. -ичида туғилган саволни сиртига чиқарди Сарвиноз.
—Дадангни босими деб шундай дейишга рози бўлгандим. Аслида биринчи шу гап чиққандан ёқмаган менга.
Келинойинг мен келин бўлиб тушганимда. Катта келинман деб, ўзидан иккинчи қайнона ясаб олиб, роса кўрсатган, кўрсатадиганини.
Мен дадангдан калтак ҳам едимку, қарши бўлганим учун.
—Мен билмагандим. -Сарвиноз ойисига ачиниб қаради. —Аммо розиман деган куним қувонгандек кўрингандингиз.
—Эй даданг Азроилдек ҳар кеча сиқиб-сувимни ичиб ўлдираётганди рози бўлмаган кунларинг. Индамай-индамай шу ергача келдим. Қийналиб туққан мен... бир тола сочига аралашишга ҳаққим йўқ лекин....
Аёллар бир портламасин. Сиз сокин, юввош кам-гап деган аёл ҳам бир кун портпайди.
Ҳар кун бодиллаб турадиган аёлларга нисбатан шундай аёллар портлаганда анча жойни қўпоргандек бўлади.

💫 💫

—Келдим Сарвинозим. Ҳамма ухлагандир. Бу кеча иккимизни кечамиз бўлади.
Охиригача бормасам ҳам. Ундан сал берёқдан қайтаман. -Содиқ бош ва кўрсаткич бармоқлари орасини бир сантиметр қилиб деди. —Кайф қилмай кетиш йўқ!
Болаликда келиб-кетиб ҳар бир нуқтасини билиб, катта бўлган, камтарона ҳовлига дарвозадан бўлмаса ҳам, бемалол кириб кетди.


—Сарвинооозииимм. -Сарвиноз ўзи қўрқувда уйқиси қочиб, ўтирганди. Бемалол хонасига кириб келган амакиваччасини кўриб, ўрнидан ирғиб турди. —Мен келдим. -деди Содиқ иршайиб, қиз томон юраркан.
—Нима қиляпсиз бу ерда? -деди титроқ босиб қизни. Онаси қания. Ҳозир шу ерда эдику. -Сарвиноз аланглаб эшикка қараркан. Содиқ ҳам аста ортига қараб, эшикни беркитиш учун ортига юрди.
—Чиқинг хонадан. -Сарвиноз таҳминидан қўрқувга тушиб, эшик томон юрди.
—Чиқаман. Аввал оладиганимни олай. -эшикка югурган Сарвиноз Содиқни қўлига тушди.
—Ёрдам. Ойиии, ойижооонн.
—Жим! -Содиқ қизни оғзини беркитиб, бақиришдан тўхтатди.

💫 💫

Кўп асабийлашганидан бошига қаттиқ оғриқ турган Сарвинозни онаси. Дори ичиш учун чиққанди. Дорини топиб, сув қуйди пиёлага.
Энди пиёлани кўтарганди ҳамки, қизини овози эшитилиб яна ўчиб қолди.
Она кўнгли сезди.
—Ҳайвон, тўнғиз бунча тез келибди. Дадаси ҳам ухлаб қолдими йўлда. -асабийлашганидан дорини ҳам ташлаб, қизини хонасига югурди.
Шу пайт эшикдан кирган эрини ҳам ҳайрон ҳам ғазабноқ нигоҳини ҳам ёмон кўриб кетди.
—Нима бўлди? Не....
—Менга ўшқирмай, анави мараз жиянизни қаранг. Қизимни тола сочи тўкилса, уйингизга ўт қўяман.
Югурди... ортидан эри тушунмаса ҳам юрди.
Она учун ҳовлини икки бурчаги оралиғида бўлган нечадир метрли масофа, ҳудди км лардек узун туйилиб кетди.
Ахир қизини олдида эди. Ҳеч қанча бўлмаганди чиққанига.
Эшикка етганда қулфлигини кўриб жони чиқай деди.
—Сарвиноз қизим оч эшикни. -бетартиб эшикка муштлади. Ичкаридаги жимлик ҳавотирини баттар оширарди.
—Нима бўляпти ўзи? -ёнига етиб келган эрини гапи ҳам қулоғига кирмади. Яна бир неча эшик муштловидан кейин. Эшик очилди. Қаршисида титраб турган қизини маҳкам қучди она шўрлик.
Рустам ака бир аёли ва қизини ҳолига, бир ерда ҳушсиз ётган жиянига қараб. Ҳеч нарсани тушинмай ҳайрон турарди.

Давоми бор


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


ПУЛСИЗЛИК ЖОНИНГИЗГА ТЕГДИМИ БИЗ БИЛАН ХУНАР УРГАНИНГ😉

Бу борада сизга ёрдам берадиган
ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ канални тафсия киламан

---бепул дарсликлар
---дизайнерлар ижодлари
---тикувчилар мехнатлари
---тикувчилик лайфхаклари


Барчаси мутлоко текин

Кузатиб мохир чеварга айланинг манзил👇
https://t.me/+v8yg7c8WK2oyZGE6
https://t.me/+v8yg7c8WK2oyZGE6
Фасонлар хамкорликда
https://t.me/+7YoZBHV3ISVlY2Ni


—Мана шу жойи ёқмадида. Бировни қизини мастликда бир нима қилиб қўйса, эрта тўйи бўлади деганинг билан. Барибир ҳалол никоҳга етмайдида.
—Буёғидан ҳавотир олма. У қизни уйига маст ҳолатда. Ўша мен айтган ниятда борса бўлди.
—Аллоҳ-Аллоҳ, ёмон ишларга аралашиб қолмасам бўлди бу дўстимни деб.

—Ҳа ошна, шерик керак эмасми? -ярим-ялонғоч кийинган қизлардан кўз узмаётган Содиқни олдига. Билолни жўраси келди. Елкасига ҳудди яқинидек уриб қўйди. —Бу дейман, кўзларингиз, яйраяптими?
—Эркакчилик, бўйдоқчилик нимаям дердик. Ҳозирча фақат кўзларимиз яйраб турсинчи.
—Бу дейман севган қизингиз йўқми? -қулайроқ жойлашди йигит.
—Унаштирилганман. Беш кундан кейин тўйим. -йигит келгунча анча «отиб» олган Содиқ очиқ гаплашарди.
—Ия-ияа. Унаштирилган, тўйи яқин қолган йигитни ҳолини қаранг. Бўмапти ошна. -елкасига уриб қўяркан. Зўрға рўл ўйнарди. —Ҳамма жойиз яйраса бўладигани бор эканку. Бу ерда кўзни қийнашингиз нимаси.
—Ўлгудек қайсар. Йўлатмайди. -деди Содиқ навбатдаги қадаҳни кўтариб ичаркан.
—Тилини билмаётгандирсиз. Ҳозир ҳаммасини йўли бор. -деди эркак яқин келиб. —Бир икки рад этади. Гапига парво қилмай, ўз билганингиздан қолмасангиз шерга. Жим бўлсангиз «қўй»га, қиёслашади.
Йигит, анча авради. Кейин ўзини гапига Содиқни реакциясини кузатаркан. Уддалаётганидан ҳурсанд. Аммо унаштирилган қизни ўйлаб ҳафа бўларди.
Билол аниқ гап айтмади.
Нимани ўйлади экан бу бола?
—Мен шерман.
—Ўҳҳ маладест. Буёғи тўй экан. Ташвишга не ҳожат. Яшаш керак ошна яшаш. Бир кун ҳам ҳарна.
—Мен кетдим. -Содиқ ўрнидан турди. —Бугуноқ бориб, ниятимга етаман.

—Ало, -Билол айнан шу қўнғироқни кутиб тургани учун тезда жавоб берди.
—Иш ҳал, у қизни уйига кетди. -ҳисобот берди дўсти.
—Аниқми?
—Ҳозирги қатъияти ва мастлигини ҳисобга олсак. Аниқ боради.
—Раҳмат сенга дўстим.
Билол телефонни ўчириб, чуқур нафас олди.
—Сиз акангиз билан оқибат бузилишини хоҳламайсиз. Қизингиз сизни юзингизга оёқ қўёлмайди.
Бошқа йўл қолдирмадингиз менга қайнотажон.
Фотиҳани мен буза олмас эканман. Ўзингиз шу ишни қилишингизга замин яратиб бераман!
Билол ҳаёлан Сарвинозни дадаси билан гаплашган бўлди. Кейин, машинасига ўтириб, турган ерини тарк этди.

💫 💫

—Ало... -Сарвиноз қайта-қайта бўлаверган қўнғироққа истамайгина жавоб берди. Қўлида анча олдин Билол берган митти свунер бор эди. Телефонни овозини баландлаб қўйдида. Кўзлари ҳамон свунерда эди.
—Сарвинозиииммм. -Содиқни овози шу он энг ёқимсиз овоздек туюлди.
—Мен ухламоқчи эдим. Нега қўнғироқ қилдингиз бемаҳалда? -деди Сарвиноз беш кундан кейин эри бўлиши керак бўлган инсонлигини билса ҳам қалби тан олгиси келмай.
—Сени кўргим келяпти. Ҳозир менга мен хоҳлагандек расм ташлайсан. «Йўқ» десанг. Бориб аслингни кўриб келаман.
—Нимаа? -Сарвинозни тушиниб тушинмай жаҳли чиқди.
—Гапим-гап! Ҳозир бораман уйингга. Бўладиган ишни бўлгани яхши. Беш кун олдин-кейинини нима аҳамияти бор. Тоза нозланиб жонга тегдинг ўзи.
Бугун қуёш Билол таърафдан чиққанмиди?
Кетар пайти ойга ҳам тайинлаб кетганмиди.
Бу суҳбатни ухлаш олди неча кунки ҳомуш юрган Сарвиноздан, ҳабар олгани келган онаси эшитиб қолди.

—Жинними бу? -Сарвиноз асабийлашиб телефонини ўчириб қўйди. Гаплашганда овози ва тутилиб гапиришидан мастлигини пайқагандек бўлганди.
Қизни бироз қўрқув босди.
Ростдан келсая?
—Бу аниқ Содиқжонмиди? -онасини овозидан чўчиб тушди Сарвиноз.
—Ойии, қачон келдингиз?
—Бер менга телефонингни! -юлиб олди онаси. Охирги гаплашилган рақамга қаради. Чиндан Содиқжон.
—Нега бунчалик очиқ гапирди у? -деди эшитган гапини ҳамон ҳазм қила олмай асабийлашаркан.
—Ойиии. -деди Сарвиноз ўпкаси тўлиб. —Шунинг учун блокдан ошмай дегандим.
Онаси, Содиқ касалхонага ётиб олгач, дадаси қизига қаттиқ гапириб, Содиқни блокдан чиқартирганини эслади.
—Аввал ҳам шундай гаплар гапирганмиди?
—Бир нечта смс ёзганди. Буниси ошиб тушди ойи.
Сарвиноз ҳам ҳафа бўлиб ҳам уялиб онасига дилини ёрди.
—Хоҳламайман Содиқ акамга турмушга чиқишни. Қарашлари ҳам ғалати.
—Сен қўрқма! Эндиям «бераман» десин даданг. Шунча пайт ҳаммасига «ҳўп» деб жим турганим етар.
Сарвиноз ойисини ортидан қараб қолди.

💫 💫


Репост из: Hayotimiz go'zal
🔤🔤🔤🔤🔤🌹 🔤🔤🔤🔤🔤🌹

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


9️⃣9️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ 🔠🔠🔠
1️⃣0️⃣0️⃣🔠0️⃣0️⃣0️⃣

🔽FAQAT 3️⃣ KUN OPTOM
🔼KANALIMIZGA QOʻSHILVOLIN. 🫴

🔽XITOY
🔼TURKIYA
🔽BISHKEK
🔼UZBEK ISHLAB CHIQARISH
🔽TAVARLARI
🔼👉 YETKAZIB BERISH 🚀🚀🛫
🔽ADMIN:@Sayyora_onlaynn

📈Atzif kanalimiz:@songi_moda_otzifi
😏🌹🔡🔡🔡🔡🔡 🔡🔡🔡🔡🔡

https://t.me/+UMJrznBkdoZmZTNi
https://t.me/+UMJrznBkdoZmZTNi


💥 Зиддият.   16-қисм.
Муаллиф:  Дилором_Қосимова.

💫        💫

—Дадаси қизимизни илинганингиз, шуми? Жиянингизни касалхонада шу холида қилган ишини қаранг.  -овсини билан қуда бўлишни хоҳламаган. Эрини гапи билан қизига сут ҳаққини қўшиб, рози бўлишга ундаган она, тилга кирди.
—Ҳали ҳеч нарсани аниқ билмаймиз. Балки қиз туҳмат қилгандир Содиқга.  -Рустам ака жияни ҳақидаги бу гапни эшитиб, ҳазм қилиши қийин бўлган бўлса ҳам. Хотинини олдида паст кетгиси келмади.
—Ҳамшира жинни эмасдир. Ўзидан-ўзи жиянингизни тагига ётиб олгани.  -зарда қилди аёли.
—Ўчир овозингни. Бор ундан кўра чой олиб кел!
    Рустам акани бақирганига бироз ҳайиққан аёли чой олиб келиш учун чиқиб кетди.

💫        💫

—Бу нима қилганинг? Бизни шарманда қилдингку.  -Содиқ дадаси ва амакиси олдида бош эгиб тураркан. Ич-ичидан Билолдан қасд олишни ўйларди. Бу учун энг яхши варианд Сарвиноз эди.
—Дада, амаки бу ҳаммаси анави Сарвинозни ошиғини иши. Устидан ёзиб бергандим. Тезроқ чиқиш учун йўл қилди у.  -деди қўллари мушт тугилиб.
Рустам ака суҳбат орасига қизи ва бегона йигит тиқилгани учун. Бироз ҳижолат чеккандек бўлди.
—Рустам, қизингни номи қора бўлмай тўйни тезлатганимиз маъқулмикан?  -деди акаси қош чимириб. Вазиятни қўлга олишга уриниб.
—Майли  -деди иснодга қолишдан қўрқиб Рустам ака.
—Унда келаси ҳафта шу куни тўйни ўтказиб юборамиз.  -деди Содиқни дадаси. Содиқ бу гапдан кейин бир нималарни ўйлаб, жағини силаб, жилмайди


💫         💫

—Тўйни тўхтатасиз. Бўлмаса қизингизни ўғирлаб кетаман.  -ҳурматсизлик бўлса ҳам, Сарвинозни дадасига таҳдид қилди Билол.
—Сен болани ҳурматингни қилиб жавобингни бергандим. Ҳаддингдан ошиб кетмадингми?   -Рустам акани жаҳли чиқди.  —Йўқол!
—Ҳозир кетаман. Аммо яна қайта келаман. Ўшанда менга муомилангиз буткул ўзгаради. Ёки бундан баттар нафрат билан. Ёки, ҳурмат билан қарайсиз. Сабаби қай йўл билан бўлмасин. Мақсадимга етаман.
     Рустам ака катта ишонч билан гапирган йигитни ортидан бироз ҳадик билан қараб қолди.
Қиз болани иши бунча қийин бўлмаса?
    Юраги безовта ургандек бўлди. Телефонини олиб акасига қўнғироқ қилди.
—Ака мен розиман.  -деди хол-аҳвол сўралгач.  —Тўйни тезлатамиз!

💫          💫

—Нима қиляпсиз?  -Сарвиноз, ойнага ўйчанг қараб, сочини тараётган пайт. Ойнадан ошиб кирган Билолни кўриб юраги ёрилай деди.
—Соғиндим.  -деди Билол унга яқин келиб.
—Ҳаддингиздан ошиб кетяпсиз. Бу иккинчи марта хонамга писиб киришингиз. Кетинг тез.  -деди Сарвиноз кимдир келиб қолишидан қўрқиб. Кўзлари жовдираркан.
—Хоҳласанг писмай ҳам киришим мумкин. Ҳаммага билдириб кирсам, ҳижолат бўлиб қолмайсанми?  -деди Билол Сарвиноздан фарқли анча ҳотиржам сўзларкан.


—Жинни бўлганмисиз?  Сиз қиз болани шани ҳақда қаердан билардингиз. Ахир эркак кишисиз.  -деди бир зумда кўзлари ёшланиб. У жуда-жуда қўрқаётганди.
—Билмай туриб, гапирма! Биттасиники адо қиляптику, эркак бўлсам ҳам.
    Билол оғриқ билан гапирган гапидан кейин. Сарвиноз пастки лабини тишлади.
—Кечиринг Билол ака.  -деди айбдорона.
—Сарвиш.  -Билол уни маҳкам бағрига босди.  —Ишон сени чиндан севаман. Мендан юз ўгирма!
—Кетинг Билол ака. Мени шарманда қилманг.
   Беозор типирчилади у.
—Сенсиз нима қиламан?   -қизни юзларини кафтлари орасига олди Билол.  — «кетсам, сизда қизлар бисёр» дема. Ишон сендан бошқа ҳеч бир қиз учун қалбим бунчалик ўртанмаган.
«Эрга тегаман» деса, «бахтли бўл» дейишдан ортиғига ярамайди бу тил.  Кел қочиб кетайлик.
—Иложсизман Билол ака. Мен ота-онамни юзига оёқ қўйиб сиз билан кетолмайман!
    Саевиноз ўзини ортга олди.
—Илтимос энди кетинг.
—Ҳўп кетаман. Лекин сендан кечдим дегани эмас бу.
Сендаги вафо жуда қиммат.
Уни осонгина бошқа бирига тутказиб қўёлмайман.

💫        💫

—Нимани ўйладинг Билол?
—Кўп савол берма. Сен шунчаки, у билан тасодифан кўришгандек бўл. Молдек ичиб, эшакдек кайф бўлади. Шунда уни унаштирилган қизини олдига боришга гиж-гижлашинг керак.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Chizkeyk.

Kerakli masalliqlar:

700 gr tvarojniyni sir
400 gr qaymoq 35%
200 gr shakar
4 ta tuxum
2 osh qoshiq kukuruzniy kraxmal
1 chimdim vanilin
Yarimta limon suvi
Shokolad
Oʻsimlik yogʻi

Tayyorlanishi :

Idishga qaymoq, tvarojniy sir, tuxum, kraxmal, shakar, yarimta limoni siqib, vanilin solib aralashtirib olamiz.
Videoʻda ko’rsatigandek qilib qolibga pergament solib, massamizni quyib olamiz.
220 gradusda 30-35 daqiqa pishirib olamiz.
Xona haroratida biroz sovutib , 2-3 soat sovutgichga yuboramiz.
Shokoladni eritib oʻsimlik yogʻini quyib, aralashtirib chizkeykimizni ustidan quyamiz.

Tayyor boʻldi. Duo esingizdan chiqmasin🤤🤤

Yoqimli ishtaha 🤤

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ayolingiz shifokor bo'lsa



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


—Янами? -деди ҳамширани гапига юзи буришиб.
—Ҳа соғлиқ учун мажбурсиз.
Содиқ формаси қоматига ёпишиб турган ҳамширага қараб бир ютинди.
—Келинг, очинг. -деди юзига маска таққан ҳамшира шприcт билан яқин келиб.
—Нимани очай? -деди Содиқ, ҳаёллари «чиройли ўйлар» билан банд бўлгани сабаб бироз довдираб.
—Нимани бўларди. Ёнбошнида. Укол қилишим керакку.
—Ҳая, -Содиқ терс ётиб, белёсини сал туширганди ҳамки, ҳамшира уни қўлидан тутиб, белларига қадади қўлни. Ўзи эса, ҳудди Содиқни тагида қолгандек қилиб, ёнига ётиб олди.
—Войдоод ёрдам беринглар. ЁРДАААМ!!!.
Содиқ нима бўлганини англашга ҳам улгурмай, хонага каридорда юрган, медбрат ва ҳамшира югуриб кирди.
—Вой ўлай. -ҳамшира қиз қўли билан юзини тўсиб тескари қараб олди.
Жуда ҳунук ҳолатда эди улар кўрган манзара. Ҳамшира қиз устида шими ҳиёл туширилган бемор...

💫 💫

—У менга ташланди. -деди ўзидан жабрдийда ясаб олган сохта ҳамшира.
—У алдаяпти! -Содиқни тер босди.
—Қайси қиз ўз номини қора қилиб, бундай туҳмат қиларкан. -Иброҳим қош чимириб деди.
«Фақат пул учун ҳамма нарсага тайёр фоҳиша қилади бу ишни»
Деди ичида қиз билан тузган битимини эслаб.

—Бу ҳаммаси эмас. Сиз ўша калтакланган кунингиз ҳам бир қизга шилқимлик қилгансиз. Сизни калтаклаган йигит эса, қизни сиздан ҳимоя қиламан деб сиз билан муштлашган.
—Нимааа? Бу қандай сафсата энди? -Содиқни ростмана ҳайрати ошди. Ахир бу йўқ гап эди.
—Қизни чақиринглар. -деди Иброҳим эшикка қараб.
Аслида ҳамшира қизни дугонаси бўлиб. Иброҳим ва Билол пул бериб ёнлаган. Сохта жабрланувчи қиз сипороқ кийимда кириб келди.
—Дугонам мажбурлагани учун, биринчи марта боргандим ундай жойга. -дея бошлади қиз ёлғонини. —Асли қишлоқдан ўқиш учун келганман.
Қиз пулни кучидан шу қадар ишонарли монолог ўқидику, сал қолса, «мастликда шундай қилдиммикан?» Деб Содиқни ўзи ҳам ишонворай деди.

💫 💫

—Сенлар билан кейин гаплашаман. -Содиқ аризасини қайтариб олганлиги ҳақидаги ҳужжатга мажбуран имзо қўяркан. Билолга ўқрайиб қаради.
—Буни мен ҳам интизор кутяпман! -деди Билол лаб учида жилмайиб. Содиқга яқин келиб, қулоғига пичирлади. —Сарвиноз ҳақида айтган гапларинг учун, жавоб берасан ҳали. -деди.
—Шу қилганингга тўйни тезлатиб, уни эртароқ ўзимники қиламан. -Билолни тишлари ғичирлаб кетди.
—Билол. -деди Иброҳим вазият яна чигаллашиши мумкинлигини англаб. Тўхтатмаса Билол бу важоҳатидан аниқ иккинчи раундни бошларди...



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


—Қаёқда дейсан? Юввош кўрингани билан ҳеч ён босмаяпти. Эчкидек қайсар. -деди Содиқ.
—Эй латтамисан? Мана мен барибир тўйимиз бўлади деб, бир машинамда, овлоқ жойга олиб бор. Бир ўз уйида ўз хонасига кириб, кайфимни қилиб юрибманку.
Уларни гапларидан Билолни бўйин томирлар бўрта бошлади.
Содиқни танимаса ҳам, исми ва амакисини қизига унаштирилганидан. Катта эҳтимол билан, уни Сарвинозни қайлиғи эканини таҳмин қилганди.
—Айтяпманку, кеча бир икки эродичний смслар ёзгандим. Чорнийга тиқиб қўйди қайсар.
—Нози-нози, нози бор.
Сарвинозни нози бор. Дегандек, у ҳам нозланаётгандир.
Ким сени четда бирга ишлаган кеннайишкалари билан айшини сурган дейди. Эрли аёлларни йўлдан уролган. Унаштирилган қизингни йўриғингга юрдира олмасанг уят!
Мастликда, оғзига келганини гапирган йигитлар, уларни тинглаб асаб толалари емирила бошлаган йигитни пайқашмаганди. Айниқса «Сарвиноз» исми тилга олингач, чидаб туролмай, ўрнидан турди.
—Эркакча гап! Бугун, ҳозир шу ердан чиқиб тўғри амакимникига бораман.
Сарвинозни хонасига кириб, эрталабгача қоламан ўша ерда. Шунча нозлангани етар.
Содиқ валдираб ўрнидан турганди. Юзига тушган муштдан. Гандираклаб йиқилди.

💫 💫

—Ака нима гап?
—Билол қандай қилиб бундай ҳезалак нусхалар билан ўралашиб қолдинг? -ўн беш суткага, қамалган укасини олдига келган Ҳабибни жиғи бийрони чиқди. —Сен битта улар учта бўлган. Яна анави қизак шифохонага ётиб олибди.
—Минг лаънат бўлсин шуларга. -Билол панжарага бир урди.
—Қизишма! Ҳаммасини ҳал қиламиз.
—Ака Сарвиноз билан гаплашиб олишим керак эди. Бу лаънати жойда 15 кун қолсам, улар тўйни тезлатиб юбормайдими? -Билол росманасига ҳавотирга тушди. —Ака анави Мафтуна Дикшитни йигити борку, бўлажак божангиз. Шуни чақириб бера оласизми? -деди Билол бир нарсани ўйлаб.

💫 💫

—Сен у йигитни танийсанми? -Рустам ака қаршисида қўрқувдан титраётган қизига ғазаб билан қаради. —Олдимга бориб гаплашишини ҳам сен айтдингми?
—Танийман! Аммо.... -Сарвинозни гапи юзига тушган тарсаки сабаб, охирига етмади. —Қандай ҳаддинг сиғди? Шуми сенга берган шунча йиллик тарбиям маҳсули?
—Дадажон...
—Ўчир овозингни! Содиқ касалхонадан чиққач, уч кун ўтиб тўй бўлади. -деди Рустам ака қатъий.
—Дадаси ахир ўқиши тугагач, дегандикку. -боядан буён, қизига жони куйиб турган онаси гапга аралашди.
—Қанча тез бўлса шунча яхши. Бўлмаса эртага бундан баттар нимадир бўлмаса гўрга эди.
Дадасини гапларидан Сарвинозни қалби оғриди. Тўғри у Билол билан гаплашган. Аммо унаштирилгач, ҳаммасига қанчалик оғир бўлса ҳам кўз юмганди.
Дадасини наздида эса, ҳамон гаплашиб юргандек...

💫 💫

—Ёрдам бера оласизми? -деди Иброҳимни ўйланиб турганига қараб Билол.
—Қизни кўнгли борми сизда? -Билол бош силкиб тасдиқлади. —Унда ёрдам берганим бўлсин.
—Қандай йўл тутсак бўлади? Мен 15 кун қолмаслигим керак бу ерда.
—Бир нарса ўйладим. Ўхшаса икки кунда чиқасиз! -деди Иброҳим ишонч билан.
—Мана бу эркакча гап бўлди. Раҳмат сизга.
—Қизга ачиндим. Бундай нафс қулини қўлида хор бўлмасин.
—Бунга йўл қўймайман! Чиқиб олсам бўлди.

💫 💫

—Ёрдам керак эмасми? -тиззадан юқори турган кўйлаги, сонларига зеб берган қиз. Бармен олдида ўтирган Иброҳимни олдига ўтираркан. Нозик бармоқлари билан, енгсиз фудболка кийган Иброҳимни, мушакларини силаб қўйишни унутмади.
—Керак десам, ёрдам берасанми? -деди Иброҳим излаганини топгандек жилмайиб.
—Қўлдан келганча... -Иброҳимга яқинроқ сурилди қиз. —Нима ёрдам керак?
—Мени айтганларимни истаганимдек бажарсанг, яхшигина пул бераман.
—Мен рози... -кўрсатгич бармоғини, Иброҳимни то елка қисмидан, билагигача силаб деди.
—Кетдикми унда? Бу ер жуда шовқин экан! -Иброҳим ўрнидан туриб устки кийимини эгнига иларкан. Қиз унга суқланиб қараб турарди. —Ҳолироқ жойда гаплашиб оламиз.
—Албатта! -қиз жилмайиб, уни ортидан юрди.


💫 💫

—Укол оладиган вақтингиз бўлибди. -Содиқ четда қаймоқлашиб юрган. Ҳозиргача интернет орқали «алоқа» қилиб турадиган жувон жўнатган видео ҳабарларни, кўраркан. Ора-орада лабларини ялаб ҳам қўярди.


💥Зиддият.   15-қисм.
Муаллиф:  Дилором_Қосимова.

💫       💫

—Шу ердамилар?  -Мафтуна қаршисидаги меҳрибонлик уйига қаради.
—Ҳа мен шу ерда катта бўлганман.  -Иброҳим олис хотираларга берилди.
—Иброҳим акаа.  -Мафтуна илк бор, ўзи биринчи қўл чўзди.  —Олиб кирмайсизми мени?  -деди Иброҳимни қўлидан тутиб, уни оғриқли хотиралардан қутқаришни ўйлаб.
—Юр!  -деди қизни қўлини маҳкам сиққанча қадам босаркан.
—Эй секинроқ! Қочиб кетмайман.  -кулди Мафтуна бирлашган қўлларига қараб.  —Қўлимни қаттиқ сиқиб олдингиз.
Иброҳим жавоб бермадию, қизни қўлини сал бўшатди. Аммо қўйиб юбормади.

—Ассалому алайкум,   -болалар қуршовида қолган, ёши анча катта аёлга салом берди иккиси.
—Ваалайкум ассалом. Келдингми ўғлим.
—Иброҳим акааа....
    Аёл ўрнидан туришга улгурмай, болалар Иброҳимни ўраб олишди. Мафтуна ҳам ҳайрон, ҳам завқ билан уларга қараб, кейин аёлни олдига борди.
—Ассалому алайкум.  -деди такрор салом бериб.
—Ваалайкум ассалом кел қизим, Иброҳимим айтган қиз сен бўлсанг керак. Ҳудди таърифлагандексан. У сени расмингни онгу, сурурига  чизиб олганми? Таърифлаганда ҳудди шундай тасаввур қилгандим.
    Мафтуна уялиб ерга қараб олди. Кўз остидан болаларни кўтариб, ирғитиб ўйнатаётган Иброҳимга қаради.

—Сиз Иброҳим акамга тегиб олаётган қизмисиз?  -Иброҳимни ҳамон болалар тинч қўймаган. Мафтуна, Омина опа билан. Иброҳимни болалик йиллари ҳақида суҳбат қураркан. Бир 5-6 ёшлар чамаси қиз келиб, Мафтунага қовоқ уйиб савол берди.
Мафтуна, Омина опага ҳижолатомуз боқиб жилмайди.
—Ҳа Иброҳим акангни келинчаги бўлади яқинда шу опанг. Сенга ёқдими?  -деди аёл қизни икки ёнга йиғилган калтагина сочларидан силаб.
—Йўқ! Ёқмади.  -қовоқлари ҳамон уйилган қаради қизча. Мафтуна ҳайрон.
—Ия бу қандай одобсизлик қизим. Уят бўладия. Иброҳим аканг эшитса ҳафа бўладику.
—Шу опани деб бизни олдимизга кўп-кўп келмаяптида.
—Воей шириним, энди кўп-кўп келади. Ўзим айтаман ҳўпми?   -Мафтуна кулиб, эркалаб қизни юзидан ўпиб қўйди.
—Сиз келтира оласизми?
—Ҳа албатта.  -Мафтуна ҳазилдан ёқасини кўтарган бўлди қизчага.
—Унда катта бўлсам менга ҳам Иброҳим акадака куёв топиб берасиз-а?
—Ааа?
   Мафтуна ва аёл кулиб юбордилар.

💫         💫

     Билол хонасида ўйга толиб қолди. Эртага Сарвинозни олдига боради.
Икки қизни гаплари анча ўйлантириб бир қарорга келганди асли бир неча кун олдин.
Аммо кутилмаганда Ҳабибни яраланиши.
Оила аъзолар ҳам ҳушёрликка чақирилиши сабаб бормади.
Агар Иброҳимни таҳминлари рост бўлса, Билолни атрофидагилар ҳам ҳавфга қолиши мумкин эди.
Шу сабаб қизни олдига бормади.
Аммо бугун, уни ўқишдан амакиваччаси oлиб кетганини «қулоқлар»идан бири етказгач, ҳаммасини четга суриб боришга қарор қилди.

—Ассалому алайкум.  -Рустам ака, қаршисидаги, қимматбаҳо машинадан тушган йигитга ҳайрон қаради.
—Ваалайкум ассалом. Келинг ҳизмат.  -газ қуйиш шаҳобчасида ишлайдиган бу киши, йигитни ёқилғи қуйиш учун келмаганини англаб бўлгандим.
—Сиз билан шахсий масалада гаплашиб олмоқчи эдим.   -деди Билол ҳурмат билан.
—Шахсий? Сиз билан мени ўртамизда шахсий қандай гап бўлиши мумкин?
—Сарвиноз!
   Рустам ака яқинда акасини ўғлига фотиҳаланган қизини исмини  бегона йигитдан эшитиб ҳиёл қошлари чимирилди.
—Қизимни қаердан танийсиз?

💫         💫

    Билол, Сарвинозни дадаси билан келиша олмагач, яна тунги клубга келди.
«Қизим фотиҳаланган. Фотиҳасини бекор бўлиши бир таърафдан иснод бўлса. Бир таърафдан, акам билан жигарчилигимизга путур етади. Мени тушиндингиз деб ўйлайман. Пешонангизга битгани бошқа экан»
—Мен бир йўлини топаман!  -Билолни кўз ўнгида Сарвинозни қўрқув билан боққан нигоҳлари намоён бўлди.   —Уни ҳеч кимга бермайман.
    Олдидаги спиртли ичимликдан ичаркан. Алам билан қадаҳни сиқди.
Ортидаги столдагиларни гапи эътиборини тортди. Асли гаплари эмас, у гапдаги исм эътиборини тортганди.

—Нима гаплар Содиқбой? Унаштирув ўтибди. Ҳар кеча амакингизни деразасидан ошиб киряпсизми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kotlet va Pyure .

Kotlet
Qiyma - 500 gr
Non baton tozalangan - 100 gr
Nonga sut - 250 ml
Piyoz hom vaqtida - 300 gr
Tuxum - 1 dona
Chesnok - 3-4 zub
Tuz - 1.5 choy qoshiq
Muruzch - azgina

110 Gramdan 8 Dona kotlet chiqadi .

Pyure
Kartoshka 1 kg tozalangan
Tuz - 1 choy qoshiq va tabga ko’ra
Saryog’ - 150 gr
Sut - 350 gr


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1000$ga biznes boshlash qimmat
1000$ga yangi IPhone sotib olish moda ....



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Hadya qalblarni yaqinlashtiradi”


Muhammadali_Eshonqulov sahifasidan olindi


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Ўлим мендан юз ўгириб кетганда. Кўп нарсани таҳлил қилдим.
Мен нима қилдим шунча яшаб?
У ёққа борганда мақтанадиган бирон бир амалим борми?
—Ҳабиб... -Мусфира ерга қараб тингларкан. Гапирмоқчи бўлди.
—Гапимни бўлмай эшит. -деди Ҳабиб, қизни қўлини маҳкамроқ сиқиб. —Балки Аллоҳ сен туфайли мени ҳаётдан олиб кетмагандир.
Балки сенга ёрдам беришим учун мени тирик қолишимни истагандир.
—Аммо Ҳабиб... -Мусфира йиғлаб юборди. У ўзини Ҳабибга лойиқ кўролмасди.
—Қачонгача шундай юрасан? Ортингда синглинг ҳам тайёр узатиладиган бўлса.
—Лекин бу дегани, сиз ҳаётингизни барбод қилишингиз керак дегани эмас! Мен яхшиси ойимга тушинтираман. Дадам...
—Ҳеч кимга, ҳеч нарса демайсан! Мен сенга уйланаман! Ўша сир, сирлигича қолади. -деди Ҳабиб, қатъий гапириб, Мусфирани гапини бўлди.


Давоми бор...


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Ёки шу суҳбатдан кейин, Ҳабиб фотиҳани бузишини ўйладими?
—Ўзинг асра Аллоҳим. -деди кўзлари ёшланиб. Ҳабиб тўғри айтганди. Мусфира бу қалбидаги кемирувчи сирини унга айтгач, анча елгиллашгандек туйилганди.
Ҳабиб Мусфира учун ким?
Севгани эмас, дўсти эмас...
Сирдошими?
Яқин инсонлар бўлмайдими сирдош?

💫 💫

—Бурхоновлар офиси олдидаги барча кузатув камералари текширилсин. Бу ишни ким қилганини аниқлаш керак.
Мақсудов ва Бурхоновлар оиласини огоҳлантиринглар. Оила аъзоларига нисбатан назоратни кучайтиришсин.
Ҳабибни яралаган одам топилгунча, ҳаммани ҳаёти ҳавф остида бўлиши мумкин.
—Бурхоновларнику, тушиндим. Аммо Мақсудовларни нима алоқаси бор бунга? -ёрдамчи йигит сўради.
—Бундай таҳликали ишларни ҳар ким ҳам қилавермайди. Балки эски ишга алоқаси бормикан деб таҳмин қиляпман.
Одил Сулаймоновни яқинларини ҳам кузатинглар.
—Ҳўп бўлади.
Ёрдамчи ҳодим, Иброҳимдан керакли кўрсатмаларни олгач кетди.
Иброҳим Мафтунадан ҳавотир ола бошлади.
Кейин уни ўзи огоҳлантириш учун телефонини олди.

—Ало... Ассалому алайкум. -Иброҳимни кўп куттирмай, Мафтуна қўнғироққа жавоб берди.
—Ваалайкум ассалом. Яхшимисан? -деди Иброҳим уни овозини эшитиб, қалби таскин топаркан.
—Мен зўр. Ўзингиз қандайсиз? -Мафтуна ҳар доимгидек қувноқ оҳангда гапирди.
—Бироз чарчадим. Асли сени бугун бир жойга олиб бормоқчи эдим. Кутилмаганда жиддий иш чиқиб қолди.
—Эссиз, яна ўзгача адреналин ҳис қилдиргани олиб, борармидингиз?
—Йўқ! -ўша кунни эслаб бир энтикди Иброҳим. —Бошқача бир жойга олиб бормоқчи эдим. Бир инсон билан таништирмоқчи эдим сени.
—Ким экан? Аёлми-эркакми?
—Қайси ақл билан сени биронта эркак билан таништиришим мумкин? Сенга дақиқадан кўп қараганни, кўзини ўйиб олгим келса...
—Вай-ваей. -Мафтуна ёқтирган инсонидан рашкга мойил гапларни эшитиб севинди. —Аёл билан таништирсангиз, мен рашк қилсамчи? -деди таҳдид оҳангида.
—Қўрқиб кетдик Мафтунахон, яхшиям ёнимда эмассиз. Телефондан чиқиб бошимга солмайсизми мободо?
—Борингге...Сизга мумкин эканда. Бизга йўқми?
—Мен эркак кишиман. Эркакларда рашк кучли бўлади.
—Ким айтди қиз-аёлларда рашк йўқ деб. Айтасизми-йўқми?
—Болалар уйидаги тарбия қилган, Омина онамни олдига олиб бормоқчи эдим тентак.
Иброҳим қизни меҳрини севгисини ҳис қилиб, севинди.
—Эҳаа қачон олиб борасиз?
—Бир ишни ҳал қилай. Муаммо чиқди. Бўлажак божамни яралаб кетишибди. Сен ҳам эҳтиёт бўл. Шуни айтгани қўнғироқ қилгандим аслида.
—Божам? Ҳабиб Бурхоновними? -ҳайрон сўради Мафтуна.
—Ҳа ҳар эҳтимолга қарши икки оила ҳам эҳтиёт бўлгани яхши деяпман.
—Ҳўп, мен опам билан гаплашайчи. -Мафтуна ўйланиб деди.
—Мафтун...
—Ҳов...
—Ўзингни эҳтиёт. Менга ўзинг ўйлагандан кўра кўпроқ керак ва қадрлисан!


💫 💫

—Яхшимисиз Ҳабиб? -эндигина оила аъзолари чиқиб кетганди. Мусфира кириб хол сўради.
—Айбга буюрмасанг. Мен ётиб олсам. Бироз толиқдим. -деди Ҳабиб, оғриқдан бироз юзи буришиб. Ётиб оларкан.
—Бемалол! Бемаврид келдимми? Эшитиб туриб шошиб қолдимда узр.
—Узр сўрайдиган гап йўқ бу ерда.
—Ким қилди буни. -Мусфира стул олиб, Ҳабиб ётган крават ёнига қўйди.
—Аниқлашяпти. -Ҳабиб ана энди ўзи учун қулайроқ жойлашиб олиб деди.
—Бу қандай бўлди?
—Кутилмаганда. Офисга келиб энди машинадан тушгандим.
—Аллоҳ бир асрабди. -Мусфира ачиниб қаради.
—Ҳа бир қизга сени ёрдаминг керак. Деб жонимни сақлаб қолди менимча.
—Бир қиз? -ҳайрон бўлди Мусфира.
—Ҳа бир қиз! -Ҳабиб, Мусфирани жавоб-талаб юзига қараб, озгина оғриқ берсада. Қўлини чўзиб қизни қўлидан тутди.
—Мусфира дадам эрталаб бир гап айтганди. Фотиҳа ҳақида.
—Ҳа мен айтгандимки...
—Мени эшит. Ҳеч қандай фотиҳа бекор қилинмайди. Ҳаммаси ўз ўрнида қолади. -деди Ҳабиб жиддий.
—Лекин Ҳабиб, мен айтдимку... -Мусфира нигоҳини ердан Ҳабибга олиб ўтди. —Мен бундай фидоийликка арзимайман.
—Мусфира мен бир ўлимдан қолдим. Агар ўқ яхшироқ теккандан ўлиб ҳам кетардим. Асли эрталаб дадамга фотиҳани бекор қилмай туринг дедимку. Аниқ бир мақсадим йўқ эди. Ўйловда қолгандим.

Показано 20 последних публикаций.