Кўпроқ кредитлар, янги меҳмонхоналар, IT Park резидентлари учун имтиёзлар: Мирзиёев қандай янгиликларни эълон қилди?Президент бугун тадбиркорлар билан йиғилишда ўтган йили амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди ва 2025 йил учун режалар билан
бўлишди.
— Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз
6 млрд доллар жалб қилиши режалаштирилган.
— Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар
275 трлн сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу
300 трлн сўмдан ошиши режалаштирилмоқда.
— Ўзбекистонга дунёни нуфузли
Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.
— 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобил алоқа учун акциз солиғи
(10 фоиз) бекор қилинади.
— Нашриётлар фойда солиғини тўлашдан
5 йилга озод этилади.
— ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар
2040 йилгача узайтирилади.
— Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари
2030 йилгача амал қилади.
— Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кириб боряпти.
— Ўзбекистон иқтисодиёти
6,3 фоизга ошиб, 111 млрд доллардан ошди. 2025 йилда бу кўрсаткич
120 млрд долларга етиши мақсад қилинган.
@bankir