Жуманиёзов
Навоий шаҳридаги заводларнинг бири банкрот ҳолатида эди. Ойлик 5-6 ойлаб берилмас, ишчилар заводдан бўшаб кетаётган эди...
Кейин хоразмлик Жуманиёзов деган бир киши директор бўлиб келди. У қисқа муддатда заводни шунақа ўзгартирдики, буни тасаввур қила олмайсиз. Завод Навоий вилоятидаги энг кўп ойлик берадиган ва энг обрўйли ишхонага айланди. Ишдан бўшаб кетганлар афсусланиб қолишди. У заводда ишлаш, ҳамманинг орзусига айланди. Тасаввур қилишингиз учун айтаман, ўша пайтда, ўша заводда ишлаш, Green card'да ютуқ чиққани билан баробар эди.
Кейин Жуманиёзов кетди, Тошкентга кўтарилиб кетди, дейишди. Жуманиёзовдан кейин завод орқага кета бошлади. Кейинги келган директорларнинг бири ўзини осди, бири қамалиб кетди, деб эшитдим.
Айни пайтда ўша заводда ишчиларга катта қисқартиришлар бўлди, ойликлар ҳаминқадар.
Жуманиёзов ҳозир нима иш қилаётганлигини ва қаерда эканлигини билмайман, билганим шу одам сабаб кўп киши шароитини яхшилаб олган. Жуманиёзов, кўп одамнинг дуосини олган.