Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Япроққа айланиб,
Одам тилида
Сен билан гаплашгим келар, Худойим!
Дарахтни қучоқлаб таскин топаман,
Изини ўпаман митти боланинг,
Харсанглар тизига бошимни қўйиб,
Тўйиб йиғлаб олгим келар, Худойим!
Асал деб ичаман илон қонини,
Дўст тутаман қурту қумурсқани ҳам.
Аланга лабига лабимни босиб,
Чўғни ўпиб ўлгим келар, Худойим!
Ўзимни шу қадар ёмон кўраман,
Ҳолимни ҳайрону вайрон кўраман,
Бир ўткир пичоқни бўғзимга тираб,
Дилимдан
Дилимдан қутилгим келар, Худойим!
Мени хўрлаганни... кечиргим келар,
Севгим келар – мени севмаганни ҳам!
Ёнида бир лаҳза ўлтиргим келар
ва бир умр қолгим келар, Худойим!
Мен қандай бандаман,
қандай бандаман,
Тани бир ёнда-ю, руҳи андаман,
Анинг ишқи учун куйган бандда ман-
Бир мен банди бўлгим келар, Худойим!
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Лайлига айланиб,
Мажнун тилида
Сен билан сирлашгим келар, Худойим!
©Zebo Mirzo.2005
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Япроққа айланиб,
Одам тилида
Сен билан гаплашгим келар, Худойим!
Дарахтни қучоқлаб таскин топаман,
Изини ўпаман митти боланинг,
Харсанглар тизига бошимни қўйиб,
Тўйиб йиғлаб олгим келар, Худойим!
Асал деб ичаман илон қонини,
Дўст тутаман қурту қумурсқани ҳам.
Аланга лабига лабимни босиб,
Чўғни ўпиб ўлгим келар, Худойим!
Ўзимни шу қадар ёмон кўраман,
Ҳолимни ҳайрону вайрон кўраман,
Бир ўткир пичоқни бўғзимга тираб,
Дилимдан
Дилимдан қутилгим келар, Худойим!
Мени хўрлаганни... кечиргим келар,
Севгим келар – мени севмаганни ҳам!
Ёнида бир лаҳза ўлтиргим келар
ва бир умр қолгим келар, Худойим!
Мен қандай бандаман,
қандай бандаман,
Тани бир ёнда-ю, руҳи андаман,
Анинг ишқи учун куйган бандда ман-
Бир мен банди бўлгим келар, Худойим!
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Лайлига айланиб,
Мажнун тилида
Сен билан сирлашгим келар, Худойим!
©Zebo Mirzo.2005