Меҳнат низоларини судга беришга шошилманг, уларни медиация тартибида ҳал қилиш мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси шу масалага бағишланган.Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация қуйидагиларни назарда тутади:▪️ суддан ташқари тартибда;
▪️ низони суд тартибида кўриш жараёнида;
▪️суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар;
▪️ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.
Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади.
Шунингдек, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувни яхшилаб ўқиб чиқинг: унда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан ёзма келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:▪️ тарафлар ҳақидаги;
▪️ низо предмети тўғрисидаги;
▪️ медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;
▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;
▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра, бир ёки бир неча медиаторни танлайди.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, қоида тариқасида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади.
Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда медиатор ўзининг ҳаракатлари билан бирор-бир тарафни устун ҳолатга қўйишга, худди шунингдек тарафлардан бирининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли эмас.
Telegram