Баъзан инсонлар ҳақиқатни эшитишни хоҳламайдилар, чунки улар ўзлари қурган иллюзияларнинг вайрон бўлишини хоҳлашмайди. Регресс ҳам айнан мана шу ердан бошланади. Сарой амалдорлари, олимлари ва журналистлари ҳам шу иллюзиянинг йиқилмаслигига ҳисса қўшишади, чунки шу орқали тирикчилиги бор. Бу карвонга аста секин келажакнинг “пойдевори” ёш авлод ҳам қўшилади.