Испаниянинг дунёга машҳур “Манго" кийим-кечак дизайни ва савдо компанияси асосчиси, ушбу мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бири 71 ёшли Исак Андик кеча Каталонияда оиласи билан саёҳат қилаётганда тоғли ҳудудда 150 метр баландликдан қулаб тушиб, вафот этган.
Андиклар оиласининг бойлиги 4,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шунча пулу шунча давлатинг билан ажалга қара! Албатта, Яратганнинг иродаси бу.
Шунинг учун, озгина пул билан дунё кезиб, ўзингиз истаган вақтда туриб ухласангиз, ўзингиз истаган нарсани қилиб яшасангиз дунёнинг энг бадавлат одами ўзингиздир! Биринчи қорда, ташқарига чиқиб бу куннинг кайфини суринг. Ҳар бир лаҳзадан фойдаланинг!