Azamat Akbar | Lektorium


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!
https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳар кеча сиз ётоғингиз билан қуёш атрофида 858.240 км ва Сомон йўли галактикаси маркази атрофида эса 6.256.000 км масофани босиб ўтасиз.

Уйқуда экан, сиз ажойиб космик балетнинг бир қисмига айланиб, улкан космосда деярли тасаввур қилиб бўлмайдиган тезликда айланиб юрасиз. Мўжизами мўжиза.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна Хитой ҳақида пост, бу инсонлар кресло-массажер ўйлаб топишибди.

Бизда қанчадан-қанча техникум ва дизайн факультетлари бор….муҳими бор.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бунақа метрони аниқ кўрмагансиз.

Хитойликлар Сиан шаҳридаги янги метро бекатини меҳмонларга фахр билан кўрсатишмоқда. Илм-фан ва коммерцилизация бўйича проректорлар қандай қилиб илмий ғояни тижоратлаштиришни ўрганишса бўларди, қуруқ конференцияларга бормасдан.


Озарбайжон ўз ҳудудида USAID ёпилганини эълон қилди.

Қарор АҚШнинг ўзида ташкилотнинг тарқатиб юборилиши фонида қабул қилинган. Биз ҳам ёпишимиз керак.


2019 йилги матбуот анжуманида, олий таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов шундай деган: “Бу тизимда ўқитувчиларни талабалар танлайди. Танлов фанлари сони кўпайтирилади, яъни талаба ўз йўналиши бўйича танлаб ўрганиши мумкин бўлган фанлар сони кўп бўлади.

6 йилдан кейин Ҳолиқов ҳали ҳам ўша лавозимда, демак ҳозирда талабада бир семестрда 7 та фан бўладиган бўлса, шунинг 3-4 таси мажбурий ва камида 3-4 та ўзи истаган фанни танлай оладими? Ёки ў “замон” ҳали етиб келмадими?


Трамп халқаро жиноий судга (ICC) қарши оғир иқтисодий санкциялар қўллашга рухсат берувчи фармонни имзолади ва бу органни АҚШ ва Исроилни нишонга олган “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларда” айблади.

Фармон АҚШ президентига ICC ходимлари ва уларнинг оила аъзолари АҚШ ва айрим иттифоқчи давлат фуқароларини тергов қилиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатларига алоқадорлигини аниқласа, уларга нисбатан активларини музлатиш ва саёҳатни тақиқлаш учун кенг ваколатлар беради.

П.С. Қизиқ замонларга қолдик, бу ёғига “урмон қоида”лари ишласа керак.


Хитойда сўнгги 20 йил ичида 10.000 дан ортиқ юқори мартабали амалдорлар отиб ташланган. Уларнинг барчасини отилишига ягона айблов бу - коррупциядир.




Higher Education Policy журналида ўзбекистонлик тадқиқотчилар Қобил Рўзиев, Дилшода Раббимова ва Моҳидил Мамасолиеваларнинг диққатга сазовор тадқиқоти чиқибди. Мавзу — Ўзбекистондаги докторантура тизими. Мақолани ўқиб чиқдим, тизимдаги асосий муаммолар;

Совет тузумининг мероси: Давлат томонидан бошқариладиган олий таълим тизими собиқ советлардан мерос қилиб олинган, тизим жаҳон тадқиқотларидан узилган, академик эркинлик ва тадқиқот интеграцияси эса чекланган.

Ислоҳотларнинг самарасизлиги: Мустақилликдан кейинги даврда модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлардаги чекловлар ислоҳотларга путур етказди, айниқса, докторантура дастурларини амалга оширишнинг сифатсизлиги сабаб бўлди.

Сифат ва сон: Ислоҳотлар натижасида PhD ва DS битирувчилари кўпайди, аммо кучли тадқиқот маданияти ёки ахлоқий меъёрларни ривожлантиришдан кўра PhD ва DS-ларнинг сонига эътибор қаратилди, тадқиқот сифати ёмонлашди.

Коррупция ва ахлоқий бўлмаган амалиётлар: диссертация “арвоҳ”лар томонидан ёзилиши ва йиртқич журналлардан фойдаланиш каби кенг тарқалган ғайриахлоқий амалиётлар докторлик диссертациясини тайёрлашда кенг тарқалган бўлиб, тадқиқот сифати ва ахлоқий меъёрларга путур етказди.

Тадқиқотда салоҳият ва сифатнинг йўқлиги: Берилган докторлик даражалари кўпайганига қарамай, ислоҳотлар илмий кадрлар тайёрлаш сифатини сезиларли даражада яхшиламади ва бу сектор собиқ Совет Иттифоқидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда.

П.С. Мақолада диссертация ёзиб бериш нархи 3000-5000$ қилиб кўрсатилган, бу нореал нарх, миш-мишларга кўра бунинг нархи камида 10.000$.

Бу журнал халқаро миқёсда тан олинган «престижный» журналдир. Бу олий таълим соҳасида, хусусан, сиёсат таҳлили, бошқарув ва таълим ислоҳотига жиддий академик ёндашуви билан эътироф этилган журналдир. Бутун дунёга “сифатсизлигимизни” намоён этдик.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Замонавий ота-оналарнинг муаммолари. Бу кетишда ўзимизда ҳам шунақа таржимонларга кучли эҳтиёж сезилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Колумбия Президенти Густаво Петро:

“Кокаин вискидан ёмонроқ бўлгани учун эмас, балки Лотин Америкасида ишлаб чиқарилгани учун тақиқлангандир!”

П.С. Бизга лойиқ постмодернизм. USAID афғонда героин етиштириш учун катта маблағ ташлаганди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Суриянинг ҳозирги раҳбари Аҳмад-уш Шаръ, катта мошиналарга бомбаларни жойлаштириб, асосан аёл ва болалар жамланган маконларда, Рамазон байрамида ва бозорларда бу бомбаларни портлатиб минглаб мусулмонларни ваҳшийларча ўлдирган. Жўлон тепаликлари ва Суриянинг бошқа ерларини Исроил томонидан босиб олинишига кўз юмди. Бу инсон тамомила Туркиянинг янги лойиҳасидир ва бу лойиҳанинг Исломга фойдаси йўқдир.”

©️Алпарслан Куйтул

Куйтул 1965 йилда Туркиянинг Адана вилоятининг Караташ туманида туғилган. 1993-1997 йилларда Мисрнинг Ал-Азҳар университети шариат факультети Ислом ҳуқуқи бўлимида таҳсил олган. Ал-Азҳар университетида ўқиган йиллари Фурқон таълим ва хизмат фондига асос солган. Куйтулнинг интернет орқали эфирга узатиладиган ТВ Фуркан номли ўз канали бор. Шунингдек, 2011-йилдан бери Фуркан Несли журналининг бош муҳаррири. Ҳанафий мазҳаби бўйича анча асарлар муаллифи.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Трамп трансгендерларнинг аёллар спортида иштирок этишини тақиқловчи фармонни имзолади.

Оқ уй расмийларига кўра, ҳужжат аёлларнинг хавфсиз ва адолатли спорт имкониятларидан фойдаланишини ҳимоя қилишга қаратилган.

Аввалроқ АҚШ президенти трансгендерларнинг АҚШ армиясида хизмат қилишини тақиқловчи фармонни ҳам имзолаган эди.

П.С. АҚШ элчихоналарида инсонларнинг ғашини келтирадиган ҳалиги камалак байроқларни ҳам тақиқлаш керакди.


Кўпинча оналарнинг фарзандига нисбатан асабийлиги, бақироқлиги отанинг онага бўлган муносабатларининг инъикосидир.
Аҳлингиз фарзандларингизга меҳрибон, мулойим бўлишини, сабр, босиқлик билан таълим ва тарбия беришини истасангиз, сиз унга худди шу услубда муомала қилинг.
Бу тарбиялашдан ташқари уйда ўзини тутиши, ибодатларга ёндашуви, муомалалрида ҳам акс этади.
Аёл кўзгудир — сизга ўзингизни кўрсатади.


Хизматчига қобилиятидан паст маош тайинлаш ёки ишчига маҳоратига яраша ҳақ бермаслик диндан эмасдир! Гарчи бу икки томоннинг қатъий келишуви асосида юзага келган бўлса ҳам. Чунки ночорнинг хоҳишида ҳуррият танқис бўлади. Унинг зоҳирий розилиги, бошқа йўли бўлмаган муҳтожнинг итоатидир.

Бериладиган маош қилинган меҳнатга яраша бўлиши вожиб. Аллоҳ таоло: "Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар", дейди. (Шуаро сураси, 183).

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Ал-Азҳар университети, Миср
(1917-1996)


2019 йилги мақоламда таълим бўйича учала вазирликни бирлаштиришни тавсия этганман.

Бирлашиш уч вазирлик орасидаги бўшлиқни тўлдирувчи кўприк бўлади ва таълим соҳаси натижаларини яхшилайди. Вазирликларнинг битта иш тизимида биргалашиб ҳамкорликда ишлаши ушбу жуда муҳим секторни тартибга солади ва ўз сиёсатлари ва дастурларини татбиқ қилиш ишларида самарали мувофиқлаштиришни таъминлаб беради.


CNN берган хабарга кўра, Трамп маъмурияти Таълим департаментини йўқ қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Кеча Трамп департамент раҳбари Линда Макмехонга "ишдан бўша" деб айтган. Эсимда, Трамп биринчи президентлик муддати давомида таълим ва меҳнат департаментларини битта федерал агентликка бирлаштиришни таклиф этганди.

АҚШдаги таълим департаменти бу биздаги олий таълим вазирлигига тенгдир, АҚШда бизга ўхшаб таълим бўйича 3 та вазирлик ва бир қанча агентликлар йўқ, ҳаммасининг вазифасини шу таълим департаменти бажаради. Департамент раҳбари эса биздаги вазирга тенгдир. Таълим департаментининг йиллик бюджети бизнинг ЯИМга тенгдур, йиллик 100 миллиард долларга яқин. Таълим департаменти бошланғич ва ўрта таълим, олий таълим, махсус таълим ва кам таъминланган талабаларни қўллаб-қувватлашга жавоб беради.

Трампга кўра бу вазирликка катта пул ажратилган, лекин таълим сифати яхши эмас. Ўзбекистондан 300 маротаба катта бюджетга эга АҚШдек қудратли давлат ислоҳотларни нимадан бошлагани бизга ҳам аслида ўрнак бўлиши керак. Давлатнинг миллиардлаб пуллари ҳавога учиб кетмоқда, сифат аянчли ҳолда, лекин дунёда ягона 3 та таълим вазирлигимиз бор. Буларни биттага бирлаштириб ихчамлаштиришни 2019 йилда тавсия этгандим. Қўшнимиз қозоқларда ҳам битта “фан ва таълим вазирлиги” бор.


Блютуз (bluetooth) технологияси ўз номини Норвегия ва Данияни бирлаштиришда муҳим рол ўйнаган 10-асрдаги Викинг қироли Harald Bluetooth номидан олган. Bluetooth-нинг таржимаси инглиз тилида blue — кўк ва tooth — тиш дегани. Ўзининг дипломатик ва бирлаштирувчи саъй-ҳаракатлари билан танилган қирол Харалд турли гуруҳлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш билан обрў қозонганди. Ушбу тарихий алоқа блютузни яратувчиларни илҳомлантиради, чунки технологиянинг мақсади қурилмалар ўртасида узлуксиз алоқани осонлаштириш орқали Харалд меросини акс эттиришдан иборат эди.

Бу ном 1990-йилларда скандинавиялик ҳамкасблари билан суҳбат чоғида технологияни ишлаб чиқишда иштирок этган муҳандис Жим Кардач томонидан таклиф қилинган. Блютуз логотипи Харалднинг руник белгилардаги бош ҳарфларининг комбинацияси бўлиб, бу технологияни унинг тарихий илдизлари билан боғлайди.

Харалд Блютузнинг ўз давридаги бўлинишлари кўприк сингари бирлаштиргани сингари, симсиз стандарт қурилмаларни турли платформалар орқали улашни мақсад қилиб қўйган ва бу уланиш орқали замонавий дунёни бирлаштирадиган технология учун мос ва рамзий танловдир.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ғамхўрлик” мана шунақа бўлади-да


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳозирги зам.ҳокимларнинг стратегиясидан.

Показано 20 последних публикаций.