Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖИГАРЛАРИМ
Яралгандай ой нуридан,
Меҳр ёғар қалб қўридан,
Ажойибдир бир-биридан,
Менинг азиз, жигарларим.
Кўзларимнинг гавҳаридир,
Сўзларимнинг жавҳаридир,
Садоқатнинг заргаридир,
Менинг азиз, жигарларим.
Ҳар бирининг ўрни бўлак,
Ҳар бири деб урар юрак,
Йиқилганда бўлар тиргак,
Менинг азиз, жигарларим.
Бири кулар онамдайин,
Бири турар отамдайин,
Бир ҳокисор одамдайин,
Менинг азиз, жигарларим.
Тишлаб турган нонин тутар,
Ютуқларин, шонин тутар,
Гар оҳ десам, жонин тутар,
Менинг азиз, жигарларим.
Ажралишмас даргоҳимдан,
Хабар олар аҳволимдан,
Мукофотдир Аллоҳимдан,
Менинг азиз, жигарларим.
Мактуба ШАЙДО
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Яралгандай ой нуридан,
Меҳр ёғар қалб қўридан,
Ажойибдир бир-биридан,
Менинг азиз, жигарларим.
Кўзларимнинг гавҳаридир,
Сўзларимнинг жавҳаридир,
Садоқатнинг заргаридир,
Менинг азиз, жигарларим.
Ҳар бирининг ўрни бўлак,
Ҳар бири деб урар юрак,
Йиқилганда бўлар тиргак,
Менинг азиз, жигарларим.
Бири кулар онамдайин,
Бири турар отамдайин,
Бир ҳокисор одамдайин,
Менинг азиз, жигарларим.
Тишлаб турган нонин тутар,
Ютуқларин, шонин тутар,
Гар оҳ десам, жонин тутар,
Менинг азиз, жигарларим.
Ажралишмас даргоҳимдан,
Хабар олар аҳволимдан,
Мукофотдир Аллоҳимдан,
Менинг азиз, жигарларим.
Мактуба ШАЙДО
Яқинларингизга улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 💞
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi