#савол_жавоб
Транспорт қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади?
🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида транспортни ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби белгиланган.
Унга кўра, транспорт воситаси бир қатор давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ушлаб турилиши, яъни жарима майдонига жойлаштирилиши мумкин.
Транспортни жарима майдонига жойлаштиришга асос бўладиган бир қатор ҳуқуқбузарликлар мавжуд.
❇️Хусусан қуйидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилганида ЙПХ ходимлари транспортни жарима майдонига жойлаштириши мумкин:
– карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган мажбурий қоидалар бузилганда;
– рухсатномасиз оғир вазнли юк ташилганида;
– рухсатномасиз “тонировка” қилинган транспот бошқарилганида;
– транспортга рухсатномасиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатилганида ёки транспорт рақами кўринмайдиган ҳолатга келтириб қўйилганида;
– тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидалари бузилиб, ҳайдовчи бўлмаса ва қоидабузарлик йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса;
– транспорт маст ҳолда бошқарилганида;
– транспорт ҳужжатларсиз бошқарилганида;
– ҳайдовчилар мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганида;
– йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолинганида;
– ички ишлар органи ходимининг транспортни тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаганида.
✳️Бундан ташқари, экология ва ўрмонларга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганида Экология вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ходимлари; божхона қоидалари бузилганида Божхона қўмитаси; савдо, тадбиркорликка оид айрим ҳуқуқбузарликларда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мансабдорлари ҳам транспортни ушлаб туриши мумкин.
🚘https://t.me/Avtomobilim