Калифорнияда 2035 йилдан фақат электромобиллар сотувига рухсат берилади
АҚШ президенти Жо Байден президентлик ваколати тугаши арафасида яна бир муҳим ҳужжатни тасдиқлашга улгурди. У Калифорния штати 2035 йилдан бошлаб ҳудудда фақат электромобиллар сотувига рухсат берилиши ҳақидаги янги қонунни қабул қилишга рухсат берди. Эндиликда штат ушбу ҳужжатни мустақил тасдиқлаши мумкин бўлади.
Ҳозирда Калифорнияда штатида 2 миллиондан ортиқ электромобиллар ҳамда 150 мингдан ортиқ оммавий зарядлаш станциялари мавжуд. Инвестиция режаларига кўра, келаси йилларда 250 мингтагача оммавий зарядловчи қурилма бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга 500 мингдан ортиқ уйда хусусий зарядловчи қурилмалар ҳам ўрнатилган.
Advanced Clean Cars II регламентига кўра, штатда «ҳаво ифлосланишининг энг катта манбаи» ҳисобланган — тўлиқ ички ёнув двигателида юрадиган янги йўловчи транспорт воситаларининг сотуви 2035 йилга қадар босқичма-босқич тўхтатилади.
🚙Кўпроқ видеолар🎥