🔬
Диний илм билан чекланган талабани мутаассибликда айблаш адолатданми?⚖️ Маълумки, дунёдаги барча илмларни ўзлаштиришнинг иложи йўқ. Хусусан, ҳозирги замонда ҳатто битта фаннинг ҳам чуқурлигига етиб бориш катта меҳнат талаб этади. Буни ҳамма тан олади. Масалан, биз Алберт Эйнштейндан ўзбек тилини яхшироқ биламиз. Лекин нега ҳамма Эйнштейнни мақтайди? Чунки у ўзи киришган соҳанинг устаси эди. Инсоннинг илмий даражаси унинг барча соҳалардаги билимлари билан эмас, балки ўзи танлаган мутахассисликдаги ютуқлари билан баҳоланади.
Шунингдек, дин илмлари билан шуғулланувчи одамдан ҳамма нарсани билишни талаб қилиш адолатдан эмас. Эйнштейндан араб тили қоидаларини сўрасангиз, табиий равишда у бунга жавоб бермас эди, чунки у арабшунос эмас. Аммо бир талаба дин илмларини ўрганиб, бошқа соҳаларни чуқур билмаса, уни камчиликда айблаш одат тусига кирган. Лекин шунга эътибор қаратайлик:
математиканинг қанчалик чуқур илм эканини тан оладиган одам, фиқҳ ва бошқа шариат илмларининг ҳам ўта мураккаб эканини тушуниши керак. Ҳар бир соҳада тахассус талаб этилади, ва ҳеч ким барча соҳаларни чуқур ўрганишга қодир эмас.
Толиби илмдан бошқа фанлар бўйича савол сўраб уни қийнаётган кишилар эса ёки тушунмаслик ёки нохолис ёндашув сабабидан шундай қилади. Ҳар ким ўзига яраша мутахассисликка эга бўлади. Жамиятда шифокор қандай зарур бўлса, фақиҳ ва ҳадис илмини ўрганувчилар ҳам шунчалик муҳимдир. Диний илмларни ўрганувчи талабанинг рағбатини тушириш ўрнига, унга қўллаб-қувватлов кўрсатиш керак.
Ҳурматли биродарлар, бошқалар танлаган соҳага ҳурмат билан қаранг. Жамиятнинг турли соҳаларида етук мутахассисларни етиштириш – умумий манфаатдир. Диний илм ўқувчи одам сиёсатни билмаса, бу уят эмас. Ҳар бир соҳада шу соҳа бўйичагина чуқур билим талаб этилади ва буни англашимиз зарур.
®️
Абдулбосит Абдулвоҳидhttps://t.me/muhaddisuz