Президент администрацияси маҳаллий автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда
Президент администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлагани айтилмоқда.
Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади.
«Иномарка»ларни ўрнига администрация мулозимлари ҳозирда «гараж»да мавжуд бўлган Malibu, Tracker, Lacetti ҳамда BYD русумли автомобиллардан фойдаланади.
Маълумот учун, бу борада 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўз юритилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлигини таъкидлаганди.
Аавалроқ, Бош вазир Абдулла Арипов Малибу автомашинасида юришга ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook