Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса...
Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн (фалақ ва нас сураси), Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир.
Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
https://t.me/Asaka_Ziyo0001
Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн (фалақ ва нас сураси), Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир.
Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади». Бир жамоа уламолар «кифоя қилади» деган иборани «кечаси қоим бўлишга кифоя қилади» деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса «кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади» дейдилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: «Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
(Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.)
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин», дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим».
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади:
«Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар».
Яна ушбу кишидан ривоят қилинади:
«Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар».
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
https://t.me/Asaka_Ziyo0001