📊Ўйин олдидан бироз статистика:
— "Aстон Вилла" 1993 йилнинг ноябридан бери биринчи марта бизга қарши сафарда кетма-кет ғалаба қозониши мумкин.
— "Вилла" биз билан лигадаги сўнгги 10 учрашувининг бештасида ғалаба қозонган. Бундан олдин улар 5та ўйинда ғалаба қозониши учун 46та ўйин керак бўлган.
— Жамоалар ўртасидаги сўнгги 18 лига учрашувининг бирортасига дуранг қайд этилмаган. "Арсенал"нинг энг узоқ дурангсиз серияси "Нюкасл"га қарши бўлган (2012-2022 йилларда 19та).
— Эмери қўл остида Лондон жамоаларига қарши сафарда Премьер-Лигадаги дастлабки 13 ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлган "Вилла" пойтахтга сўнгги икки ташрифини умумий ҳисобда 7:1 ҳисобида бой берди.
— 2023-йил декабр ойида "Фулхем"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан бери, барча мусобақалардаги сўнгги 44 ўйинимизнинг ҳеч бирида гол урган ҳолда мағлубиятга учрамадик (36 ғалаба, 8 дуранг).
— Олли Уоткинс фақат "Брайтон"га қарши ўйинда (7) бизга қараганда кўпроқ гол урди (5), улардан учтаси "Эмирейтс" стадионида.
@ArsenalForeverUz