ТОНГ НУРЛАРИ
Тонг нури зулматини тарқартиб, Билолнинг азони Мадинадаги сукунатни бузди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса тунги ибодат (таҳажжуд)дан толиқиб қолган муборак жисмларига дам бериш учун бу пайтда ухлаётган эдилар. Билолнинг азони янграши биланоқ ўринларидан турдилар.
“Алҳамду лиллааҳил лазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур”.
Маъноси: “Бизни (кичик) ўлимдан қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Барчамиз Унинг ҳузурида тўпланурмиз” – дея оламлар Роббига ҳамд айтгач, ёстиқлари тагидан мисвокни олиб, тишларини яхшилаб ишқаладилар.
“Муснади Аҳмад”, “Саҳиҳул Бухорий” ва “Саҳиҳи Муслим” китобларидан.
Сўнг муаззинга қўшилиб азонни такрорладилар. Билол: “Аллоҳу акбар”, - деса, у зот ҳам: “Аллоҳу акбар”, - дер, “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ”, - деса, Пайғамбаримиз: “Ва ана (“мен ҳам”)”, Билол: “Ҳаййа алассолааҳ”, - деса, у зот: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, Билол: “Ҳаййа алалфалааҳ”, - деса, у зот яна: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, Билол: “Аллоҳу акбар”, - деса, у зот ҳам: “Аллоҳу акбар”, - дер, Билол: “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, - деса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, - дер эдилар.
“Муснади Аҳмад”, “Сунани Абу Довуд”, “Саҳиҳи Ибн Ҳиббон” ва “Саҳиҳул Бухорий” китобларидан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам азондан кейин айтиладиган махсус дуога умматларини одатланишга ундар ва уларни азондан кейин қандай ҳожат бўлса, Аллоҳдан сўрашга тарғиб қилар эдилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким азонни эшитганида: “Аллоҳумма! Робба ҳазиҳиддаъватит-таамма, вас солаатил қооима, аати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазийла. Вабъасҳу мақоомам маҳмууданиллазии ваъадтаҳ”, - деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади”, - дедилар”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, эй ушбу тугал азоннинг ва тўкис намознинг Робби! Муҳаммадга васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган “Мақоми маҳмуд”да тирилтиргин”.
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг бир кунлари” китобидан.
https://t.me/ArRohman_uz