#Расулуллоҳ_мўъжизалари
40-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам заранг ерни биринчи зарбадаёқ ўпириб ташладилар
Хандақ куни ернинг қаттиқ бир жойи хандақ ковлаётган саҳобаларни ишларини давом эттиришдан тўсиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи зарбаларидаёқ у ўпирилиб кетди.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бундай дейди:
«Биз Хандақ кунида ерни ковлаётган эдик. Шунда тупроқнинг жуда қаттиқ бўлган қисми чиқиб қолди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб: “Қаттиқ жой чиқиб қолди”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзим тушаман”, дедилар. Сўнг ўринларидан турдилар, қарасам қоринларига тош боғлаб олган эканлар.
Бизлар уч кундан бери у ерни ковлай олмасдан овора бўлиб тургандик. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам еркуракни олиб урдилар. У худди қумтепа сингари тўкилиб туша бошлади».
Бухорий ва Ибн Исҳоқ ривояти.
https://t.me/ArRohman_uz