#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади
“Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-391-сон, 15.11.2024) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича
миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
⚡️
2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда
малака ошириш тизими йўлга қўйилади.
🗓2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔹болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлганларга
“Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаши;
🔹маданият ва санъат йўналишидаги ОТМларида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда
мусиқа маданияти фанини ўқитиши мумкин.
📎
2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича
миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
❗️
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган ОТМларда
психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
🎓
2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
➖мактабларда
“Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади;
➖жамоалар ўртасида
“Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.
✅Танловнинг республика босқичи ғолиблари
хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot