TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • flag Russian
    Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
Andarov

4 Jan, 12:15

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

Репост из: Ibragim Mansurov
Охирги 4 йил ичида мени энг тўғри қарорим.

Постни ўқиш вақти 1.5-2 дақиқа.


4 йил олдин ман жуда сиёсатга қизиқардим. Жамийки янгилик каналларига обуна эдим. Қалампир, кун.уз, риа новостилардан тортиб CNN, FOX news’ларгача кузатардим.

Бу билан ўзимни бошқалардан ақллироқ хис қилардим. Янгилик кўрмайдиганларга эса паст назар билан қарардим. “Эххх, дунёда шунча иш содир бўлябти, бу эса фақат икир-чикирларга аралашиб қолибди” деган фикрлар хаёлимдан ўтарди.

Аммо мен хеч кимдан ақллироқ, донороқ эмасдим. Чунки Озарбайжондаги уруш тафсилотлари, АҚШда президент нечи миллионта овоз тўплаганини билиш — заррача хам фойдали билим эмас. Аксинча, янгилкларни кузатиш менга худди хаммаси назоратим остида эканлигининг ёлғон хиссини берарди. Гўёки 16-17 ёшли бола нимадирни ўзгартироладигандек.

Янгилик кўриш мени асабий хам қилиб қўйганди. Бу дунёни, ўз хукуматимизни, бошлиқларни максимум ёмон кўрадиган бўлиб қолгандим. Хаёт кундан кун кўзимга қийин кўринарди.

Аммо бир куни бу циклни тўхтатдим. Нихоят хеч нарса менинг назоратим остида эмаслигини англадим. Хаётимда шундоқ хам муаммолар етарли эканлиги, ва дунё ташвишлари мени шунчаки чалғитаётганини тушундим. Ўша кундаёқ барча янгилик каналларини ўчириб ташладим.

Қизиқарлиси, 2 ой ўтгач, хаётим енгиллашди. Мени бўйнимда энди оғир юк йўқ эди. Хаётдан яна олдингидек завқланишни ўргандим.

Бу постни нега ёзябман?
Ўзимга ўтмишимни эслатмоқчиман холос. Чунки шу кунларда яна янгилик титадиган бўлиб қолибман. Заправкаларни гапирган инсонни қамоқхонада хайвондек калтаклашгани, Озарбайжон ва Кореянинг самолет лари портлагани… Шуларнинг хаммаси охирги 2 хафтада эътиборим марказида бўлди. Ва яна ўша бедорлик, ички нотинчлик хиссиётлари қайтди. Худди ўзимнинг муаммоларим етарли эмасдек, энди бу муаммоларни хам ўйлашни бошладим.

Қадрли Ибрагим ва унга ўхшаб янгиликларни муккасидан кетиб кузатадиганлар: тушунинг, биз хаммамиз ожиз бандалармиз. Биз хохласак хам дунёда бўлаётган қинғир ишларга таъсир кўрсатолмаймиз. Янгиликларни кўраётиб эса, шунчаки хаммаси “назоратимиз остидалигини” хис қиламиз холос. Бу эса бизни ўз хаётимиздан чалғитади.

Истеъмол қиладиган контентингизни фильтрлашни ўрганинг. Сизда асаб, стресс, негатив эмоцияларни уйғотадиган барча манбалардан ўзингизни чекланг. Хаёт қисқа. Уни асабийлашишга эмас, марраларни забт этишга, мехнат қилишга сарфлайлик.

Хурмат ила, ўзимдан ўзимга ва сизга, Ибрагим Мансуров.

@ibragimmansurov_blog

247 0 0 5
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Наш блог Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot