☪☪☪☪☪
1-5. Қиёмат куни осмон ёрилиб, булутлар парчаланса; у (осмон) Роббининг ёрилиш ҳақидаги буйруғига қулоқ солиб бўйсунса – зотан, унга Роббининг амрига бўйсуниш лойиқ эди; у кунда ер ёйиб, кенгайтириб қўйилса ва тоғлари майда-майда қилиниб, текисланса; ер ўзининг ичидаги жасадларни чиқариб ташласа ва улардан бўшанса; бу билан ер Роббининг буйруғига бўйсунса – зотан, унга Роббининг амрига бўйсуниш лойиқ эди...
6. Эй инсон, сен Аллоҳга элтувчи йўл узра меҳнат қилувчи ва яхши-ёмон ишлар қилувчисан. Сўнг Қиёмат куни Аллоҳга йўлиқувчисан. У сени амалларингга кўра Ўз фазли ёки адли билан муносиб тақдирлайди
7-9. Кимга номаи аъмоли ўнг томонидан берилса, – у эса Роббига иймон келтирган мўминдир – у жуда енгил ҳисоб қилинади ва Жаннатдаги аҳли оиласи ҳузурига хурсанд ҳолда қайтади.
10-15. Кимга номаи аъмоли орқа томонидан берилса, – у эса Аллоҳга кофир бўлган кимсадир – у ўзига ҳалокат тилаб қолади ва алангасида куйиб ёнадиган дўзахга киради. У дунёдалик чоғида аҳли оиласи ичида масрур ва мағрур эди. Оқибатлар ҳақида фикр юритмас эди. У “ҳисоб бериш учун Яратувчи ҳузурига ҳеч қачон қайтмайман”, деб ўйлаган эди. Йўқ, Аллоҳ уни албатта аввалги ҳолига қайтаради (ўлиб, чириб, тупроққа айланиб кетганидан кейин яна қайта тирилтиради) ва амалларига кўра жазолайди. Шубҳасиз, Робби уни кўриб турувчи ва яратган кунидан то қайта тирилтирган кунигача унинг барча ҳолатидан хабардор Зотдир.
16-19. Аллоҳ таоло шафаққа – кун ботиш пайтидаги уфқ қизиллигига, тунга ва у ўз бағрига олган ҳайвонлар, ҳашаротлар, қурт-қумурсқалар ва бошқа нарсаларга ҳамда нури тўлишган тўлин ойга қасам ичиб айтмоқда: “Эй одамлар, сизлар нутфадан лахта қонга, ундан бир тишлам гўштга, ундан жон киритилишга, ундан ўлимга, ундан яна қайта тирилишгача бўлган бир неча босқичларни ва ҳар хил ҳолатларни босиб ўтасиз”.
Аллоҳ истаган нарсасига қасам ичади, бандалар эса Аллоҳдан бошқага қасам ичишлари жоиз эмас. Ким шундай қилса, мушрик бўлади.
20-24. Оятлар очиқ баён қилингандан кейин ҳам Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришдан уларни нима ман қилади? Уларга нима бўлдики, Қуръон ўқиб берилганда Аллоҳга сажда қилишмайди ва Қуръонда келган нарсаларга бўйсунишмайди?! Шубҳасиз, кофирларнинг хулқ-атвори ёлғон санаш ва ҳаққа қарши чиқишдир, холос. Аллоҳ уларнинг Қуръон келтирган нарсанинг ҳақлигини билатуриб, қалбларида сақлаётган қайсарликларини яхши билади. Эй Пайғамбар, Аллоҳ азза ва жалла улар учун аламли азобни тайёрлаб қўйгани ҳақида хабар беринг.
25. Аммо Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Аллоҳ фарз қилган амалларни адо этган зотлар учун охиратда битмас-туганмас ажрлар бор.
https://t.me/Allohning_haqqi

📖Сура Ал-Иншиқоқ |Тафсири муяссар
https://t.me/Allohning_haqqi