Маъюс термуламан; ракетажонлар
Қўйилган нишонни айлар чирпирак.
Бир тийинга қиммат милионта жонлар,
Ва бирдан йиғлашни бошлаган фалак.
Титратадир пўлат қушлар жаранги,
Қалбимдек хирадир осмоннинг ранги,
Урушни бошланди яна бир тонги,
Субҳидам нафасин туймайди юрак.
Қайдадир чалинар мадҳия куйи,
Теграмда чарх урар келажак ўйи,
Хитой денгизи ҳам сарғайган кўйи,
Дардини айтолмай жони минг ҳалак.
Шудрингдан намланар ракета ости,
Дунёни Хвасон уммони босди,
Сиқилиб кетибсан, сўйлагин ростин,
Мендан қўрқасанми, айтчи эй малак?
Қўйилган нишонни айлар чирпирак.
Бир тийинга қиммат милионта жонлар,
Ва бирдан йиғлашни бошлаган фалак.
Титратадир пўлат қушлар жаранги,
Қалбимдек хирадир осмоннинг ранги,
Урушни бошланди яна бир тонги,
Субҳидам нафасин туймайди юрак.
Қайдадир чалинар мадҳия куйи,
Теграмда чарх урар келажак ўйи,
Хитой денгизи ҳам сарғайган кўйи,
Дардини айтолмай жони минг ҳалак.
Шудрингдан намланар ракета ости,
Дунёни Хвасон уммони босди,
Сиқилиб кетибсан, сўйлагин ростин,
Мендан қўрқасанми, айтчи эй малак?