🥰🥰🥰 😇
ХУДАЙБИЯ СУЛҲИҲижратнинг
6-йилида содир бўлган улкан воқеалардан бири
“Худайбия сулҳи”дир. Макка мушриклари
Суҳайл ибн Амрни сулҳ тузиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига юборишди.
У мусулмонлар қароргоҳига келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга учрагач:
«Эй Муҳаммад, юз берган воқеалар бизнинг доно кишиларимиз кўрсатмаси бўйича эмас, нодонларнинг ҳовлиқмалиги туфайли содир бўлди. Қўлга тушган асирларни қўйиб юборинглар», – деди.
«Олдин сизлар бизнинг одамларимизни озод қилинглар, кейин биз ҳам асирларни қўйиб юборамиз», – дедилар пайғамбар алайҳиссалом.
Мушриклар
Усмон ибн Аффон бошчилигидаги
ўн кишини, мусулмонлар ҳам жангу жадалда қўлга тушганларни
озод қилишди.
Шундан кейингина
Суҳайл қурайш халқи мусулмонлар билан тузмоқчи бўлган сулҳнинг
қуйидаги шартларини маълум қилди:
1. Икки томон
ўн йилгача бир-бири билан
уруш қилмаслик;
2. Қурайшликлардан қочиб борганларни
мусулмонлар қайтариб бериши, мусулмонлардан мушриклар томонга ўтганларни эса
қайтармаслик;
3. Пайғамбар алайҳиссалом бу йил
Байтуллоҳни тавоф қилмай қайтиб кетиши, келгуси йили қурайш халқи Маккадан чиқиб кетганда саҳобалар билан қинга солинган қилич ва камондан бошқа
қурол-яроқ олмай муқаддас масканни
уч кун зиёрат қилиши;
4. Араб қабилаларига мусулмонлар ёки қурайшлардан
паноҳ тилаш ихтиёрини бериш.
Пайғамбар алайҳиссалом
сулҳнинг барча талабларига рози бўлдилар.
Манба: fitrat.uz🌐
Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube 1 |
Youtube 2 |
Tiktok