Сирoтул Мустaқийм


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналимизда баҳоли қудрат Қуръони Карим оятлари ва Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о.в)нинг саҳиҳ ҳадисларидан иборат қатъий далил-исботларга асосланиб беғараз ва холис ҳолда Ислом динининг ҳаётбахш таълимотларини сиз азизларга тақдим этиб борамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🏴انا لله و انا الیه راجعون 🏴

🛑 Оятуллоҳ Мустажобуддаавоти (ризвонулоҳи таоло алайҳ) Ҳаққнинг даъватига лаббайк дедилар

🔹 Оятуллоҳ Сайид Муртазо Мустажобуддаавоти (Оятуллоҳ Мустажобий номи билан машҳурлар) Сайид Асадуллоҳ Мустажобуддаавотийнинг ўғиллари ва Оятуллоҳ Сайид Абулҳасан Садр Омиллийнинг набиралари бўлиб, 1302 ҳижрий-шамсий йилда туғилган. Марҳум Исфаҳоннинг таниқли уламоларидан бири эдилар ва Имом Мусо Садр (ризвонулоҳи таоло алайҳ) билан қариндошлик муносабати туфайли ёшликданоқ у киши билан яқин ва самимий алоқада бўлганлар.

🔹 Оятуллоҳ Мустажобуддаавоти (ризвонулоҳи таоло алайҳ) нефть саноати миллийлаштириш давридан бошлаб сиёсий курашларда иштирок этганлар ва марҳум Оятуллоҳ Сайид Абулқосим Кошоний(ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг яқинларидан бири эдилар.

🔹 Марҳум хайрия ва жамоат ишларида узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, шеър, адабиёт ва санъат соҳаларида ҳам фаолият юритган.

🏴Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


❇️ Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг кичик ғийбатлари (ғойиб бўлишликлари)

🔹 Кичик ғийбат даври Абу Муҳаммад Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) шаҳид бўлган кунларидан ва Имом Маҳдий (алайҳиссалом)нинг биринчи ноиблари Усмон ибн Саид Амрий(ризвонулоҳи таоло алайҳ)нинг вакиллиги бошлаган пайтидан, яъни 260-ҳижрий йил 8-рабиул аввал санасидан бошланди. Бу давр 329-ҳижрий йил 15-шаъбон санасигача, яъни ҳазратнинг сўнгги махсус наиблари Али ибн Муҳаммад Самрий (ризвонулоҳи таоло алайҳ) вафот этгунларига қадар, 69 йилдан ортиқроқ давом этди.

🔸 Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) шаҳид бўлганларидан кейин, тез орада хабар тарқалдики, у зотдан бир ўғил туғилган ва у ўн иккиинчи имом ҳамда ваъда қилинган Маҳдий(ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)дир. Бу хабар Аббосийлар орасида қўрқув уйғотди, чунки Абу Муҳаммад Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом)дан бир ўғил қолгани маълум бўлди. Шунинг учун Аббосий халифа Мўътамид(лаънатуллоҳи алайҳ)нинг буйруғи билан бир гуруҳ амалдорлар Имом (алайҳиссалом)нинг уйиларига бостириб киришди, у ердаги буюмларни текшириб, муҳрлаб қўйишди ва у Зотнинг ўғилларини топишга ҳаракат қилишди, аммо муваффақ бўлишмади.

🔎 Шундан сўнг, Мўътамид (лаънатуллоҳи алайҳ) буйруқ бердики, бир гуруҳ доялар ва хизматкор аёллар Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом)нинг аёлларини текширсин ва агар улардан кимда-ким ҳомиладорлик аломатларини кўрса, бу ҳақда халифага хабар берсин.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313






❇️ Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) туғилиш тарихлари

Имом Жавод (алайҳиссалом)нинг қизлари ва Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) нинг аммалари бўлмиш Ҳакима хотундан нақл қилинган ривоят бу борада жуда таъсирлидир.

📗 Шайх Садуқ (ҳижрий 381 йилда вафот этган) "Камолуддин" номли китобларида шундай ривоят қилганлар:

📜 Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) менга одам юбориб, шундай дедилар:

— Эй амма! Бугун ифторингизни биз билан қилинг, чунки бугунги кеча — Шаъбон ойининг ярим кечаси бўлиб, Аллоҳ бу кечада ер юзидаги ҳужжатини намоён қилади.

Мен сўрадим:

— Унинг онаси ким?

Имом (алайҳиссалом) жавоб бердилар:

— Наржис Хотун (саломуллоҳи алайҳо)

Мен ҳайрон бўлиб дедим:

— Роббим мени сизга фидо қилсин, Худога қасамки, унда ҳомиладорликнинг ҳеч қандай аломати йўқ!

Имом (алайҳиссалом):

— Бу айни ҳақиқат(ҳомиладор)дир,— дедилар.

⏳ Бир муддат ухлаб қолдим. Бир пайтда Наржис (саломуллоҳи алайҳо)туғруқ оғриқларини ҳис қила бошлади. Мен чақалоқнинг ҳаракати туфайли уйғондим. Дарҳол унинг устидаги матони кўтардим ва ҳайрат билан қарасам, чақалоқ сажда қилаётган экан! Уни бағримга олдим ва ҳайрат билан кузатдим: У мутлақо пок эди, унда янги туғилган чақалоқнинг одатий ҳолатларидан асар ҳам йўқ эди.

Шу пайтда Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) овоз чиқариб дедилар:

— Эй амма, фарзандимни ёнимга олиб келинг!

❤️ Мен чақалоқни у кишига узатдим. Имом (алайҳиссалом) болани оёқларини ўз кўксиларига қўйиб, қўллари билан белларини ва оёқларини тутиб, ўз тилларини нувзоднинг оғзига қўйдилар. Кейин қўлларини унинг кўзлари, қулоқлари ва бўғинларига суртдилар ва дедилар:

— Ўғлим, гапир!

Чақалоқ тил очиб, шундай деди:

🕋 — Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ. Сўнгра Амирул мўминин Али (алайҳиссалом) ва қолган барча имомларга салавот йўлладлар. Бу салавот оталари Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) га етиб келгунга қадар давом этди...

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐❤️ Бутун башарият нажоткори, Ҳазрати Бақийятуллоҳил аъзам, Валийюл аср оғо Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) таваллуд кунлари барчага муборак бўлсин иншоаллоҳ 🎊🎉

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷 Муқаддас Жамкарон масжиди. Имом Замон ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф таваллуд оқшомлари. (14.02.2025. 00:00)

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


❇️Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг сиймолари

🌟Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) ташқи қиёфалари жиҳатидан Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га ўхшайдилар. Шунингдек, у зотнинг хулқи, сўзлаш тарзи ва юриш-туриши ҳам Пайғамбарга ўхшашдир. Юксак ва кенг пешоналари у зотнинг салобатликларига ва чиройларига янада ҳашамату латофат бағишлайди. Чеҳралари ва пешоналаридаги нур у зотнинг қора сочлари ва муборак соқолларини соябонли қилади.

🌺 Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг бўйлари на жуда баланд ва на жуда паст, балки ўртачадир. Юзларида бир хол бор бўлиб, у ўнг томонларида жойлашган ва оппоқ юзларида мушкдон каби ажралиб туради. Шунингдек, иккинчи хол икки елкалари ўртасида бўлиб, таналарининг чап томонига мойил жойлашган. Терилари оқ ва озгина қизғиш тусга эга. Кечалари ибодат учун кўп бедор бўлганлари сабабли юзларида озгина сарғиш кўриниши мумкин.

✨ Кўзлари чуқур ва қора, қошлари туташган. Бурунлари ўртасида озгина очиқлик бор. Тишлари бир-биридан озроқ очиқ ва юзларидаги гўшт озгина. Икки елкалари ўртаси кенг, қорин ва оёқларининг тузилиши эса Амирул мўминин Али (алайҳиссалом) га ўхшайди.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313




❇️ Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг исм ва лақаблари

📕 Марҳум Сиқатул Ислом Нурий ўз асарларида Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг муборак исм ва лақабларини баён этиб, Қуръони Карим оятлари, ҳадислар, олдинги осмоний китоблар ва тарихчилар ҳамда ровийлар томонидан келтирилган маълумотларга таяниш орқали 182 та исм ва лақабни зикр қилган. У бу борада шахсий фикр ва тахминлардан сақланганини таъкидлайди ва агар шахсий тахминларга йўл қўйилганида, бу исм ва лақаблар сони бир неча баробар ортиши мумкинлигини айтган.

📋Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг баъзи машҳур исм ва лақаблари қуйидагилардан иборат:

🔹Исмлари:
Муҳаммад, Аҳмад, Абдуллоҳ, Маҳмуд, Маҳдий, Бурҳон, Ҳужжат, Ҳомид, Халафу Солиҳ, Доий, Шарид, Соҳиб, Ғоиб, Қоим, Мунтазар ва бошқалар.

🔹Кунялари:
– Абу Қосим (бу куня Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳам куняларидир),
– Абу Абдиллаҳ,
– Абу Солиҳ.

Марҳум Нурий Имом (а.с.)нинг қуйидаги куняларини ҳам зикр қилган:
– Абу Иброҳим
– Абул Ҳасан
– Абу Тураб

💠 Бу исм ва лақаблар Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг улкан мақомлари ва фазилатларини акс эттиради ҳамда у зотнинг келишлари ҳақидаги башоратларга ишончни мустаҳкамлайди.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313




❇️ Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)

🌹Охирги васий, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг халифалари, шиа мазҳабининг ўн иккиинчи имоми ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг авлодидан бўлган ўн тўртинчи маъсум – Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) 255-ҳижрий йилнинг 15-шаъбон ойида субҳ вақтида Сомирро шаҳрида дунёга келганлар. У Зотнинг таваллудлари билан, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва аввалги Имомлар (алайҳимуссалом) икки аср олдин башорат қилган ваъда амалга ошди ва ер у зотнинг муборак қадами билан файзга тўлди.

💠 У зотнинг исми Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг исмлари билан бир хил бўлиб, кунялари ҳам Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг кунялари билан бир хилдир – яъни, Муҳаммад ва Абул Қосим (Аллоҳумма салли ало Муҳаммад ва оли Муҳаммад ва ажжил фаражаҳум). Ғойиблик даврида Имом (алайҳиссалом)ни аниқ исмлари билан чақириш тавсия қилинмайди, балки кўплаб лақаблари билан зикр қилиниши афзал деб ҳисобланади. У кишининг машҳур лақаблари – Маҳдий, Мунтазар, Ҳужжат, Соҳибул Амр, Соҳибуззамон, Бақиятуллоҳ, Қоим, Халафи Солиҳ ва бошқалар.

🌿 Ота-оналари – Имом Ҳасан Аскарий (алайҳиссалом) ва оналари Наржис Хотун (саломуллоҳи алайҳо) бўлиб, аслида ҳақиқий исмлари Мелико бўлиб, Қайсар Румнинг набираси Йашуъанинг қизи эди.

✅ Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф)нинг мавжудликлари, шахсиятлари, зуҳурлари ҳақидаги башоратлар, саҳобаларининг хусусиятлари ва ҳукмронликлари ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Бу ривоятларга кўра, Зуҳурга бўлган эътиқод шиа мазҳаби билан чекланиб қолмайди, балки сунний уламоларнинг китобларида ҳам у ҳақида кўплаб ривоятлар келтирилган.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


"💐Соҳиб аз-Замон галди💐"

🎙 Аҳлибайт гуруҳи

http://telegram.me/ahlibayt313


🌺Бугун 15-шаъбон (14.02.2025) Имом Соҳибул амр, Ҳужжат ибнул Ҳасан, Қоиму оли Муҳаммад, бутун башарият нажоткори Ҳазрати Бақийятуллоҳил аъзам Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) оғомизнинг таваллуд топган кунларидир. Ушбу муносабат билан аввал бошда у Зотнинг ўзларига ва барча Аҳлибайт (алайҳимуссалом) ошиқларига табрик ва таҳният изҳор қиламиз.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥 Жамкарон меҳроби | Илк бор эълон қилинди

🔹 Оятуллоҳ ал-узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаий (ҳафизаҳуллоҳ) ҳазратларининг Жамкарон масжидига ташриф буюришлари йилнинг турли вақтларида мунтазам равишда амалга оширилади. Эълон қилинган видео ҳам ана шу ташрифлардан бири бўлиб, яқинда бўлиб ўтган.

🔹 "Жамкарон меҳроби" номи эса Оятуллоҳ Хоминаий (ҳафизаҳуллоҳ) томонидан ҳазрати Валиюл-Аср оғо Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) учун бир неча йиллар олдин ёзилган ғазалдан олинган:

گزاره غم دل را مگر کنم چو امین
جدا ز خلق به محراب جمکران بی تو

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313


💠 Ҳазрати Али Акбар алайҳиссаломнинг таваллуд кунлари ва "жавонлар куни" муносабати билан инстаграм ижтимоий тармоқингиз учун ҳикоялар.

http://telegram.me/ahlibayt313


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏵 Карбало муаззини Ҳазрати Али Акбар (алайҳиссалом)нинг таваллуд кунлари муборак бўлсин 🎊🎉

http://telegram.me/ahlibayt313


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️ Аҳлан ва саҳлан Али Акбар 💐🌹

http://telegram.me/ahlibayt313


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨ Африкадаги қизиқарли ва ўзига хос оила номлари.

«Муалло Ҳусайнийяси»нинг махсус меҳмони Кениянинг Ламу шаҳридан (Африка қитъасининг шарқий қисмида жойлашган) келган Абу Хумайний оиласи.

🇰🇪🇮🇷 Абу Хумайний Эрон Ислом инқилоби даврида оммавий ахборот воситалари орқали Имом Хумайний (роҳматуллоҳи алайҳ) номини эшитиб, унга ошиқ бўлиб қолади. Бу муҳаббат шу қадар чуқур эдики, у биринчи фарзандига Руҳуллоҳ Хумайний деб исм қўяди. Иккинчи ўғлига Али Хоманаий, учинчи ва тўртинчи ўғилларига эса мос равишда Муртазо Мутаҳҳарий ва Ҳусайн Беҳиштий деб ном беради.

🇰🇪 Абу Хумайний Африкада мактаб ташкил этган бўлиб, у ерда ўқувчиларни тарбиялаш ва таълим бериш билан шуғулланади.

🇮🇷 Бу оила уч кунлик сафардан сўнг Эронга етиб келиб, узоқ йиллар орзу қилган Ҳазрати Оятуллоҳ ал-узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаий (ҳафизаҳуллоҳ) билан учрашиш шарафига муяссар бўлди.

🌺Каналимизга аъзо бўлинг⤵️
http://telegram.me/ahlibayt313

Показано 20 последних публикаций.