Пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича форвард шартномаларини тузиш йўлга қўйилди.
Хабарингиз бор, фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсини етиштиришни имтиёзли кредитлаш биржа савдоларида тузиладиган фючерс шартномаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда пахта хом ашёсини биржа савдоларида фючерс, форвард ва спот шартномаларини тузиш орқали сотиш механизмларини босқичма-босқич жорий этмоқда.
Шу билан бирга, фермер хўжаликларида жорий йилдан бошлаб пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали тузиладиган янги турдаги форвард шартномалари асосида етказиб бериш имконияти мавжуд.
Бунда, фермер хўжаликлари форвард шартномаларини тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Crop Agro” ахборот тизими (https://cabinet-crop.agro.uz/) даги кабинетга кирган ҳолда, “Кутилаётган ҳосилдорлик бўйича форвард шартномасини тузиш” тугмаси босилади ва кутилаётган ҳосилдорлик киритилади ва сақлаш тугмасини босиш етарли. Маълумотлар Биржанинг ахборот тизимига интеграция орқали юборилади.
Савдога чиқариладиган ва тонналарда кўрсатилган миқдор аввал биржада сотилган фючерс шартномасидаги миқдор асосида автоматик тарзда ҳисоблаб кўрсатилади.
Форвард шартномаси бўйича пахта хом ашёси хўжаликларнинг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилади.
Форвард шартномалари хўжалик ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади, яъни фючерс шартномалари учун белгиланган бошланғич нархлардан ташқарида тузилиши мумкин.
Шунингдек, пахта хом ашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган, дейилади расмий хабарда.
©ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз 🛫
Обуна бўлинг👉@agroolamuz