ЖЕК, ширкат ёки бошқарувчи ташкилотларни назорат қиладиганлар борми ўзи?
Бундан 3-4 йил олдин ширкатлар ўрнида хусусий корхоналар яъни бошқарувчи ташкилотлар иш бошлабти. Бундай бошқарувчиларнинг аксариятини мулкдор танламаган яъни улар тайинланган.
Масалан, Олмазор туман ҳокимининг 15.11.2021 йилдаги бошқарув сервис компанияларига ҳудуд бириктириш ҳақидаги 281-14-197-Q/21-сонли қарорига кўра туманда жойлашган кўп қаватли уйлар маҳаллалар кесимида бошқарув компанияларига бириктириб берилган.
Кўп қаватли уйлар ҳокимнинг мулкимидики ўзи хоҳлаган бошқарувчига бўлиб берса.
Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу бошқарувчи корхоларни электрон базага киритишда ҳужжатларнинг қонунийлигини текширмаганмикан? текширган бўлса қандай қилиб қонун нормарига зид ҳужжат асосида электрон базага киритган экан? бу томони бизга қоронғу.
Ваҳоланки, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Ушбу қонунда бошқарувчи компанияларни танлашда ҳоким, вазир ёки бошқа бир мансабдор назарда тутилмаган айнан кўп қаватли уйда яшовчилар яъни мулкдорлар хоҳласа, лозим топса ва ўзаро келишсагина бошқарувчини танлашлари мумкинлиги кўрсатилган.
Амалдачи...худди шундай.
Мисол учун мен яшайдиган кўп қаватли уйда 12 та мулкдор мавжуд, буларнинг бирортаси бошқарувчини тайинлашда иштирок этмаган. Осмондан тушиб қолган, бирор-бир ишни бажармасдан фақат пул талаб қиладиган текинтомоқ ташкилот деб ҳисоблайман. Мен ҳам булар борлигини суддан хат келганда билибман.
Халқ орасида асосий муаммо асоссиз қарздорлик масаласи.
Мулкдорларга ҳатто номини ҳам эшитмаган ва бирор бир иш қилмаган бошқарувчи ташкилот номига 5-6 млн сўм қарздорлик ундириш ҳақида судлардан ва мажбурий ижро бюроларидан хатлар келмоқда. Бечора нима қилишини билмаганлар минг надомат билан асоссиз қарздорликларни мабурликдан тўлашмоқда, ҳуқуқларини билганлар эса судларга ариза бериб суд буйруқларини бекор қилдирмоқда.
Бироқ, судда ютиб чиқилсада қаздорлик электрон базада осилиб фуқаролар оёғига боғланган омочдай, қаерга бормасин тинчлик бермаяпти.
Суд буйруғи бекор бўлгандан сўнг ушбу асоссиз қарздорликни электрон базадан ўчиришни сўраб Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига хат юборилганда, минг АФСУСки вазирлик ёки инспекциялар “биз назорат қилувчи ташкилот эмасмиз...” мазмунида фуқароларга жавоб хатлари юбормоқда.
Ваҳоланки, Қонуннинг 11-моддасига кўра Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилиши белгиланган. 12-моддада эса инспекциянинг бир дунё ваколатлари белгиланганлигини наҳотки инспекция ходимлари билмаса, билишади ...
Бошқарувчи ташкилотлар хизмат кўрсатувчи бўлгани учун марҳамат ишини қилсин ва ишига яраша ҳақини олсин, лекин бирор бир иш қилмасдан аҳолини зулукдай сўриши ҳеч бир қонун нормарига тўғри келмайди.
Бошқарувчи ташкилотни ҳеч ким назорат қилмагандан кейин, булар билганини қилиб хоҳлаганча қарз ёзишини қандай тушиниш мумкин. Буларни назорат қилувчилар борми ўзи.
Қарилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан ушбу ҳолатларга жиддий эътибор беришларини сўраб қоламиз.
ЖЕК, ширкат масаласида муаммога учраганлар @advokat_abdimurodoff га мурожаат қилишлари мумикин. Имкон қадар ёрдам беришга тайёрман.
👉@advokat_abdimurodov👈