Ушбу видео мурожаат қуйидагиларга кўра асослантирилмаган маълумот деб ҳисоблайман.
1️⃣. Видеода ПҚ-3989-сон Қарорда мулти радарлар патруль автомашиналарга ўрнатиш белгиланмаган дейилган.
Ваҳоланки, ПҚ-3989-сон Қарорнинг 4-банди 4-қисмига кўра Инвестор билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча, махсус товушли ишоралари ҳамда автоматлаштирилган жамоат тартибини назорат қилиш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш мосламалари ўрнатилган патруль автомобилларини амалиётга жорий қилиш белгиланган.
2️⃣. Видеода мулти радар ҳақидаги талаб ВМ 975-сон Қарорининг 32-бандига таълуқли эмаслиги айтилган.
Мулти радар (фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими) – тезликни ўлчайдиган мослама эмасми?
ВМ-975-сон Қарорининг 32-банди ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.
3️⃣. Қисқа қилиб айтганда мулти радар яъни фото ва видео қайд этиш техиник воситалардан фойдаланишда қуйидагича талаб мавжуд.
I. Албатта патрул автомобилларга ўрнатилган бўлиши шарт. (асос: ПҚ-3989-сон 4-банди ва ВМ-975-сон 32-банди)
II. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. (ВМ-975-сон 41-банди)
III. Олдиндан белгиланган дислокация бўйича фаолият юритиш. (ВМ-975-сон 33,34-банди)
4️⃣. Судлар томонидан жарима солиш ҳақидаги қарорлар асоссизлиги сабабли бекор қилинмоқда. ИИВ ЙҲХХ томонидан бекор қилинган қарорлар юзасидан бирор-бир шикоят киритилгани ва жарима солиш ҳақидаги қарор аслича қолдирилган ҳолатларга бугунги кунгача дуч келмадик. Агарда ҳолат видеода айтилганидек бўлса, судлар томонидан нима учун мулти радар юзасидан жарима солиш ҳақида қарорлар бекор қилинмоқда?. Бу чиқиш билан нафақат фуқароларни балки судларни ҳам чалғитмоқчидек кўринмоқда.
Судлардан ушбу масалаларни кўриб чиқишда фақат ва фақат қонун нормаларига асосланишини сўраб қоламиз.
@advokat_abdimurodov