Репост из: Гулора Исмаилова
Партиянинг "Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси доирасида тумандаги Хонқа туман "Дўстлик" маҳалла ҳудудида жойлашган 11-сон умумтаьлим мактабида Халқ депутатлари Хонка туман Кенгаши депутати С.Сатимова мактаб ўқитувчи ва ишчи хизматчилари билан учрашиб, "Аёлларни ҳар қандай зўравонликдан асраймиз" мавзусида давра суҳбати ўтказди. Шу билан бирга устозларни аёллар байрами ва яқинлашиб келаётган Наврўз байрамлари билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.