2025-йил 8-январ куни Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши ва Аёллар қаноти ҳамкорлигида партиянинг "Хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш давр талаби" лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳар Юксалиш МФЙ ҳудудидаги Тинчлик кўчаси 2-уй 16-хонадонда яшовчи 1991-йилда туғилган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Абдуназарова Нигора билан суҳбат ўтказилди. Жамиятда фаол бўлиш, имконияти чекланганлигига қарамасдан ҳаёт синовларига бардош бериб келаётган Нигора сиёсий фаоллиги ҳамда "Адолат" партиясининг сайловолди дастурларига алоҳида қизиқиш билдирганлиги, унинг "Адолат" партиясини ғояларига қизиқиши юқори эканлиги, партияга кириш истаги борлиги суҳбат давомида аён бўлди. Партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши ва Аёллар қаноти томонидан озиқ-овқат пакети туҳфа қилинди. Дилдан бўлган сиёсий ва ижтимоий мавзудаги суҳбатдан мамнун бўлган Н.Абдуназарова Партиянинг келажагига ҳамда ютуғига омад тилаб, партия сафига қабул қилинганлигидан шукроналар қилди.