Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#САНОҚ
(Жазоир ҳикояси)
• Ёшлигимизда кўпинча оч ухлардик…
• Онам бизга юлдузларни санаб тугатсак нонимиз кўп бўлишини айтарди…
• Биз осмонга тикилиб, юлдуз санардик…
• Санай-санай чарчаб, оч ҳолда ухлаб қолардик…
• Бир куни синглим вафот этди…
• Юлдуз санагани учун кўзи осмонда эди…
• Онам унинг кўзларини силаб юмар экан, юлдузларни санаб тугатганини айтди…
• Дафн маросимида ростдан ҳам кўп нонлар олиб келишди…
• Тўйиб-тўйиб едик…
• Синглим эса йўқ эди…
• Синглимни соғиндим…
• Онамга:
- Анави одамларга айтинг, нонларини олиб кетишсин, синглим қайтиб келсин! Унинг ўрнига юлдузларни ўзим санайман! -, дердим…
• Улар нонларини олиб кетишмади, синглим ҳам қайтиб келмади…
• Ўшандан бери саноқда адашиб кетаман:
• Бир…
• Икки…
• Синглим…
• Тўрт…
• Беш…
• Йиғлаб-йиғлаб, ухлаб қоламан! 😞🥲😔
©️ Абдулмунъим Омир, Жазоирлик шоир ва ёзувчи
©️ Аброр Мухтор Алий
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy