Репост из: Bakhtinur Umarov
Адекватлик
Атрофимизда, ёнимиздаги инсонларни озроқ кузатадиган бўлсак, ҳамма содир бўлаётган ёмонликлар, бахтсиз ҳодисларда бировларни айблаш “чириб” бораётган тизим ҳақида оғзи кўпириб гапиришига кўп гувоҳ бўламиз, аслида ҳам шундайми ўзи?
Балки ҳаммасига ўзимиз айбдордирмиз балки?
Биздаги Демократия айтилгандай ишламаяпти, унга чет эл тажрибасидан баьзи нарсалар олиб кириб қўшайлик деса, йўқ-йўқ биз бу қўшимчаларни киритадиган бўлсак, жамиятда “анақа” ларни сафини ҳам кенгайтириб юборамиз дейди, ҳуддики бу нарса содир бўлади-ю жамиятдаги инсонлар ҳам даб-дурустдан 180° га ўзгариб қоладигандай.
Фалсафни чуқурроқ ўрганайлик, мана шу ўрганганларимиз борасида баҳс-мунозара қилиб, жамиятнинг оқсаётган бўғинларида шу нарсаларни тадбиқ қилиш фикрини берсанг, сен даб-дурустдан Исломга тўғри келмайдиган нарсани ўрганётган, иймон ва эьтиқодинг йўқ инсонга чиқиб қоласан (наьузибиллаҳ)
Таьлимга Финландия ва Япония таьлим тизими олиб киришмоқчи бўляпти, ҳа деса уларда шу нарса зўр иш беряпти, бизам қўлласак ёшларимиз албатта учинчи Ренессанс пойдевори бўлади - дейишади…
Шу гапларни айтишдан олдин политолог, социологлар, педагоглар билан маслаҳат қилинадими аслида, шу қарор ва фармойишларни чиқарётганларнинг мантиқ, этикадан ҳабари борми?
-Йўқ
Таг томирини суриштирсанг, барча ёндашувлар ҳаммаси бир томонлама , жамиятнинг онги, тафаккури, ижтимоий маьсулятлилигини бир тийнга олмайдиган, олсада бу нарсаларнинг туб моҳияти нима эканлиги ҳақида Алифни калтак дейдиган, қолаверса сенга Фалсафани Исломга зид эканлиги ҳақида оғзидан кўпиги келиб гапирётган одамнинг эса на диндан на бошқа илмдан тузук-қуруқ хабари йўқ эканлигини гувоҳи бўласан.
Ўзимизни бировга қарши чиқишга етарли далил, исботимиз йўқми, қўлингизни кўтаринг, ўзингизни миянгиз заҳарлангани етмагандек бошқаларни ҳам онгини манипулация қилишга уринманг !
Ҳеч бўлмаганда сиз шу орқали ўзингиз қилолмаган ишларни эртага рационалар фикрлайдиган раҳбар ва кадрлар амалга оширишида оз бўлсада ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз !
©Бахтинур Умаров