Шайх Абдулазиз Торифий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Илм нурдир. Кишининг илм нурини ёқтирмаслиги қанчалик кучли бўлса, зулмат-залолатда қолиб кетиши шунчалик узоқ бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Оқил инсон одамларнинг бошқалар ҳақида айтадиган (ёмон) гапларини эшитиб ўтирмайди. Чунки унинг қалбида одамларнинг гина-кудуратини сиғдиришга жой бўлмайди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Менга бирортангиз бошқа биров ҳақидаги ёмон гапни етказмасин. Мен сизларнинг ҳузурингизга қалбим (бирортангизни ёмон кўришдан) саломат ҳолда чиқишни хоҳлайман.

Шайх Абдулазиз Торифий

@abdulaziz_torifiy


Ашуро куни - Исломда қадри улуғ кун ҳисобланади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин ҳам, ҳижратдан кейин ҳам бу куннинг рўзасини тутар эдилар.

Бу рўза Аллоҳнинг Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқаришидан иборат неъматига шукрона ўлароқ тутилар эди.

Мазкур воқеа бу куннинг фазилатли бўлиши ва бошқа кунлардан ажралиб туришининг асосий сабабидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

@abdulaziz_torifiy


Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига тушади. Аллоҳ таоло Арафа кунидан бошқасида дунё осмонига кундузи тушиши саҳиҳ ҳадисларда келмаган. У зотнинг раҳмат эшиги бошқа бирор кунда Арафа кунидагидан кенгроқ очилмайди. Бу эшикдан киришга жой тополмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@Abdulaziz_torifiy


Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар

Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир», деган.

***

Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарруъ билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.

***

Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган.

***

Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жолиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.

***

Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.

***

Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.

***

Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Бироқ, унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@Abdulaziz_torifiy


Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга муҳим эслатма❗️

مَن كانَ له ذِبْحٌ يَذْبَحُهُ فإذا أُهِلَّ هِلالُ ذِي الحِجَّةِ، فلا يَأْخُذَنَّ مِن شَعْرِهِ، ولا مِن أظْفارِهِ شيئًا حتَّى يُضَحِّيَ.

الراوي : أم سلمة أم المؤمنين | المحدث : مسلم | المصدر : صحيح مسلم

الصفحة أو الرقم: 1977 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]

Умму Салама розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Кимни ҳузурида қурбонлик қилишга жонлиқ бўлса ва зул ҳижжа ойи кўринса, тукидан ва тирноқларидан қурбонлик қилгунига қадар бирор нарса олмасин!“

Имом Муслим ривояти (1977), саҳиҳ ҳадис.

Демак, ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, зул ҳижжа ойи кириши билан тукларига ва тирноқларига тегмайди. Тукларига соч, қўлтиқ ва аврат туклари, тирноққа эса қўл ва оёқ тирноқлари киради.

Олишни ҳукми ҳаром ёки макруҳлигида ихтилоф бор, афзали олмасдан бу ихтилофдан четланиш.

Бу ҳукм фақат қурбонлик қилмоқчи бўлган кишига тегишли, аммо вакилга бу ҳукм таалуқли эмас. Яъни бир инсон бошқа давлатдаги инсонга пул юбориб: “Мани номимдан қурбонлик қилинг“- деб, бошқа одамни вакил қилса, вакил тук ва тирноқларини олса бўлаверади. Чунки ҳақиқий қурбонлик қилувчи шахс пул юборган кишидир.

Ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, тук ва тирноқларига тегмайди, то 16-июнь куни ийд намозидан кейин қурбонлик қилади сўнгра тукларини ва тирноқларини олади, Аллоҳу аълам.

@Abdulaziz_torifiy


Одамларнинг энг кўп хатоси тилидан содир бўлади,
энг кўп ҳасанотлари ҳам ундандир.

У Зот Ўз зикрини турли туман қилиб кўпайтириб қўйгани ҳам Аллоҳнинг раҳматидан албатта: кам меҳнат ила сер ҳосил йиғилади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Фарзандларга дин, ҳақиқат ва яхшиликни таълим бериш фарз ва фарзандларнинг ота-оналари устидаги энг катта ҳақларидир.

Ота-оналар фарзандларининг бу ҳаққини яхши ўташлари, ёмонликлар кенг тарқалган вақтда янада муҳимроқ бўлади.

Фарзандларнинг қалбига ёмонлик етиб келишидан олдин яхшиликни олиб кириш керак. Шунда яхшилик мустаҳкам ўрнашади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади:

1. Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади.

2. Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Репост из: Tolibi ilmlarga eslatma
🔊 #ramazon #iyd

🔹Azizlar, bugun milodiy 8-aprel 2024-yil, hijriy 29-ramazon 1445-yil dushanba kuni ishonchli manbalardan Shavvol hiloli koʻringani toʻgʻrisida biron xabar olinmadi.

🔸Shu bois, ertaga 9-aprel 2024-yil seshanba kuni muborak Ramazon oyining oxirgi kuni, deb eʼtibor qilinadi va ramazonning 30-roʻzasi tutiladi.

🔹10-aprel chorshanba kuni esa, Shavvol oyining va Ramazon hayitining birinchi kuni hisoblanadi.

Bizga tavba-tazarruʼ va ibodat uchun yana bir kun fursat bergan Rabbimizga hamdu sanolar boʻlsin.


✍️ @toliblarga_nasihat


1-Апрель ҳақида эслатмалар

Кунлар ёлғоннинг ҳукмини ўзгартирмайди. Апрель ойидаги ёлғон бошқа ойлардаги ёлғон кабидир. Ёлғончилик энг ёмон, энг қабиҳ ҳислатдир. У билан сифатланмаган инсон нажот топади, у билан сифатланмаган давлат омон қолади.

Ёлғон — зулмнинг рукни. Ростгўйлик эса адолат асосидир.

Ёлғон — фитратда ва барча шариъатларда қораланган ҳислатдир.

Мўмин ёлғон гапириш учун апрелни кутмайди, мунофиқ эса рост сўзлаш учун апрелдан бошқасини кутиб ўтирмайди,
(яъни мунофиқ апрелдан бошқасида ҳам ёлғон гапираверади).

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


"Хуфтондан то бомдодгача туннинг ҳаммасини намоз ўқиш билан ўтказиш суннатга хилофдир. Фақат Рамазонда бундай эмас. Қодир киши учун Рамазонда тунларни тоат-ибодат билан бедор ўтказиш суннат. Хусусан, ибодатга бел боғлаган одам учун Рамазон тунларида ухлашдан кўра кундузлари ухлаш афзал".

Шайх Абдулазиз Торифий (Аллоҳ асирликдан озод қилсин)

Фурсатни ғанимат билинг!

@Abdulaziz_torifiy


"Рамазон нусрат, иззат ва ғолиб бўлиш ойидир. Бу ойда кўп ғазотлар ғалаба билан якун топган. Бу ойда Макка, Қудс, Ҳинд, Синд ва Қустантиния фатҳ қилинган."

Шайх Абдулазиз Тoрифий

@Abdulaziz_torifiy


Қуръон ўқиш ва уни ўрганиш Рамазон ойида Аллоҳга яқинлашиш воситаларининг энг улуғидир. Бу амалнинг улуғлигидан Аллоҳ фаришталарнинг энг афзали бўлмиш Жаброил алайҳиссаломни бу ойда осмондан нозил бўлиб, инсонларнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Қуръонни ўзаро дарс қилишга буюрди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy

2k 0 10 1 11

Саҳарликни энг охирги вақтигача кечиктириш ва фажр намозини (вақти киргандан кейин) эртароқ ўқиш мустаҳаб.

Шундай қилиш рўзадорга енгиллик ва куч беради.

Зайд ибн Сабит розияллоҳу анҳу айтганлар: «Саҳарлик билан фажр намозининг орасидаги вақт эллик оят ўқилгунча эди» (Бухорий ривояти, 1921).

Шайх Абдулазиз Торифий 

  @Abdulaziz_torifiy

2k 0 13 17 2

Уч амал борки, Рamazonда Аллоҳ уларнинг бири билан ўтган гуноҳларни мағфират қилади:

— Рўза;
— Кечалари намозда қоим бўлиш;
— Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш.

Кимда-ким мазкур уч амални жамлаб тўлиқ адо қилса, у учун мағфират сабаблари янада комилроқ бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@Abdulaziz_torifiy


Илмсиз банда чиройли ахлоқи билан олимларнинг мартабасига кўтарилади.
Олим одам эса ёмон хулқи билан жоҳиллар даражасига тушиб қолади.
Жоҳиллик билан ёмон хулқ жамланиши энг катта мусибатдир.


Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади.
Жума кундузи айтилган салавот энг афзали.


Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Бахтсизлик дунёни йўқотиш ёки озайиши билан бўлмайди. Балки ҳақиқий бахтсизлик динни йўқотиш ёки сустлашишидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Илм инсонни собитқадам қилади, ибодат эса илмни мустаҳкамлайди. Зотан, илмсиз инсон жоҳилдир. Ибодатсиз олим эса ҳавойи нафс олдида заифдир. 

Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ

@Abdulaziz_torifiy


Аллоҳ Таоло инсонни иймони ва ихлосига яраша муваффақ қилади. (Ихлос билан қилинган амал) кичик бўлса ҳам Аллоҳ у амални барaкали қилади.

{Иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларнинг Роббилари уларнинг иймонлари сабаб ҳидоят қилур}. (Юнус: 9)

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy

Показано 20 последних публикаций.