Репост из: 𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎
Бомдодга таҳорат қилгандан кейин қуйидаги ҳадисда келган дуо ўқилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Дуонинг маъноси:
Ушбу ривоятда келган дуони яхшилаб ёд олиб, эрталаб ва кечқурун, аниқроғи бомдод ва шом намозларидан кейин, доимий равишда ўқиб юришга одатланиш лозим.
Лола Илхомиддиновна
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса,
"Амсайна ва амсал мулку лиллааҳи, вал ҳамду лиллааҳи, лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр.
Робби асъалука хойра маа фии ҳазиҳил лайлати ва хойра маа баъдаҳаа ва аъуузу бика мин шарри маа фии ҳазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа.
Роббии аъуузу бика минал касали ва суъил кибари. Роббии аъуузу бика мин азабин финнари ва азабин фил қабри", дер эдилар.
Субҳ бўлганда "Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллааҳи", деб худди шуни айтар эдилар".
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Дуонинг маъноси:
"Кечга кирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир.
Роббим! Сендан ушбу тундаги нарсанинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
Роббим! Сендан дангасаликдан ва қариликнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».
"Тонгга кирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб тонгга кирди". Тонгда "асбаҳна", кеч кирганда "амсайна" деб ўқилади.
Ушбу ривоятда келган дуони яхшилаб ёд олиб, эрталаб ва кечқурун, аниқроғи бомдод ва шом намозларидан кейин, доимий равишда ўқиб юришга одатланиш лозим.
Лола Илхомиддиновна