Репост из: ELTUZ
АКАСИ КЕТГАЧ УКАСИНИНГ НИМА КЕРАГИ БОР?!
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шуҳрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.
У бир неча кун муқаддам тўсатдан ишдан бўшатилган Ашуров Сарвар Ғаниевич ўрнини эгаллади.
Шуҳрат Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Сарвар Ашуров ДХХнинг энг қудратли бошқармаси - ДХХнинг шахсий Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Алижон Ашуровнинг укасидир.
Акасининг укаси керакли одам.
Ўта зийрак бош вазир кимдан қачон ва қай тарзда фойдаланишни яхши билади.
Сарвар Ашуровни ўз кабулхонасига олиб келиб, у орқали нималарни билган ва нималарни яширган, кимларни ёстиғини қуритган ёхуд қандай ўйинлар ташкил қилган?
Бу ҳозирча фақат Абдулла Ариповнинг ўзига, Сарвар ва Алижон Ашуровларга маълум.
Балки тергов килинса терговчиларга ҳам маълум бўлар.
Озодлик Радиосининг хабар беришича, ака-укалар шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан ишдан олинган беш кишидан иборат юқори мартабали ДХХ ва ИИВ мулозимлари рўйхатида бор.
Озодлик манбалари иддаосига кўра, бешовлон Қибрайда президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасд изини йўқотиш ва жиноятни яширишга уриниш, шунингдек, жиноятни очишга тўсқинлик қилишда гумонланмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube