JACK
Репост из: G‘oyalar va soyalar
Бутпарастлик ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Олдига бир ҳайкални қўяди ва уни худо ҳисоблаб, шунга топинади. Ақл ҳуши жойида одам бунақа ҳайкаллар худо эмаслигини яхши билади. Шундай экан, бутпарастлар қаердан келган? Улар ҳаммаси шунчалик аҳмоқми?
Йўқ, аҳмоқ эмас. Балки бизнинг бутпарастлик ҳақидаги тушунчаларимиз хато. Биз асосан ислом манбалари асосида исломдан олдин араблар бутпараст бўлгани, ҳайкалларга худо деб сиғингани ҳақида эшитганмиз. Ҳатто христиан ва исломий манбаларда бутпарастларни мазаҳ қилиш учун фалончи ёғочдан худо ясаб, унга сиғинди, сўнг совқотганда исиниш учун худосини ёқворибди қабилидаги ривоятлар ҳам бор. Бу ривоятлар бутпарастлик моҳиятини бузиб кўрсатади.
Аслида ҳеч ким тошга худо деб эътиқод қилмаган. Бу тошлар шунчаки оддий бир рамз эди.
Бунақа нарсалар ҳаётимизда жуда кўп учрайди. Дейлик, байроқни ёки гербни ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик бор. Байроқ олдида тиз чўкамиз, қўлни кўксимизга қўйиб, бош эгамиз. Байроқ учун урушларда жон берилади. Аслида булар оддий бир латта. Латтага бош эгиш, латта учун жон беришдек аҳмоқлик бўлмаса керак. Сиртдан қаралса шундай. Аммо булар ватан рамзлари, бор йўғи шу. Байроқни ёқворса ҳам, ватаннинг бир жойи камайиб қолмайди. Аммо улар ватан рамзи, ўша мамлакат фуқароларининг бирлиги ва иродаси ифодаси.
Ўша бутпарастларни мазаҳ қилишда ҳеч қолишмаган христианларни олайлик. Черковда ҳоч олдида тиз чўкиб, бош эгиб, дуо қиладилар. Аммо бирорта христиан бу хочни Худо ҳисобламайди. Хоч олдида нола қилиб, кўзларидан шашқатор ёш оқизиб турган христиан билан, Апполон қаршисида ундан урушда ғалаба сўраётган бутпараст ўртасида зоҳиран фарқ йўқ (ботинан ҳам).
Бу христианлик дини, унга бузуқ одатлар қўшилиб қолган дерсиз. Аммо исломда ҳам бундай рамзлар оз эмас. Каъба атрофини ҳар йили миллионлаб мусулмон тавоф қилади. Ҳажарул асвадга қўллари учини бир теккизиш учун унга интиладилар. Каъба томонга қараб нола қиладилар. Четдан кузатиб турган, ислом ҳақида тушунчаси бўлмаган одам, булар шу уйга ва тошга сиғиняпти деб гумон қилиши ҳеч гап эмас. Аммо булар илоҳ эмас, дин ҳам эмас, шунчаки рамзлар. Шу Каъбанинг ўзи неча марта тагигача бузиб ташланиб, қайта қурилган. Қора тош эса ҳатто ўғирлаб кетилиб, уриб синдирилган. Мусулмонларда символга янада жиддийроқ қаралади. Масалан, Қуръон ёқилганда қандай муносабат бўлишини биламиз. Мусҳаф оддий бир қоғоз ва бўёқ, бошқа ҳеч нарса. Аммо унга кўрсатилган ҳурматсизлик ғазаб қўзғатади. Нега? Чунки у рамз. Исломнинг муқаддас китоби рамзи. Қуръонга қўл қўйиб қасам ҳам ичишади, мусҳаф Худо эмас-ку!
Бугун буддавийлар ёки ҳиндуистлардан ўзлари ҳурмат кўрсатиб таъзим қилаётганлари олдиларидаги ҳайкал ҳақида, бу сен сиғинадиган худоми десангиз, йўқ дейди. Улар ҳам билади бу бир символ эканлигини. Билсангиз, буддавийлик ва ҳинзуизм теологияси анча мураккаб ва фалсафий. Булар тошни худо санайди дейиш билан ўзимизни алдаган бўламиз.
Аслида ку, аксар динлар бир бирига ўхшайди, рамзлар, номлар турлича холос. Троицани ҳисобга олмаса, христиан теологлари ва мусулмон каломчилари деярли бир хил нарсани гапирган ва аксар ҳолларда бунда Аристотел (бир бутпараст) ва неоплатончилар (яна бутпарастлар) лексиконидан фойдаланишган (илк сабаб, сабаблар сабаби, субстанция, акциденция, зот ва сифат, ақли кул, ақли жуз...). Буни қарангки, икки монотеистик дин вакиллари ўзлари мазаҳ қилган бутпарастлар тушунчаларидан фойдаланган.
Бир диндагилар одатда бошқа динни танқид қилганда кўпинча зоҳирини нишонга олади. Чунки зоҳирни нишонга олиш осон, хурмодан бут ясаб, унга сиғиниб, кейин уни еб қўйибди деб кулги қилишдек. Зоҳирий танқидлардан турли стереотиплар шаклланади. Бу стереотиплар эса динлар ўртасида ўзига хос тўсиқ бўлиб хизмат қилади.
@khurshidyuldosh