🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


❤️💃💐Гўзал аёл ва қизларимиз учун махсус канал❤🕺💞
🔥🔥Биздан йироқлашманг ва армонда қолманг!!!
Мурожаат учун: @Sanobaradminka_14
Реклама хизмати:
https://t.me/+Qqs5OIP3oxxlY2Yy

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
СИЗ ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАНСИЗ?

Туғилган ойингизни босинг ва чиққан натижани ўзингизга сақлаб қўйинг


#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

86- қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

- Ўша бўлса керак. Овози ўхшаркан.

- Тушунарли.

Қолганлариниям эшитишди, Лочин кераклисини белгилаб алоҳида папкага кўчириб қўйди. Айни дамда Маҳмудни аҳволи жуда тушкун эди. У бир вақтни ўзида ҳам ёридан, ҳам дўстидан бир умрга айрилган эди.

- Ука, сен сиқилма, уларни асл башарасини кўрдинг. Тўйинг бўлмаганига ҳам рахмат де, тўйдан кейин билсанг нима бўларди?

Маҳмуд кўзлари бир нуқтага ғазаб билан тикилганч, қўлларини мушт қилиб турарди.

- Маҳмуд, мени эшитяпсанми?

-Ака нега айнан мен? Мен қаерда хато қилдим?

- Бу синов, сенинг синовинг. Собирга ҳаддан ортиқ ишонгансан. Билмадим қачон, аммо у анча олдин сенга чоҳ қазий бошлаган.

- Мен, агар бу аҳволда бўлмасам уни тирик қўймасдим. Ҳали ҳаммасига жавоб беради.

- Сен эмас қонун бор, қамоқхонанинг зах деворига термулиб бу ҳақда узоқ ўйлайди ҳали у.

- Мен ўзим уни тавбасигс таянтираман.

Лочин соатига қаради, бугун иштирок этиши керак бўлга судга қирқ дақиқа қолибди. Кетамаса улгурмайди.

- Маҳмуд, ука мен кетяпман. Сен эса ақлингни йиғ. Яна бирор ишкални бошлама. Сенга ишондим.

Маҳмуд зўрға тасдиқ ишорасини қилди. Лочинни кетганидан ўн беш дақиқа ўтиб ёнида турган пиёлани зарб билан ерга урди. Бор овозда бақирди. Ўзини қўярга жой топа олмаётганди. Ичидан вулқондек ғазаби тошиб келарди. Лочинни олдида зўрға турган бўлса, ҳозир портлай дерди. Юролмаслиги алам қилиб кетди. Ўрнидан туришга уриниб кўрди, натижаси ерга гурсиллаб йиқилиш билан якунланди. Хонага шовқиндан Иқболой опа кириб келди. Ўғлининг ахволини кўриб дахшатга тушди.

- Маҳмуд болам нима бўлди?

- Ойиииии тўйдим ҳаммасидан. Менам одамманку, нега фақат менга орқадан зарба беришади? Негаааа? Айтинг негаааа? Тинч яшашга қўйишмайди?

- Ўзингни бос болам. Тинчлан. Нима бўлди?

- Ҳеч нима ойи, ҳеч нима. Адиба жўнатган ашқол дашқолларни олингда, бориб фотихани бекор қилинг. Тамом ҳаммаси тамом.

- Эсинг жойидами, Адибада нима гуноҳ.

- Айтганимни қилинг тамом, агар бу уйга келса қўлимдан тирик чиқмайди.

Иқболой опа ўғлини суяганча зўрға аравачасига ўтқизди. Ўзи эса ёшланган кўзларини кўрсатмаслик учун хонани тарк этди.

Маҳмуд қўлига телефонни олдида Собирга қўнғироқ қилди

- Алло, дўстим тузукмисам, энди бораман деб турудим.

-Собир нега ундай қилдинг? Мен сенга нима ёмонлик қилгандим?

- Жинни бўлдингми ўртоқ, бу нима деганинг?

-Бас қил, мени ҳаммасидан хабарим бор, Адибаниям биламан.

Собир узоқ сукут сақлади, сўнгра тилга кирди.

- Ахийри билибсанда? Ҳамма айб ўзингда, сен ҳеч кимни назарингга илмай қўйдинг. Мени дўст эмас, югурдак дея қабул қилдинг. Мен эса сени соянг бўлишдан чарчадим. Тушуняпсанми чарчадим. Менам одамман, фақат сени буйруқларинг билан умримни ўтказмасдим.

- Сени чин дўстим деб билардим.

- Сен дўстингни "қўлингдан мендек бўлиш келадими?" Деган гапинг билан йўқотиб бўлгансан. Сен мени ўзингга душман қилиб бўлдинг. Мен афсусда эмасман. Сенга ачинмайман ҳам. Сен шуларга лойиқ эдинг.

Давоми бор.
..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Шу ёшларга етиб юриш барчамизга насиб айласин🤲🤲🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Асалларим бу гуллар сизларга😘😘😘


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

84-қисм

Азим тун ярмидан оғганда кириб келди. Ичиб олган, гандираклаб зўрға юрарди.

- Бунча кечикиб келяпсиз?

- Эее кўп валдирама, ундан кўра муздек сув олиб кел, ичим оташ бўлоб ёняпти.

- Фуууу, намунча... Бўккунчаям ичадими одам?

Хамида тўнғиллаганча сув олиб келиб берди. Азим кийимини ечишга ҳам хафсала қилмай, ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди.

Хамида эрига совуққина қараб турдида ташқарига чиқиб кетди. Хонани тутган ароқ ҳиди, кўнглини беҳузур қилганди.

Осмонга тикилганча ўйга толди. Уч йил ичида ҳаёти ўзгариб кетди. У ҳаётдан умид катта қизалоқ эди. Уни синдиришди. Орзуларини муҳаббати бирла кўмди. Аслида Маликага ачинарди. Аммо унинг ахволи Маликаникидан минг чандон баттар. Малика кучли, у ўз ўрнини топди. Барини енгиб яшай бошлади. Ҳамон инжиқ қайнона билан яшаб ҳам келмоқда. Хамида эса, ҳатто эрига ҳам керак эканини ҳис қилмайди. У бу ҳаётда кимга кераклигиниям билмайди. Маҳмудга қилган фидойилиги қимматга тушди. Агар Маҳмуд бир умрга ногирон бўлиб қолса, Хамида бутун умр ўзини кечиролмайди.

Малика бу борада ҳақ, аслида ўша масалани Маҳмуд билан гаплашиши керак эди. Балки Жобирда ҳеч қандай далил бўлмагандир.

Хамида эрта тонгданоқ эрини уйғотишни бошлади.

- Азим туринг, менга ҳаммасини айтиб беринг, сиз нималар қилиб юрибсиз?

- Уффф эрталабдан бошимни оғритма, ўзи ёрилай деяпти.

- Камроқ ичиш керак эди.

- Ақл ўргатма, бор дори олиб кел.

- Азим сиз бунча пулни қаердан оляпсиз? Яна ҳар хил ўйинларга қўшилиб қолган бўлманг.

- Ҳавотир олма, унақа ўйинга қўшилиб эсимни еганим йўқ.

Хамида эрига ишонқирамади, барибир гап олиб бўлмаслигини кўнгли сезиб, ишга кетишга шайланди.

☘☘☘

Маҳмуд Собирни телефонига айтилган иловани қойилмақом қилиб ўрнатди. Бу унга қийинчилик туғдирмадиям.

Лочин Маҳмуддан ишлари ҳақида сўраб қўнғироқ қилганда, Маҳмуд ҳаммаси аъло даражада эканини айтди.

- Мен ҳозир етиб бораман, ҳақиқатларга тайёр туринг.

Маҳмуд Собирдан кўнгли тўқ бўлиб, ҳеч қандай шубҳаси йўқ эди. Лочин кўп куттирмади, дарров етиб келди.

- Анча рангингизга ранг кирибди. Энди ука бундай юриш сизга эмас экан. Операцияни гаплашиб олдингизми?

- Ҳа кеча боргандим. Ҳафтани охирида операций қиламиз дейишди.

- Мана бу кунлар ҳам ортда қолар экан. Қани энди Собир акамизни бир текшириб кўрайликчи.

Лочин ноутбоокини олиб бир нималар қила бошлади. Кейин Маҳмудга таниш бўлган рақамларни сўрай бошлади. Лочин рўйхатни кўрар экан, Адибани рақамини айтганида Маҳмудни баданидан совуқ тер чиқиб кетди.

- Ака, шу рақамни эшитайлик.

- Хўп.

Лочин айтилган рақам билан суҳбатни қўйди.

" - Алло, чиқасанми уйингни олдида ярим соатдан бери кутаяпман.

- Собир ака, кетинг бугун сизни кўргим йўқ

- Ҳали аразинг тарқамадими?

- Ўлиб кетардим ахир.

- Мен билмагандим, ҳаёлимгаям келмаган. Сезганим заҳоти ёнингга бордимку.

- Сиз пул пул деб менданам кечай дедингиз. Агар шу воқеа бўлмаса Маҳмуддан қандай қутулардик?

- Ёқмади деб ажрашиб кетардинг тамом. ",

- Бас! Ортиқ эшитолмайман.

Лочин ҳам Маҳмудни аҳволини яхши тушуниб турарди

Лочинни бошидан бундан баттари ўтган ,лекин Лочинни қўл оёғи бут эди. Маҳмуд-чи? У ногиронлик аравасида эртадан умид кутиб ўтирган инсон.

- Маҳмуд ҳиссиётларга берилмаймиз. Кимни кимлиги билиняпти, давом этамиз. Чет элни рақамидан кириш бор шуни текширамиз.

" - Менга ваъда қилган пул эмаску берганингиз.

- Олганингга шукр қил. Сен мардликни чемпиондан ўрган. Қўрқмасдан ортидан пичоқ урдинг.

-Менга насихат ўқиманг, мен ўзим яхши биламан нима қиаётганимни. Айтилган пулни ташаб беринг кейин орамиз очиқ."

- Чет эллик ўша Арсенми?

Давоми бор
...

545 0 0 14 19

#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

83-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Малика Маҳмудни Лочин билан таништириб қўйганди. Лочин суиқасд ишларини бир терговчи танишига топширганди.

Лочин Ҳикматни олдига борганида Ҳикмат анчагина нарсани аниқлаб бўлган экан.

- Бизни иш олдинга силжидими?

- Камералар ўчирилган. Аммо йўлдаги камералар Собирни қайси мойкага борганини кўрсатиб турибди. Собирни яхшигина сўроқ қилиш керак.

- Яхшиси Собирни телефонини кузатармиз.

- Маҳмуд бизга ёрдам берармикан?

- Ёрдам беради. Ишни очилишини хоҳлайди у ҳам.

- Ундай бўлса, Лочин ака сиз Маҳмуд билан гаплашинг. Мен эса бориб мойкани эгасини топай.

- Келишдик.

Лочин Маҳмудни уйига йўл олди. Мана автоҳалокатга ҳам бир ой бўлибди. Ўзи аралашмаса тергов ишлари ҳам анча ортга сурилиб кетаётганди. Бир ҳафтадёқ барчасини тезлаштириб юборди. Маҳмудни уйига етиб келганида Собир ҳам шу ерда экан. У қандайдир ҳужжатларга Маҳмуддан қўл қойдириб олаётганди. Лочинни кўриб кўзлари ола-кула бўлиб кетди.

- Ассалому алайкум, ака келинг.

- Маҳмудбек, анча соғайиб қолдингизми?

- Яхшиман ака, энди юриб кетсам зўрман деб айтаман.

-Аллоҳ хоҳласа ўша сўзларни ҳам айтасиз. Барчаси Аллоҳга осон.

- Мен борақолай унда.

- Майли Собир ўзим телефон қиламан.

Собир шоша пиша чиқиб кетди.

Лочин у кетиб бўлгунча кутиб турди ва тилга кирди.

-Айбга буюрманг-у, бу дўстизга қанчалик ишонасиз?

- У мени ўнг қўлим.

- Шуни бир текшириб кўрайлик.

- Йўғеее шарт эмас. Собир ишончли.

- Ҳозирги ҳужжатлар ниманики?

- Яқинда катта пулга чув тушдик, ўшани судга бериш борасида.

- Қандай чув тушиш, билсам бўладими?

- Албатта.

Маҳмуд Собир таклиф қилган ҲБC ни, пул тикканларини, ҳаммасини айтиб берди.

- Мен бунақа иш билан олдин шуғулланиб кўрганман. Лекин буни аниқлаб бўлмади. Чунки асосий одам четда туриб кўплаб менежерлар ёллаб ишлаган. Одамлар бир бири орқали ёллангани учун ҳақиқий айбдорни топиб бўлмади. Ҳаттоки карта эгалари ҳам танишмас экан. Жуда кўп овворагарчилик бўлди, барибир биринчи рақамли одам топилмади. Телеграмдаги менежерлар аккаунтлари чет эл рақамларига очилган бўлиб, улар ҳам онлине сотиб олинган бўлиб чиқди.

- Билмадим, бирор бир наф чиқар, чиқмасаям бўлари бўлди.

- Дўстизни текширамиз. Сиз уни телефонини олиб билдирмай, мана бу иловани ўрнатиб яширинг, ёки кийимигами, ҳуллас диктофон ўрнатиш йўлиниям қилиш керак. Чунки машинани ювдиришга Собир олиб борган. Ё олдин, ёки кейин тормозни бузган бўлиши эҳтимоли юқори. Ёки бўлмаса уйингиздан кимдир тормозни атайин бузган. Ҳуллас яна бирорта тахминингиз бўлса айтинг.

- Мен Москвалик Арсен деганидан, шубҳадаман.

- У Москвалик, бу ерда кимдир уни буйруғини бажарган

Маҳмуд ўйга толди. Шу вақтгача Собир унга панд бермаган. Қандай ундан гумон қилади.

- Мен розиман.

☘☘☘☘

Хамида эрини кеч келишларига ўрганиб қолган бўлса ҳам, ҳар икки кунда катта сумкада пул билан келиб, яна қанчадир вақт ўтиб пуллар йўқолишига ажабланиб қолди. Эридан сўраса, Аъзим дарров бу катта иш, аралашма деб жеркиб берарди.


Давоми бор.
..


Мазза бўлса мазза-де. Менинг тенгқур дугонажоним уйғоқмилар?
🌾🌹🌾💐🌾😍😘💐💐💐💐


Асарни давомини ўқиймизми ёки ухлаймизми? 🥀🥀🌹🥀🥀


Уйғоқмисизлар, ёки ширин тушлар кўряпсизларми? 😁


Ассалому алайкум яхшимисизлар? Менинг гўзалларим, қадрлиларим.
Қандай яхши дам оляпсизларми? 🌾🌹🌾🌹🌾


СИЗ ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАНСИЗ?

Туғилган ойингизни босинг ва чиққан натижани ўзингизга сақлаб қўйинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

82-қисм

Маҳмудни кунлари мазмунсиз ўтар, олдинги юриб турган дамларини қумсарди. Жуда жиззаки бўлиб қолган, бирор киши сал ёқмайдиган гап айтса тамом, дарровда бақириб жеркиб ташларди. Мухтор ҳам ўқишга кетди. Уни таътили тугаб бўлганди. Оиласини кўзи қиймаса ҳам Маҳмудни гаплари кетишга мажбур қилди.

- Сендан умидимиз катта. Мен тирикман ҳали ука. Сен бориб ўқиб келавер. Бу ёғи бир гап бўлар.

Шундан сўнг Мухтор чет элга ўқишга қайтиб кетди. Маҳмуд ўзига суиқасд уйиштирилганини кўнгли сезар, аммо ким эканига боши қотарди. Фахриёрга қўнғироқ қилинб, бу Арсенни иши эмасмикан деб сўрамоқчи бўлди. Аммо Фахриёр телефонни кўтармади.

Адибанинг ҳам мехрибончилиги Маҳмудга сохтадек туюларди. Уни мажбуран келаётга ўхшатарди.

- Адиба балки ҳаммасига нуқта қўярмиз?

Маҳмуд охири чидолмади, дилида борини Адибага айтди.

- Маҳмуд ака, мендан воз, кечяпсизми?

-Мен қачон оёққа тураман, Аллох билади. Сени бахтингни боғлаб юролмайман.

- Аммо...

-Тугатамиз.

- Йўқ ҳеч қачон. Ҳеч қачон сизни ташлаб кетмайман. Нима бўлган тақдирда ҳам.

- Кейин афсус қилмасанг бўлди.

-Афсусланмайман.

Маҳмуд шундан кейин Адиба билан анча вақт суҳбатлашиб ўтирди. Қиз уйига кетиш учун қўзғалганда, Маҳмуд, Собир элтиб қўйишини айтди.

- Оввора қилманг, ўзим етиб оламан.

-Ёлғиз юрма, анча кеч бўлиб қолди.

Маҳмуд доим ҳозиру нозир Собирга қўнғироқ қилиб чақирди.

-Эрта келолмайман, индинга келаман.

- Хўп кутаман.

Собир келгач Адиба хайрлашиб чиқиб кетди. Машинада кетишар экан Собир Адибага доимги суюқлигини қилди.

- Маҳмуд аканг хароб бўлди. Ҳалиям умид қиляпсанми?

- Яна бошладизми? Менга ақл ўргатманг.

- Менга ёқмаяпти уни олдига серқатнов бўлганинг.

- Нима қилай, дарров ташлаб кетсам, ҳаммасини билиб қоладику.

- Билса билар, яқинда бир икки ҳужжатга қўл қўйдирсам, иккита уйи мени номимга ўтади.  Ана ундан кейин тўй қилсак бўлади.

- Бунча шошасиз? Ҳали бироз сабр қилинг. Маҳмуд соғайиб кетса, кейин кўрадиганизни кўрасиз.

- Ҳеч нима қилолмайди. Энди кими бор уни? Ишонгани Фахриёр аллақачон ўзига бошқа гладиатор топиб олган. Маҳмуд билан зарра иши йўқ. Мени биласан, Маҳмудни ортидан анча бойлик йиғиб олдим. Маликаси эса аёл боши билан қўлидан нима келарди?

-Эее билганизни қилинг. Аммо ҳали бери сиздан хафалигим тарқамайди. Сабабини биласиз.

- У нарсада мени қўлим йўқ.

- Ҳммм. Бўпти лағмонизни йиғиштиринг, мен уйга келиб қолдим. Шу ерда тўхтанг.

- Телефонни кўтар қўнғироқ қилганимда.

- Кўрамиз...

Адиба эшикни қарсилаттиб ёпганча тушиб кетди.

Собир уни ортидан бироз термулиб тургач машинани ҳайдаб кетди.

☘☘☘☘

Малика ҳаётига яна бир мазмун кириб келганди. Энди у Маржонани тезроқ қиз қилиб асраб олиш пайида бўларди

Ҳар куни хабар олиб турса ҳам кўнгли тўлмасди. Шанба якшанба кунлари тилхат ёзиб, уйига олиб келиб қарар, душанба куни эса олиб бориб берарди. Бола асраб олиш қанча ҳаракат қилмасин, бари бесамар кетарди.

Малика яшайдиган ҳудудда бирорта масжид йўқ эди. Малика бир иккита кўнгиллилар ёрдамида ҳокимлик идораларига ариза ёза бошлади. Кўп мартали мурожаатдан сўнг давлат томонидан масжид учун ер ажратилди.

Малика ўша куни ўзида йўқ ҳурсанд бўлди. Савдо ишларига ҳам кам вақт ажрата бошлади, барчасини ишчилари назорат қиларди. Энди Малика масжид қурилишида маҳалла билан қўшилиб, ҳаракатни бошлашди.

Ишчиларга овқат қилишни ҳам Маликани ўзи бўйнига олди.

Давоми бор
...


💫SUPPER💫
BRENDOVIY TOVARLAR

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

😍Kanalga bir kirasizu qaytib chiqib keta olmaysiz.

👸Go'zalarim siz izlagan barcha sifatli va hamyonbop tovarlar hammasi aynan shu yerda.

🧕Muslima opa singillarimiz uchun eng sifatli asl brend mahsulotlarni topishingiz mumkun. Kanalda bayram munosabati bilan katta chegirma e'lon qilindi.
💃 Shoshiling asl maxsulotlarni bor yo'g'i 80 ming so'mdan boshlab harid qilish imkoniyatiga egasiz.

🎉Albatta bizga sodiq mijozlarimiz uchun o'zgacha sovg'alar qo'yganmiz.

👇Manzildan adashmagan holda tezda ulanib oling.
📍https://t.me/+QbR3THobuNxkNjdi
📍https://t.me/+QbR3THobuNxkNjdi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hadyasi – qalblaringiz uchun!

💐 Qalblarni poklash va niyatlarimizni tozalash uchun biz sizga maxsus Ramazon hadyasini tayyorladik!

💌 Bepul marafonimizga qo‘shiling, qalbingizga huzur olib kiring va Ramazonning haqiqiy fayzini his eting.

🌷 Bu hadyani faqat o‘zingiz qabul qilib qolmang – 30 yaqin insoningizga ulashing va yaxshilikka sababchi bo‘ling!

Qo‘shilish uchun bizni kanalga a'zo boʻling!

https://t.me/+BpjcdIF-6js0YTMy
https://t.me/+BpjcdIF-6js0YTMy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️❤️ УМР ЙЎЛДОШИМ

💁‍♀Умр йўлдошингизга улашинг.

🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
             каналимизга уланинг
            👇
         
@farishtalar_14|#шеър


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 "Ботқоқ гули"  56-қисм
(миллий сериал)

🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞


     🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺
          каналимизга уланинг
         👇
       
@farishtalar_14|#кино

Показано 20 последних публикаций.