Абдуқодир Ҳусановга-ку дебют берилди, баъзи ўйинчилар (Сафонов) ўйнагани ҳам йўқ. 😉
🛡 Ҳусанов зўр ҳимоячи эканлигига шубҳа йўқ. Қўпол хатолар бобида "Сити"ни ўзида ҳам мисоллар кўп. Масалан, Матеус Нунес энди келганида МЮ билан баҳсда даҳшатли хато қилган, мана у сўнгги ўйинларда бошланғич таркибдаги жой учун кураша олишини исботлаб келяпти.
Россияликлар орасида адекват журналист ва шарҳловчилар кам. Ўша кам сонли инсонлар ичида Игорь Рабинерни кўрсата оламан. Асосан, таҳлилий мақолалари билан ном қозонган Рабинер Ҳусанов ҳақидаги материалида футболчига битта ўйин билан баҳо берилмаслигини таъкидлаб ўтган, шунингдек, Пепнинг олижаноблиги ва мухлисларнинг вазиятни баҳолаш даражасига урғу қаратган.
Хулоса ўрнида қўшиб кетишим мумкин. Кечаги ўйиндан кейин Абдуқодирни нафақат Ўзбекистон МТЖ аъзолари, балки "Сити" футболчилари ҳам астойдил қўллаб-қувватлаган.
ℹ️ Маълумотларга кўра, баҳс якунига етгач, ҳорғин кайфиятдаги Абдуқодир учун энг кўп куйинган футболчи бу "Сити" тарихидаги энг йирик трансфер, охирги пайтларда танқидлар ёмғири остида қолаётган Жэк Грилиш бўлган. Англия терма жамоаси аъзоси ўзининг узоқ давом этган мотивацион нутқида Абдуқодирга бошни баланд тутиш ва хатони унутишни, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирган, ёш ҳамкасбининг кўнглини кўтарган.
Обуна бўлинг 👉
@uz_eksport