Тўлаганов Жаҳонгир Шухратович расмий телеграм канали.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


You Tube
https://youtube.com/@jahongir_tulyaganov?si=GuRDa4BejDxdUIAH
Telegram
@antikorruz
Instagram
https://www.instagram.com/jahongir_tolaganov_rasmiy?igsh=MWV4d2V0eHYxeGoxYw==
Murojaat uchun
@Anticorruptiongroup_bot
Bog'lanish uchun
+998901102227

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Хурматли президентимиз кўришлари керак бўлган видео экан.
Олим Сулайманов га бундай жонкуярлик учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Равшанбекович давлат раҳбарини алдамоқчи бўлсангиз жуда қаттиқ хато қиласиз сабаби биз эшитган сиздаги сиёсат президент сиёсати эмас.

Дўстлар кўпроқ тарқатинг токи президентгача етиб борсин.

Жаҳонгир Тўлаганов.


Репост из: Жаҳонгир Тўлаганов расмий.
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши собиқ депутати Жаҳонгир Тўлаганов барча мунис аёл ва қизларимизни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин дилдан муборакбод этади. Видео архивдан.

Obuna bo'ling
https://t.me/Jahongir_Tolaganov




Репост из: ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8 март Халқаро хотин қизлар байрами арафасида бир қатор аёл ишчи ходимларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенес раисининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

2025 йил 7 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 13 сонли умумтаълим мактаби ва унга бириктирилган 32 сонли мактабгача таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган аёл устозлар, ўқитувчилар, тарбиячилар ва техник ходимлар 8 март Халқаро хотин қизлар байрамига атаб келтирилган 100 дан ортиқ ҳар ҳил турдаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мактабимиз маъмурияти бундай юксак эътибор учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси рахбариятига, шунингдек Элликқалъа тумани хокими Валижон Батирбаевичга ва ўз даврида шу мактабимизда тахсил олган Тўрткўл тумани хокими Рустам Азатовичга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Баходир Сапаев

🦅 ANTIKORRUPSIYA






Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятида умуман рекламага муҳтож бўлмаган маҳсулот-бу метангаздир. Рекламани зўрини халқни ўзи қилмоқда.  Мисол учун ижтимоий тармоқларда газ сўраб чиқиш, турна қатор навбатлар, навбат талашиб жанжаллашилган видеолар, Миллатимиз "эркаклари" миллат аёлига навбатда туриб газ заправка қилиши кераклигини ўргатиб қўяётган видеолавҳалар. Рекламани энг асосий онаси-газнинг етишмовчилигидир. Дўстлар баҳор келди, кўпи кетиб ози қолди. Тез кунларда кунлар исиб, бундай рекламаларга табиат нуқта қўяди."Ўйлайманки қирқига чидадик, қирқ бирига ҳам чидаймизъ.

✍Жаҳонгир Тўлаганов

Obuna bo‘ling...
👇👇👇
👉Jahongir To‘laganov 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НАВОИЙ КОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА ҚАРШИМИ?

Obuna bo‘ling
👉Jahongir To‘laganov👈






Репост из: ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА
#МУЛОҲАЗА

Дўстим Жаҳонгир Тулягановни шу фикрларини ўқиб суд жараёнларидаги яна бир холат ёдимга тушди.


Судъя жаноблари дўстимиз Қобил Дусовдан сўради:
- Сиз суддан нима сўрайсиз,  деб.
Қобил жавобан:
- Мен шахсан ўзимга суддан ҳеч нима сўрамайман.  Хоҳласангиз сизга тайёрлаб беришган хукмни хозир ўқиб юбораверинг.  Фақат айтмоқчи бўлганим,  сиз ҳурматли судъя жаноблари ва прокуроримиз бугун менга хукм ўқиётганингиз йўқ!  Сиз хукмни ўз фарзандларингизга,  келажагимиз бўлган болалар тақдирига ўқияпсиз.  Майли мен бугун бўлмаса,  эрта-индин чиқарман ва ўз ишимни давом эттиравераман.
Лекин келажагимиз бўлган болалар тақдирини буткул таълимга ёт кимсалар қўлига топширишга хизмат қилаяпсизлар,  деди...

Шу дамда ичимдан бир нима узилгандек бўлди гўё.  Назаримда ҳеч ким ўзига хукм ўқилаётган вақтда бундай мардонавор сўзларни айтмаган ва ўзини бундай собитқадам тутмаган.  Ҳақиқатдан Қобил Дусов судда дадил тура олди,  ҳеч кимга бош эгмади,  лекин уни шу сўзлари мени ич-ичимдан эзилишга мажбур қилди. Нафақат мени,  бу жумлаларни тушинган ҳар қандай киши учун салмоқли зарба бу аслида.
У халқимизнинг муносиб фарзанди, дедим ич-ичимдан...

Хозир ҳам эсласам,  кўзимга ёш келади.  Ё мен ўзи йиғлоқи бўлиб қолдиммикин? 🥹🤦🏻‍♀️

Феруза Жўрабековна


https://t.me/men_feruzaman


#ҲАЁЛИМДАН_ЎТАЁТГАНЛАРИ

Дўстим Кабул Дусовни қамашди, суд залида унга қараб ҳаёлимдан нималар ўтмади, дейсиз?🤦🏻‍♂️

Ёшлигимиз, беғуборлигимиз, шўхлигимиз, завқли кунларимиз...

Қобил Дусов суд жараёнларида судъяга бир савол берди,
- Амалдорлар ижтимоий тармоқларда оғзига келган хақоратли сўзлар билан ходимларини ҳақорат қилиб бутун дунёга шарманда бўлади, лекин бир оғиз узр билан ёки арзимаган жарима билан қутилиб қолишади. Мен ҳам шундай имкониятдан фойдалансам бўладими, - деди.
Ҳамма бевосита судъяга қаради, афсуски судъя жим, жавоб эса йўқ!!!

Эх дўстим Дусов, бундай имтиёзлар фақатгини каттаконларга бор, сен билан биз эса фақир кишилармиз. Шундай фақирмизки, оддий ўзимиз каби одамларни, қийналган аҳолини, жафокаш ўқитувчиларни манфаатини ҳамда таълимни химоя қилиб юрган бир танқидчилар халос...
Сабр қил дўстим, бу бошга тушган кунлар ҳам ўтар, лекин фидоийлигингни хаққини ҳеч ким адо этолмайди, ишон!!!

Ушбу сурат олинганига ҳам ўн беш йил бўлибди. Ўшанда биз ёш эдик...

Жаҳонгир Тўлаганов


Репост из: ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
Душанбадан ҳарорат кескин пасаяди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 24-27 февраль
кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ушбу кунлари республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

24-27 февраль кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25-27 февралда қорга айланади) бўлади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

26-27 февраль кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 
15-20 даража илиқ, баъзи жойларда 22 даража илиққача бўлади. 

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Репост из: ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Хурматли обуначилар Сиз билан мулоқот учун янги ботимиз, яъни @Antikorrmurojaat_bot ишга туширилди.

Сизни қийнаётган коррупцион холатларга оид ва Халқ қабулхоналари фаолияти бўйича мурожаатларингизни бемалол ушбу ботимизга йўллашингиз мумкин. Шахсингиз сир тутилиши кафолатланади!!!

Хурмат ила таҳририят!!!

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Репост из: ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чирчиқ шаҳар 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдида жойлашган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизалоқни машина уриб юборган.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA




Репост из: AdvokatNews
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш учун тергов ҳибсхоналарига боришганида муассасалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига зид равишда улардан ўзларига тегишли алоқа воситалари ва қўлларидаги смарт-соатни ечиб КППда қолдиришни талаб қилиши ҳолатлари учраяпти, бу эса адвокатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир.

Жумладан, “ILMAR LEGAL EXPERTS” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Бобожонова 2025 йил 11 февраль куни ҳимояси остидаги шахс билан учрашиш учун у сақланаётган Марказий тергов ҳибсхонасига борганида муассаса маъмуриятининг тўсқинлиги сабаб ичкарига кира олмаганини, Қоровул қўшинлари ходими Жумабоев Муҳаммад Юсуф ўғли ундан қўлидаги смарт-соатни КППда қолдиришни талаб қилганлигини, “телефон билан киряпсиз, бўлди, смарт-соатни қолдиринг, буйруқ шунақа” деб шарт қўйганлигини, адвокат эса “сизларнинг ноқонуний талабингизга бўйсунгандан кўра ичкарига кирмайман”, деб ҳимоясидаги шахс билан учраша олмаганидан хафа бўлиб қайтиб кетганлигини, муассаса ходимлари томонидан адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганини билдириб, АП ҳудудий бошқармасидан ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўради.

Адвокат Г.Бобожонованинг ушбу мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларга таяниб ва адвокатнинг қонун билан қўриқланадиган дахлсизлиги, касбий фаолиятининг кафолатларига оид талаблар бузилмаслигига эътибор қаратган ҳолда, адвокатга тегишли ашёларнинг КППда олиб қолиниши ҳамда адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Марказий тергов ҳибсхонаси ҳамда муассасада хизмат олиб бораётган Қоровул қўшинлари масъул ходимларига нисбатан тегишли муносабат билдиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорига, Тошкент шаҳар прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД раҳбарига расмий хат билан мурожаат қилинди.

Бугун яна бир неча адвокатлар ҳам тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида худди Г.Бобожонова дуч келган муаммога тўқнаш келишгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди. Бу эса муаммо кенгая бошлаганини кўрсатмоқда. Ҳудудий бошқарма адвокатларнинг касбий фаолиятига аралашиш ва профессионал вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини қоралайди ва уларни бартараф этиш учун барча қонуний чораларни ишга солади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 6 февраль куни Жазони ижро этиш департаменти биносида ҳудудлардаги адвокатлар, тергов ҳибсхоналари ва колониялар раҳбарлари “онлайн” тарзда иштирок этган очиқ мулоқотда адвокатнинг мақоми, дахлсизлиги, унинг ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашувлар ўтказишга ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек, адвокатлик фаолиятига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, шаҳримизда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятларида омадлар тилайди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси




Бу судлар қачон белгилаган вақтида ишни кўради?
Суд белгилаган вақтидан ўтиб соатлаб эшик тагида кутиш билан вақтимиз ўтади.
Аслида бу кутиш учун ўтаётган вақтимиз ортга қайтмайди буни судялар билмасмикан?!
Олий суд судлардаги бунчалар куттириш камчиликларини ислох қилиш кераклиги хақида юзлаб чиқишлар қилганмиз нахотки фойдаси йўқ бўлса?
Судялар кам бўлса, кўриладиган иш кўп бўлса судларни кўпайтириш керак, бинолари камлик қилса қўшимча бинолар жорий этиш лозим!
Бу камчиликларни бартараф қиласизларми, йўқми?
Инсонларни умри суд биноси олдида ўғирланиши мумкин эмас деган қатъий фикрим бор!

Ушбу сурат Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суд биносидан олинди.
Танқиддан мақсад вақт ўғирлигини олдини олишдир!

✍Жаҳонгир Тўлаганов.


Obuna bo‘ling...
👉Jahongir To‘laganov 👈


Репост из: Anora_Sodiq_kundaligi
“Йил танлови” бошланишидан суратлар
Бугун кимнидир кайфияти ёмон бузилди. Лекин аниқ меники эмас. Ҳаммага раҳмат. Ҳалақит қилганларга ҳам))

Яна шу ерда туриб Республиканинг турли бурчагидан келган фаоллар, журналистлар ва блогерларга қарата энг тотли орзуим “Ўзбекистонда қонун устувор давлатни кўриш” эканлиги ҳақида бажонидил гапирган бўлардим. Бизга ҳалақит қилиб шундай “имконият” яратиб беришгани учун раҳмат.

@anora_sodiq

Показано 20 последних публикаций.