Ризқини шу дунёдаёқ тугатганлар...
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу елкасига гўшт ортган ҳолатда Умар розияллоҳу анҳу ёнидан ўтиб қолди.
Умар розияллоҳу анҳу ундан:
- Эй Жобир, бу нима экан? дея сўради.
Жобир розияллоҳу анҳу:
- Гўшт егим келган эди, сотиб олдим, дея жавоб берди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга:
- Ундай бўлса, қачон бир нарса егинг келиб қолса, ўшани сотиб олаверасанми? Аллоҳ китобида васф этилган мана бу кимсалардан бўлиб қолишдан қўрқмайсанми? деб қуйидаги оятни ўқиди:
«Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз!» (Аҳқоф, 20).
"Қутуфун мин мавааъизис-саҳааба".
Аллоҳ, Аллоҳ!
Ҳалол таомларни ейишлик мубоҳ амалдир. Аммо жаннатийлиги аввалдан башорат қилинган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг қайнотаси ва куёвлиги бахтига муяссар бўлган, жаннатда қасри борлиги хабари берилган, ҳақ ва ботилни ажратиш васфига соҳиб бўлган, одилликда зарбулмас бўлган зот - Умар ибн Хаттоб розияллоҳу таоло анҳу сўзлари бизлар учун буюк ибратдир!
Фақатгина ширин таом истагида масофаларни кесаётган, топиб еб мақтанаётган биз умматга уят.
Саҳобалар розияллоҳу анҳум топганини бир қисмини садақа қилиб дўзахдан сақланиш орзусида амал қилишган.
Бизлар эса баланд ҳашаматли уйлар, чойхонаю майхона таомлари, мансабу раисат орзусида гирёну вайронмиз.
Аллоҳ китобида зикр этилган мазкур оятга диққат ила боқайлик:
«Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур».
Биз дунёга фақатгина еб-ичиб, айшу ишрат учун келтирилмаганмиз.
Атрофимизда биз уларга инфоқ қилиб савоб олишимиз мумкин бўлган инсонлар ва ўринлар кўп.
Кўра олсак бас!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA