#Диққат #Янгилик #Батафсил
⚡️
Ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига (2020-йил 25-мартдаги 182-сонли қарор) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу қарор билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби такомиллаштирилди.
1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди. Бунда,
subsidiya.idm.uz интеграциялашган тизими орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади.
Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:
Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;
Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.
Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.
2. Эндиликда субсидияга ариза берилганда агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.
Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.
Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.
Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.
3. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;
илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;
аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.
ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ!
AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA